3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
3-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Л.Витгенштейн (1889-1951), М. Шлик
Янги позитивизм (неопозитивизм) ѐки мантиқий эмпиризм – ХХ аср
фалсафасида энг кўзга кўринган оқимлардан биридир. У позитивизм ривожида учинчи босқичдир. Фалсафий оқим сифатида янги позитивизм Вена тўгараги асосида 20-нчи 30- нчи йилларда шаклланди. Янги позитивизмнинг асосий вакиллари – Л.Витгенштейн (1889-1951), М. Шлик (1882-1936), Р.Карнап (1891-1970), О.Нейрат (1882-1945), Г.Рейхенбах (1891-1953), Б.Рассел (1872-1970), А.Айер (1910-1989) ва бошқалар эдилар. Янги позитивизмга мувофиқ илмий билимни икки табақага бўлиш мумкин: формал илмлар (математика ва мантиқ) ва фактуал илмлар. Биринчи илмларда баѐн қилинган нарсалар таҳлилий ѐки аналитикдирлар, яъни тажрибадан мустақил бўлиб, дунѐ ҳақида маълумотларга эга эмас. Уларнинг ҳақиқийлиги мантиқий жиҳатдан ифодаланиб, фақат уларни ташкил этган атамаларнинг маъносигагина боғлиқдир. Фактуал илмлар синтетик баѐнотлар билан иш кўрганликларидан мазмунга эгадирлар ва воқей ҳодисаларга асосланадирлар. Улар тажрибавий «кузатиш гапларига» тенгдирлар. Янги позитивистлар илмий билимнинг тажрибавий асосида аниқ (протокол услубидаги) гаплар ѐтадилар, деб ҳисоблайдилар. Илмларнинг барча гаплари уларга келиб тақалиши зарур эди ѐки бошқача айтганда, верификация қилиниши (тасдиқланиши) лозим эди. Верификация қоидаси янги позитивизм гапларни фикрий барқарорлигини ўрнатувчи метологик талаб сифатида марказий ўринни эгаллайдики, унинг моҳиятида ҳар қандай фикрий ифоданинг тўғрилигини текшириш ѐтади. Бундай текширишдан ўтмайдиган барча нарса, илмлардан бартараф этилиши лозим бўлади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида янги позитивизм ўз таъсирини йўқота бошлайди. Шу нарса ошкор бўлиб қолдики, янги позитивизм беъмани нарса сифатида бартараф қилмоқчи бўлган (улоқтирмоқчи бўлган) дунѐқараш, жамият ривожига ҳам, шунингдек, фаннинг ўзига ҳам ўлган аҳамиятлидир. Шу нарса ўз исботини топдики, фундаментал фанларнинг энг муҳим назарий асослари верификация қилиб бўлмайди, илмий билимнинг эса, ўз ривожи ва олдига қўйилган вазифасини бажариши мураккаб омиллар тизимини, жумладан, унинг таркибида ҳиссий тажрибага таянмайдиган ва «метафизик» (фалсафий) хусусиятга эга бўлган дунѐқарашга ва услубий асосларга (замин) эга бўлганлигидан келиб чиқади. Янги позитивистча таълимотнинг парчаланиши умумий номда бирлашган Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling