3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

«постпозитивизм» деб аталаган бир қатор фан фалсафасининг принципларини вужудга 
келишига олиб келди. Бу йўналишнинг асосчиси «критик рационализм» ижодкори Карл 
Поппер (1902-1988) эди. Постпоситивизмга И.Лакатос, Т.Кун, С.Тулмин, Д.Агасси, 
П.Фейербенд каби йирик ғарб фан файласуфларининг қарашлари тааллуқлидир. Бу 
файласуфларнинг асосий вазифаси фан фалсафасида позитивистча услубдаги тафаккурни 
бартараф этиш эди. 
30-нчи йиллардаѐқ Поппер янги позитивизмнинг идуктивизми, маънонинг 
верификациячилик назарияси, фан асосини тажрибавий табиатни ҳодиса сифатида талқин 
қилишни қаттиқ танқид остига олган эди. У илмий билишда метафизиканинг ўрни ва 
метафизик (анъанавий фалсафий) муаммони оқлаш масаласини қўйган эди. У шуни 
кўрсатадики, метафизикада айтилган ҳукмларни ҳиссий маълумотларга тадбиқ қилиб 
бўлмаслиги асосида уни рад этиш, мантиқий жиҳатдан фундаментал фанларнинг бутун 
назарий асосларини рад этишга олиб келади.


Илмий ва ғайри илмий билимларни ажратиш мезони сифатидаги позитивистча 
верификация қоидасини танқид қилиб, Поппер ҳақли равишда кўрсатиб ўтадики, 
«назарияни ҳеч қачон тажрибавий жихатдан верификация қилиб бўлмайди». Илмий 
хақиқатга эришиш воситаси сифатида интуктив мантиқни мутлақлаштиришни ҳам 
Поппер ҳақли равишда танқид қилади.
Янги позитивистча таълимотга қарши ўлароқ, Поппер ўзининг верификациялар 
(тасдиқлаш) назарияларига эмас, балки уларнинг фалсификация қилиш (сохталаш) 
жиҳатларига асосланган илмий билим услубини тавсия қилади.
Поппер назаридаги илмий назарияларни танлаш ва текширишнинг умумий тасвири 
қуйидагича кўринишга эга: тахминлар ўртача қўйилгандан кейин мантиқий дедукция 
ѐрдамида улардан қандайдир хулосалар келтириб чиқариладики, уларни тажрибада 
текширишдан ўтказиш мумкин бўлади. Агар хулосалардан бири тасдиқланиб қолса, биз 
ҳам тахминнинг ҳақиқийлиги ҳақида ҳукм юрита олмаймиз. Аммо агар ана шундай 
хулосалардан бири рад этилса, ундан шу нарса келиб чиқадики, тахмин ѐлғон бўлади.
Бундан Поппер шундай хулосага келадики, «назариянинг илмий мақомининг мезони 
унинг сохталаш мумкинлиги ва раддиялигидир»
9
.
Поппер фикрича, илмий билим асосан фаразий хусусиятга эга: «Биз билмаймиз - 
биз фақат фараз қилишимиз мумкин»
10
. Поппер «Очиқ жамият ва унинг душманлари» деб 
аталган машҳур китобнинг муаллифи бўлиб, унда тоталитар давлат тузумларини танқид 
остига олиб, уларга либерал қадриятларни қарама-қарши қўйди. 
ХХ асрнинг 30 – йилларига келиб “Экзистенцион фалсафа” ривожланди. 
Экзистенция – мавжуд бўлмоқ демакдир. Экзистенциализм хилма – хил йўналишдаги 
таълимотларни инсоннинг маънавий дунѐси, инсон тақдири, эркинлиги ғоялари асосида 
умумлаштирди. Экзистенциализм вакиллари 2 йўналишига бўлинадилар. 
1) Дунѐвий (Хайдегер, Сартр, Камю). 
2) Диний (Ясперс, Марсель) 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling