3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Джон Стюарт Милль (1806-1873) - инглиз файласуфи, мантиқшуноси ва 
иқтисодчисидир. Миллнинг фикрича, бизнинг билимларимизнинг манбаи - кузатиш ва 
тажрибадир. Тажрибада бизга берилган билим мавзулари – бу ўзимизнинг ҳис - туйғу ва 
таассуротларимиздир, негаки, улар бизга ушбу шаклларда берилгандирлар. Шунинг учун 
Милль моддани «ҳис-туйғу қабул қилишнинг доимий имконияти», онгни эса – 
«кечинмаларнинг доимий имконияти» сифатида ифодалайди. 
Мантиқий – структуравий схема:
 
Позитивизм фалсафасининг мазмун 
моҳияти 
Огюст Конт- 
Ижобийлик 
Аниқ 
фанларсиз 
мавжуд эмас 
Позитив 
хулосаларни 
ўрганади, 
таҳлил қилади 
К.Поппер, 
постпозитивизм 
неопозити
визм 
Мантиқий 
боғлайди 
Хулоса 
қилади 
Верификация 
принципи 
Фальсифика 
ция методи 


 
 
 
Герберт Спенсер (1820-1903) – мумтоз позитивизмнинг учинчи вакилидир. Унинг 
томонидан «Синтетик фалсафа тизими» га бирлашган «Асосий ибтидолар», 
«Биологиянинг асослари», «Жамиятшунослик асослари», «Руҳшунослик асослари», 
«Ахлоқ асослари» каби асарлар ѐзилган. 
Фалсафанинг вазифасини Спенсер билимларни тизимга солишга эришишда деб билди. 
Фалсафа - бу қўшма билимдир. Контга ўхшаб, у ҳам фанлар таснифини тузди. Аммо, агар 
Контнинг таснифида фанлар умумийлик даражасига кўра тўғри чизиқнинг олдинма - 
кейин келиши тартибида жойлаштирилган бўлса, Спенсерда улар абстракт (мантиқ, 
риѐзиѐт ва механика), муайян («воқейликни» ўрганувчи) ва абстракт - муайянликка 
(оралиқ хусусиятга эга бўлган) бўлингандирлар. 
Спенсер ўз фалсафий дастурини «Билиб олиб бўлмайдиган» соҳада бир-бирига 
ўхшаши бўлган фан билан динни келиштириш йўллари асосига қурди. «… Модда, ҳаракат 
ва куч кўриб бўлмайдиган воқейликнинг фақат рамзларидирлар». «Борлиқ шаклларини, - 
деб ѐзади у, - моҳиятлари жиҳатидан мутлақ билиб бўлмайди». Спенсер фикрича, ҳатто 
«фактлардан энг соддаси» ҳам фан учун ўзининг «тўла билиб бўлмаслигини» намоѐн 
қилади. Фан фақат «ҳодисалар деб аталган» нарса фаолияти натижасида келиб чиқадиган 
ҳиссий жиҳатдан қабул қилинадиган ҳодисалар ўртасидаги муносабатларни билишгагина 
(ўхшашлик ва ўхшамаслик, ва бошқалар) қодирдир. Ҳодисаларнинг моҳияти эса сирдир. 
«Айнан сир, деб ѐзади файласуф, фаннинг охирги ва диннинг биринчи қадамидир». 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling