3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Эмпириокритицизм (ѐки махизм) ни кўпинча позитивзмнинг иккинчи босқичи 
деб атайдилар. Эмпириокритизм таълимотининг асосчилари Эрнст Мах (1838-1916) ва 
Рихард Авенариус (1843-1896) эдилар.
Конт, Милль ва Спенсернинг етакчиси флагмани механика бўлган мумтоз 
табиатшуносликка йўналтирилган мумтоз позитивизми XIX-XX асрлар ҳудудида рўй 
берган табиатшуносликдаги инқилоблар муносабати билан таназзулга дучор бўлди. 
Радиоактивлик, электрон ва бошқа кашфиѐтларни ўз ичига олган янги ихтиролар 
дунѐнинг табиий тузилиши ҳақидаги илгариги тасаввурларни бутунлай тубдан ўзгартириб 
юбордики, бу нарса ўз навбатида, позитивизмни таназзулга юз тутишига сабаб бўлди.
«Эмпириокритицизм» атамаси Р.Авенариусга тааллуқли бўлиб «тажрибани 
танқиди» маъносини англатар эди. Авенариус нуқтаи назарича, бизнинг тажрибамиз
ашѐдан келиб чиқадиган маъно билан бир қаторда ўзича ахлоқий ва эстетик баҳолаш 
кўринишида бўлган апперцепциялар (ўзгача тасаввурларни олиб келиш) деб аталган 
нарсани, ҳамда антропоморфик тасаввурларни ўз ичига олади. Фалсафанинг вазифаси 
шундан иборатки, тажрибани ушбу ташқаридан келтирган нарсалардан тозалаш билан 
«соф тажриба» мазмунини аниқлашдир. Тажрибанинг танқиди моддий воқейликнинг 
кучлари, жавҳарлари, сабаблари ва бошқалар билан ифодаланувчи асосий 
тушунчаларнинг танқиди сифатида амалга оширилади. Шундай қилиб «тажрибани 
тозалаш» бизнинг билимларимизнинг объектив мазмунини «тозалаш» сифатида намоѐн 
бўлади. Натижада нима қолади? Ҳис-туйғу, сезгилар. 
Сезгилар ѐки «тажрибанинг бетараф унсурлари (элементлар)» ҳақидаги таълимот 
эмприокритицизм дастурининг марказий таркибий қисмидир. Тажриба унсурлари бетараф 
хусусиятга эга, негаки, уларни ҳам объектив ва ҳам субъектив жиҳатлардан ҳам қараб 
чиқиш мумкин. Бир томондан улар субъектга тааллуқли бўлса (руҳий унсурлар), иккинчи 
томондан – унга боғлиқ эмас (физик унсурлар). Охир оқибатда, «бетараф унсурлар» 
эмпириокритиклар томонидан сезгиларга олиб келиб тақалади. Субъектнинг сезгилари 
охирги воқейликка айланиб қолади. Шунга боғлиқ равишда эмпириокритиклар субъект ва 
Фалсафа билимларнинг хақиқийлигини мантиқий-лингвистик 
усул орқали исботлаши ва системалаш-тириши керак 


объектнинг «қоидавий координация»си ҳақидаги шиорни келтириб чиқарадилар: 
субъектсиз объект йўқ. Эмпирокритицизм дастурининг муҳим таркибий қисми «энг кичик 
куч қоидаси» (Авенариус) ѐки «фикрни аяш қоидаси» (Мах)дир. Мах назарида бу қоида 
орзудаги фанни тасвирлаш сифатида намоѐн бўлади. Махнинг фикрни аяш қоидасига 
кўра, тараққий этган фан текинхўр қатламдан, масалан, сабабият қоидаси, Ньютон 
физикасининг бир қатор тушунчаларидан (мутлақ макон ва бошқалар) озод бўлиши 
лозим. Айнан фикрни «аяш» натижасида тафаккур дунѐнинг «асосий унсурлари» бўлган 
сезгиларга етиб келади. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling