3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
3-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф.Шлейермахер
- Ханс Георг Гадамер
«Герменевтика» атамаси шарҳлаш, талқин қилиш ва тушунтириш санъати
сифатида қадимги дунѐ маданиятига бориб тақалади. Қадимги Юнон афсонасида худолардан хабар келтирувчи Гермес, кишиларга худоларнинг буйруқларини тушунтириб берар ва одамларнинг хоҳиш, иродалари ва илтижоларини Олимпга етқазар эди. герменевтикани назария сифатида шакллантириш Ф.Шлейермахер (1768-1834) ва В.Дильтей (1833-1911) асарларида ўз якунини топди. Шлейермахер герменевтикани умумий тушуниш назарияси сифатида талқин қилди. Унинг нуқтаи назарича, у ѐки бу матнни тушуниш учун матн муаллифи яшаган даврга хаѐлан ўтиш зарур (ушбу бажариладиган иш тартиби герменевтикада «жойини ўзгартириш» номини олди). Бунда ўз замонининг тушунча ва тасаввурларидан қутулиш зарур бўлиб, матн муаллифи даври тушунчаларига мувофиқ келадиган тушунчалар билан фикрлаш унинг дунѐси ва ғоясига кириш унинг фикр тарзини гавдалантирмоқ лозим. Шлейермахер учун асосий нарса матн эмас, балки унда яширин ифодаланган муаллифнинг ижодий ўзига хослиги эди. Дильтей герменевтикада ижтимоий фанларнинг услубий асосини кўрди. Ҳаѐт фалсафасининг вакили сифатида у тарихий ҳодисаларни табиий жараѐнлардан фарқли ўлароқ, «тирик ва жонли» гавдалантириш лозим деб ҳисоблади. Шундай қурол, ушбу воқеаларни «бошдан кечириш» га асосланган «изоҳлаш» эди. Герменевтиканинг марказий тушунчаларидан бири герменевтик доира тушунчаси бўлиб, унинг моҳияти шунга олиб келади: қисмни тушуниш бутунни тушунишсиз мумкин бўлмайди ва аксинча. Масалан, сўзни тушуниш ушбу сўз таркибига кирган гапни тушунишсиз мумкин бўлмайди; ўз навбатида гапни тушуниш унинг таркибига кирувчи сўзларни тушунишни тақозо этади. Шлейермахер ва Дильтейни анъанавий герменевтика деб аталувчи оқимнинг вакилларига мансуб ҳисоблашади. ХХ асрдаги фалсафий герменевтиканинг энг йирик вакили ва асосчиси Ханс Георг Гадамердир. М. Хайдерггер изидан бориб Гадамер тушунчани инсонни билиш фаолиятининг томонларидан бири деб эмас, балки унинг борлиғининг воситаси деб биладики, бу билан герменевтика муамммосини услубий ва билиш назарияси соҳасидан борлиқ ҳақидаги масалага ўтказади. Асосий герменевтик бажариладиган тартибини Гамер «жойини ўзгартириш» эмас, балки «татбиқ этиш» ҳисоблади – матн муаллифи тажрибасини ўзининг вазиятига татбиқ этиш, ўтмиш ва ҳозирги давр уфқларини бирлаштириш каби. У тўла жойини ўзгартириш (гавдалантириш) имкониятига ишончсизлик билан муносабатда бўлди. Ўтган даврларни тўла гавдалантиришни таъминлаш мумкин эмас. Шунинг учун герменевтиканинг бош вазифаси Гадамер учун «тиклаш» эмас, балки мазмунни «яратиш» дир. Шундай бўлганда ҳар бир талқин қилувчи аввал бошданоқ бир хил маънога эга бўлмаган матн мазмунидан ўзининг маъноси мазмунини келтириб чиқаради. Ҳар бир воқеа талқини матннинг «ҳаракат тарихида», «ҳодиса» дир, «анъана» билан гаплашишдир ва шу билан бирга анъанани ўзини «амалга ошириш» дир. Анъана Гадамлар учун оддийгина сўзлаб бериш керак бўлган ривоят ѐки ѐдгорликлар ва матнлар мажмуаси эмас. Биз анъаналарни «амалга ошириш» нинг иштирокчилари ҳамдирмиз. Тушуниш Гадамер учун «тажриба», дунѐни ўзлаштиришнинг умумий воситасидир. Герменевтик тажриба асосида тил ѐтади. У бизга гўѐки дунѐни беради. Тил «ҳамма нрсани қамраб олувчи, дунѐ талқинини олдиндан пайқаб олувчидир... дунѐ биз учун ҳамиша ҳам тилда талқин қилинган дунѐдир… бу эса, табиийки, шундай маънони билдирадики, ушбу тил талқинининг ичида бошланадиган тушунчаларни ташкил бўлиш жараѐни ҳеч қачон энг бошидан бошланмайди». Шунинг учун ўз табиатига кўра тушуниш – тил ҳодисасидир. Бундан шундай хулоса қилинади: «Тушуниб олиш мумкин бўлган борлиқ, тил демакдир». ХХ асрнинг 20-нчи йилларидан бошлаб, ижтимоий-гуманитар фанларда Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling