3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Диоген (эр. авв. 400-325 йй.) томонидан ишлаб чиқилган эди. Киниклар


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Диоген (эр. авв. 400-325 йй.) томонидан ишлаб чиқилган эди. Киниклар ўзларини полис 
тартиблари ва ҳаѐтнинг анъанавий шаклларига қарши қўйиб, эҳтиѐжларни чегаралашни 
таълим бердилар. Улар фикрича, тўғри хулқ-атворнинг асосларини ҳайвонлар ҳаѐти ва 
кишилик жамиятининг илк босқичларидан қидирмоқ лозим. Стоиклар, скептиклар ва 
эпикурчилардан фарқли ўлароқ, киниклар кўчалар, майдонлар ва бандаргоҳларда оломон 
олдида сўзга чиқиб, мавжуд тартибларнинг ақлга мувофиқ эмаслигини исботлаб, 
камбағалчиликни сўздагина эмас, балки ўз ҳаѐт тарзлари билан ҳам кўкларга кўтариб 
мақтадилар. Масалан, Фива шаҳридан бўлган Кратет (эр.ол. IV аср) бой оиладан келиб 
чиққан бўлиб, киниклар таълимотига берилиб кетиб, ўз қулларини озодликка чиқарди, 
мол-мулкини камбағалларга бўлиб бериб, фақирона-файласуфона ҳаѐт кечира бошлади. 
Кратетнинг бизгача етиб келмаган фожиавий асаридан келтирилган сатрлар диққатга 
сазовордир: «Ватан менга қалъа ҳам, уй ҳам эмас, менга бутун ер юзи-ибодатхона ва 
бошпана, унда яшаш учун нима керак бўлса, ҳаммаси бор»
1
. Эллинистик давлатларнинг 
инқирози ва римликлар босқинчилигининг бошланиши билан ақлий дунѐқараш борган 
сари ўз ўрнини дин ва тасаввуфга бўшатиб берди. Сеҳргарлик, яширин диний удумларга 
ишониш, мунажжимлик кенг тарқалди. Ижтимоий хаѐлпарастлик ва пайғамбарликка 
эътиқод қўйиш, айниқса кенг шуҳрат касб этди. Яширин диний удумларга ўзини 
бағишлаш, Худо билан бевосита алоқа ўрнатиш ва тақдир ҳукмидан озод бўлиш 
имконияти сифатида қарала бошланди. 
 
2. Европа тарихида ўрта асрлар даври деярли тўла минг йилни (Рим империясининг 
парчаланиш лаҳзасидан Уйғониш давригача) ўз ичига олади. Ўрта асрлар Европаси 
феодализмнинг қарор топиши билан белгиланадики, у христиан дунѐқарашидан 
1
Диогек Лаэртский. О жизни, учениях и изречениях знаменитыз философов. (Диоген Лаэртский. Машҳур 
файласуфларнинг ҳаѐти, таълимотлари ва ҳикматли сўзлари ҳақида). –М., «Мысль» 1977. 437-б.
2
Ўша жойда. 133-б. 
1
Ўша жойда. 266-б. 


фойдаланди. Маъжусийлик дини ва фалсафаси, ҳамда бидъатчиларнинг адашишларига 
қарши курашига апологетлар (юнонча апология-ҳимоя) деб аталган қадимги антик 
даврнинг кейинги христиан ѐзувчилари бел боғладилар. Апологетларнинг энг кўзга 
кўринган вакили Квинт Тертуллиан (160-220) эди. Фалсафа ва христианликни бир 
бирига тўғри келмаслигига далиллар келтириб, у шундан келиб чиқдики, христианлик 
фалсафий асосга эҳтиѐжи йуқ. Исодан кейин ҳеч қандай билимга қизиқишнинг кераги йўқ, 
Инжилдан кейин эса ҳеч қандай тадқиқотнинг зарурияти йўқ. Эътиқодни олий хақиқат 
сифатида тушуниш фалсафани илоҳиѐтга бўйсундириш учун асос бўлди. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling