3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
3-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Номиналистлар
- Росцелин фикрича
- (антропоцентризм)
Реалистлар (Иоанн Скотт Эригуна, Кентерберийлик Ансельм, Аквиналик Фома)
Арастунинг умумийлик ягоналик билан боғлиқ равишда мавжуд бўлиб, унинг шаклидир деган қоидасига асосланадилар. Аквиналик Фомада универсалийлар уч хил кўринишда мавжуд эдилар: «ашѐларгача» илоҳий ақлда; «ашѐларнинг ўзида» уларнинг моҳияти сифатида; ва «ашѐлардан сўнг» абстракт фикрлаш натижаси сифатида инсон ақлида. Бундай Ҳукм юритиш фалсафа тарихида «умумий» фақат ашѐлардан ташқарида мавжуд бўлади деган «ўта кескин реализм» дан фарқли ўлароқ, «мўътадил реализм» номини олди. Ўта кескин реализм ўзининг илдизлари билан Афлотун таълимотига бориб тақалар эди ва ўзининг идеалистик схоластикага яқин бўлиб кўринишга қарамасдан черков томонидан айнан шунинг учун қабул қилина олмас эдики, модда христианлик томонидан Исо Масиҳнинг икки табиатидан бири сифатида оқланган эди. Номиналистлар эса (Росцелин, Пьер Абеляр) «умумий» нинг объектив мавжудлигини рад этиб, универсалийлар фақат тафаккурдагина мавжуд деб ҳисоблар эдилар. Улар умумийнинг борлигини фақат муайян якка ашѐлардагина эмас, балки уни «ашѐларгача» ҳам мавжудлигини рад этар эдилар ва бу эса модданинг олдин келишлиги ҳақидаги шиорни қабул қилиш билан баробар эди. Росцелин фикрича, универсалийлар фақат ашѐларнинг исмларидир. Фақат якка олинган нарсалар мавжуддир. Росцелин ва бошқаларнинг номиналистик қарашлари черков томонидан маҳкум этилди. Мантиқий – структуравий схема: Эътиқодни ақл орқали эгаллаш Эътиқод ва ақл ажралмас Ақл эътиқоддан юқори Эътиқод ва ақл бир – бирини тўлдиради Ақл ва эътиқоднинг ўзаро мослиги 3. Уйғониш даври илк буржуазия инқилобларининг ғоявий ва маданий тараққиѐтининг тарихий жараѐни сифатида ифодаланади. Европа мамлакатларида XII-XIII асрлардаѐқ саноат, савдо-сотиқ, денгизда юриш ривожи ва ҳарбий ишнинг ўсиши кузатилади. Ўрта асрларнинг илоҳиѐтчилиги билан курашда биринчи ўринга инсонпарварлик ва инсон мақомини улуғлаш (антропоцентризм) қўйилди. Ердаги дунѐвий ишларга нафрат билан қараш ўрнига инсоннинг ижодий қобилияти, ақли, бахт- саодатга интилишини тан олиш қўйилади. Инсонпарварлик ғояларини амалга ошириш ўтмишдаги ютуқларни ўзлаштиришни тақозо этар эди, шунинг учун қадимги давр фалсафий бойлигини эгаллашга интилиш бошланди. Уйғониш бу энг аввало қадимги даврда яратилган асарларни озодона англаш бўлиб, тайѐр ва ўзгармайдиган хақиқатлардан юз ўгиришдир. Қадимги давр файласуфлари гап текизиб бўлмайдиган обруманд одамлардан кўра, кўпроқ иттифоқдош шахслар сифатида қабул қилина бошладилар. Олимлар ва файласуфлар энди ѐпиқ мактабларнинг вакиллари сифатида эмас, балки алоҳида олинган тадқиқотчилар сифатида намоѐн бўла бошладилар. Воқейлик кўпроқ ҳисобга олинадиган бўлиб, диққат-эътибор амалий аҳамият ва фойда келтирадиган масалаларга қаратиладиган бўлди. Ақлни схоластикадан қутилтириш бошланди ва фақат мантиқий муаммолардан кўра дунѐ ва инсонни табиий - илмий тушунишга ўгирилинди. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling