3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Лейбниц (1646-1716) фалсафий тизимининг ўзаги ягоналик ҳақидаги таълимот - 
монадологиядир. Дунѐ монадалардан ѐки руҳий унсурларнинг заррачаларидан ташкил 
топгандир. Монадалар фаолликга эга бўлиб, мустақилдирлар, улар узлуксиз равишда 
ўзгаришда бўлиб, азоб-уқубат чекишга, идрок этишга ва онгга қодирдирлар. 
Монадаларнинг бирлиги ва бир-бирига мувофиқлиги Худо томонидан «тайин этилган 
уйғунлик» натижасидир. Ривожланиш даражаларига қараб Лейбниц уч хил монадаларни 
фарқлайди. Қуйи даражадаги монадаларга фақат ноаниқ тасаввурлар хосдир (жонли 
бўлмаган ва ўсимликлар дунѐси ана шундай ҳолатдадир). Юқори даражадаги монадалар 
ҳис-туйғуга эга бўлиб, уларга таянган ҳолда ойдинроқ тасаввурлар соҳибидирлар 
(ҳайвонлар ва инсон). Ушбу икки монадани Лейбниц жон монадалари сифатида 


ифодалайди. 
Монадалар 
ўзларининг 
энг 
юқори 
ривожланиш 
босқичларида 
апперцепцияларга (онгга эга бўлиш) қодир бўладилар. Лейбниц уларни монада-руҳлар 
сифатида ифодалайди. Монадаларнинг ҳар бирида ривожланиш имконияти мавжуддир. 
Ҳар бир монада ўзида ўз келажагини ҳам, ўзининг ўтмишини ҳам олиб юради. 
Лейбниц модда билан бир қаторда ва ундан мустақил равишда мавжуд бўлган 
борлиқнинг мустақил ибтидолари сифатидаги макон ва замон ҳақидаги тасаввурни рад 
этади. Маконни у айрим олинган кўплаб якка жисмларнинг ўзаро жойлашишининг 
тартиби сифатида қараб чиқадики, улар бир-биридан ташқарида мавжуддирлар. Замон эса 
унинг томонидан бир-бири билан алмашиб турадиган ҳодисалар ѐки жисмларнинг 
ҳолатининг тартиби сифатида талқин қилинади. Лейбниц фалсафасининг ѐрқин 
саҳифаларидан бири унинг томонидан умумий ва якканинг диалектикасини ишлаб 
чиқилганлигидир: алоҳида олинган якка монада дунѐнинг бир марказга тўпланган ва 
ягона ва чексиз Коинотнинг кўзгусидир. Лейбниц сезиларли даражада мантиқ ривожига ўз 
ҳиссасини қўшиб, унинг тузилиши ва далилий қонунларини очиб бериб, унинг рамзини 
ишлаб чиқди. У ҳозирги замон символик ва математик мантиғининг асосчиларидан 
биридир. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling