3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/29
Sana27.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1234703
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

«Ҳаѐт фалсафаси» XIX асрнинг 60-70-йилларида механистик табиатшунослик ва 
мумтоз рационализмнинг таназзули, позитивизм, эмпириокритицизм, янги кантчиликда 
ифодаланган спентизм, методологизм ва гносеологизм зўравонлигига қарши аксил амал 
сифатида пайдо бўлдию ҳаѐт фалсафасининг ўзига хос белгилари волюнтаризм, 
иррационализм ва интуитивизм эди. У энг катта таъсирга ХХ асрнинг биринчи чорагида 
эришди. Бу йўналишнинг кўзга кўринган вакиллари фалсафада Фридрих Ницше (1844-
1900), Вильгельм Дильтей (1833-1911), Георг Зиммель (1858-1918), О.Шпенглар (1880-
1936), Анри Бергсон (1859-1941) эдилар. 
Ҳаѐт фалсафасининг бош тушунчаси – «ҳаѐтдир». Бу тушунча жуда ҳам тарқоқ 
бўлиб, аниқ ва тушунарли ифодага эга эмас. У турли файласуфлар қарашларида ўзига хос 
хусусиятга эга. Ницше нуқтаи назарида ҳаѐт тирик, табиий, «кучларни тўпловчи ирода» 
га ва ҳокимиятга интилувчи нарсадир. Дильтей ва Зиммель учун ҳаѐт – бу «юз берган 
нарсаларнинг иродаси, туртки ва ҳис-туйғуси», «бошдан кечирилган афсус-надомат» дир; 
Бергсон қарашларига мувофиқ ҳаѐт – бу «узунлик», «ҳаѐтий жўшқинлик», «тўхтовсиз 
ижод», «оқим» дир. Ҳаѐт узлуксиз оқим сифатида бўлиб, уни ақл, мантиқ, назария 
воситасида билиб бўлмайди, фақат бевосита, ички туйғу билангина идрок этиш мумкин. 
Ҳаѐт фалсафасининг асосчиси ва энг йирик вакили Ф.Ницше ҳисобланади. Ницше 
фалсафасида ҳокимиятга нисбатан бўлган ирода ҳақидаги таълимот марказий ўринда 
туради. «Нима яхши? – деб сўрайди Ницше, - инсондаги кучга, ҳокимиятга нисбатан 
бўлган ирода ва қудратга нисбатан бўладиган ҳис-туйғуни ошириб борувчи ҳамма нарса. 
Нима ѐмон? Заифликдан келиб чиқадиган ҳамма нарса. Бахт-саодат нима? – Куч ва 
ҳокимиятнинг ошиб боришига нисбатан бўлган туйғу, ҳамда янги тўсиқни бартараф 
қилинганлиги сезгиси». Тирик мавжудот дунѐсида яшаш учун кураш ҳам, ҳокимият учун 
кураш тарзи сифатида талқин этилган. Жисмоний жараѐнлар асосида ҳам ҳокимиятга 
нисбатан бўлган ирода ѐтади. Ницше тортилиш ва итариш кучлари агар ҳокимиятга 
нисбатан бўлган ирода нуқтаи назаридан қараб чиқилмас экан, унда уларнинг барчаси 
маънога эга бўлмаган «уйдирма» бўлиб чиқади. 
Жисмоний жараѐнлар ва ҳодисаларни сохта деб эълон қилиб, Ницше «субстанция», 
«модда», «руҳ», «субъект», «объект» тушунчаларини тахминий моҳиятлар сифатида рад 
этади. Унинг учун «ашѐнинг моҳияти фақат ашѐ ҳақидаги фикрдир». Ницше дунѐни 
талқин қилишда «ашѐвийлик» ва «моддийлик» тушунчаларидан озод бўлишни талаб 
қилади. Аммо ундай бўлса дунѐнинг ўзи нима? Ницше бизга ҳодиса сифатидаги 
кўринишга эга бўлган дунѐ ва тартибсиз ҳис-туйғу дунѐсини бир-биридан фарқ қилади. 
Ўзининг «Ҳокимиятга бўлган ирода» асарида у ѐзади: «Ҳодисалар» дунѐси қайта 
ишланган дунѐ бўлиб, биз уни воқейлик сифатида сезамиз… бу ҳодисалар дунѐсига 
қарама-қарши бўлган дунѐ «ҳақиқий дунѐ» бўлмасдан, балки шакли бўлмаган, ифода 
қилиб бўлмайдиган тартибсизликни сезувчи дунѐдир…».
Бошқатдан баҳолаш, шу жумладан, ҳукмрон христианлик ахлоқни ҳам Ницше 
Европа цивилизацияси асосидаги христианликни рад этиб «барча қадриятларни» 
кераклигини эълон қилади. Ницше икки хил ахлоқни яъни асосий ахлоқий тушунча 
бўлган «яхшилик» ва «ѐмонлик» ни «хўжайинлар ахлоқи» ва «қуллар ахлоқи» каби бир-
бирига тўғридан тўғри қарама-қарши нуқтаи назаридан талқин қилувчи ахлоқни ажратиб 
кўрсатади. Хўжайинлар ахлоқида «хайрли иш», «яхшилик» «аслзода», «олижаноб», 
«кучли» деган маъноларга тенг, «ѐмон», «қабоҳат» эса «паст», «плебейлик» 
тушунчаларига тенг. «Барча қадриятларни қайта баҳолаш» нобаробарлик қоидасидан 
келиб чиқадиган «хўжайинлар ахлоқи» ни тиклашга қаратилган эди. Тенгсизлик ўзининг 


барча хилма-хилликлари ва юксалиб бориши билан барча ҳаѐт моҳиятида яширингандир. 
«Кишилар баробар эмаслар, дейди Ницше, ва улар тенг ҳам бўлмасликлари керак». 
Тенгликни тарғиб қилиш ҳасад, ўч олиш истаги ва ҳокимиятга эга бўлмасликдан келиб 
чиқади. «Хўжайинлар ахлоқи» янги қадриятлар томон йўналтирилиши лозим: «кимки 
буюра олмас экан, бўйсуниши лозим», «ўзингни яқинингга шафқат қилма», 
«йиқилаѐтганни итариб юбор», «яхши нарса ҳукмрон бўлиши лозим», «хайрли ишлар 
қилувчилар ва тақводорларни дафъ этиш лозим», «энг хайрли нарса – ҳаммадан 
қаттиқдир» ва ҳоказо. 
«Янги ахлоқ» ва қадриятнинг субъекти келажакдаги «Забармард киши» 
(Сверхчеловек)дир. Ницше тасаввурича, кишилар ўз тўдаларида нотавон, ѐлғончи, 
ҳасадчи, қўрқоқ, икки юзламачи, шаҳватрон, инжиқ, қалбаки, ночор, саросимачи, абгор ва 
ифлосдирлар. Улар унинг учун «пода», «бозор пашшалари» дирлар. Забармард киши 
билан солиштирганда оддий одам маймунга ўхшайди. «Забармард» сиймосини Ницше 
Гомер қаҳрамонларида, викинглар, Рим, араб, япон ва немис аслзодаларида, Цезарь, 
Наполеон ва Макиавелли каби тарихий шахсларда кўради. «Забармард» сиймоси – бу 
илгариги ахлоқдан, сарқитлардан мутлақо озод бўлган «йиртқич ҳайвон» дир.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling