3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа
Прагматизм асосчиси машҳур Америка математиги, мантиқшуноси ва файласуфи Чарлз Пирс
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
3-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зигмунд Фрейд
Прагматизм асосчиси машҳур Америка математиги, мантиқшуноси ва файласуфи
Чарлз Пирс (1839-1914) эди. Прагматизм асосида «шубҳа – дин» назарияси ѐтади. Ўз ҳаѐти жараѐнида инсон қандайдир бирламчи хилдаги фаолиятларни ишлаб чиқади. Бизнинг барча фикрларимиз ушбу фаолиятлар кўникмасини ишлаб чиқишга қаратилгандирлар. Пирс ақидасича, бу мақсадга нимаики тааллуқли бўлмаса, уларнинг барчаси фикрга қадалади, аммо унинг ўзи ѐки унинг қисми бўла олмайди. Билиш жараѐнида бизнинг барчамиз қандайдир ишончга (нималаргадир шонамиз) ва қандйдир шубҳаларга етиб келамиз. Бизнинг ишончимиз ѐки эътиқодимиз (нимагаларгадир ишониш) – бу муайян шароитларда ишлаб чиқилган кўникмалар асосида муайян тарзда фаолият кўрсатишга тайѐрлигимиздадир. Эътиқод – бу инсон интилган нарсага ақлнинг қониққан ҳолатидир. Шубҳа эса –қониқтирмайдиган ҳолатдирки, инсон ундан қутилишга ҳаракат қилади. Пирс фикрича, ҳар қандай, шу жумладан илмий тафаккурнинг ҳам мақсади барқарор эътиқодга (қатъий фикрга) эришишдир. Хақиқат шундай нарсадирки, биз унинг борлигига ишонамиз. Шубҳадан ишончга ўтиш уч босқични босиб ўтади: абдукция (гипотезани, тахминни ўртага суриш), дедукция (тахминдан оқибатни келтириб чиқариш ва унинг аниқлигини текшириш) ва индукция (оқибатларни тажрибавий текшириш). Ҳосил қилинган ишонч тўртта восита орқали мустаҳкамланиши мумкин. Тиришқоқлик усули. Тиришқоқликка амал қилган киши танқид ва далилларга қармай ўз қарашларида собит туради. Обрўга эътибор усули. Бу усул қоидасига биноан баъзи ишончлар қўллаб-қувватланади, баъзиларига эса тақиқлар қўйилган. Маъқул кўрилган ишончлар бошқа фикрдагиларни тақиқ қилиш ѐрдамида ўрнатилади. Ушбу усул ўрта асрлар даврида кенг тарқалган эди. Априор усул. Бунда барқарор ишончларнинг шаклланиши метафизик назарияларнинг туғилиш жараѐнида ўз ифодасини топади. Бу назарияларнинг яратувчилари кўп ҳолларда ўз эътиқодларини ақл билан мувофиқликда турган деб тасаввур қиладилар. Илм-фан усули. Турли кишилар илмий усулни қўллаб бир хил хулосаларга етиб келишлари лозим. Пирс фикрича, бу усул асосида шундай гипотеза ѐтадики, биринчидан, бизнинг фикримизга боғлиқ бўлмаган аниқ ашѐлар мавжуд; иккинчидан, доимий қонунларга мувофиқ бу воқейлик бизнинг ҳис-туйғуларимизга ўз таъсирини ўтказади ва, учинчидан, агарчи бизнинг ҳиссиѐтларимиз ва муносабатларимиз объектларга нисбатан турлича бўлса ҳам, мулоҳаза юритиш ѐрдамида биз ашѐларнинг воқейликда қандай эканликларини аниқлашимиз ва бирдан бир тўғри хулосага келишимиз мумкин. «Ашѐларнинг воқейликда қандай эканлиги ҳақидаги «ҳақиқий хулоса» нинг ўзи нимадан иборат? Машҳур «Пирс қоидаси» шундай дейди: «Агар биз ўзимиз ўйлаган «амалий оқибатлар» ни кўриб чиқсак, улар бизнинг тушунчаларимизнинг объекти бўлиши мумкин, унда ушбу оқибатлар ҳақидаги тушунча, бизнинг объект ҳақидаги тўла тушунчамиз бўлади». Пирс фикрича, прагматизм ҳар бир тушунча амалий оқибатларнинг фикрий тушунчаси ҳақидаги таълимот. Кейинчалик прагматимз ғоялари кенг тарқалиб, ўз ривожини Уильям Джемс (1842- 1910) ва Джон Дьюи (1859-1952) асарларида топди. У Джемс Пирснинг прагматик қоидаларини ривожлантириб унга волютаризм нуқтаи назаридан ѐндошганлиги туфайли, унинг оқибатида иродага асосланган хақиқат назарияси вужудга келди. Ана шу ирода инсон тажрибасида марказий ўринни эгаллайди. Биздан ташқарида бўлган ашѐларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда бизнинг тажрибамизда бўлган барча нарса иродага боғлиқдир. Шундай қилиб, дунѐ тўғрисидаги бизнинг билимларимиз воқейликнинг инъикоси эмас, балки иродавий қурилманинг ўзидир. «Ҳақиқий» ва «фойдали» ифодалари Джемс назарида бир хил маънога эгадирлар. Ўз навбатида, фойдали нарса ирода орқали ифодаланади. Джемс фикрича, воқейликни биз қандай тасаввур этсак, шундайлигича намоѐн бўлади, яъни биз уни қандай кўришни хоҳласак, ўшандай кўринади. Инсоний ҳис-туйғу ҳақида тўхтаб, Джемс шундай ѐзади: «Ўз хулосаларимиздан қайси бирига диққат-эътибор қаратишимиз, қайси бирини белгилашимиз ва улардан қайси бирини қатъий талаб қилишимиз бизнинг шахсий манфаатларимизга боғлиқдир. Ва биз нимага урғу беришимизга боғлиқ равишда хақиқатнинг бутунлай турли-туман ифодалари келиб чиқади». Пирс ва Джемс ғояларини ривожлантириб Д.Дьюи ўз эътиборини муаммовий вазият деб аталмиш нарсага қаратдики, у ўзининг тараққиѐт босқичларида шубҳадан ишончга (имон-эътиқод) ўтиши хусусиятлари билан ажралиб туради. Дьюи назарида тушунчалар, ғоялар ва назариялар инструменталиклик («асбоб ва қурол») хусусиятига, яъни уларнинг ҳақиқийлиги қай даражада муаммовий вазиятни хал қилишга қодирлиги билан ифода қилинади. Руҳий таҳлил асосчиси машҳур австриялик руҳшунос ва психиатр Зигмунд Фрейд (1856-1939) дир. Фрейд нуқтаи назарича, инсоннинг руҳий кайфияти уч қатламдан ташкил топгандир. Мен (эго), У (ид) ва Мендан юқори турувчи (супер-эго). Мен – бу онгнинг соҳаси бўлиб, фақат руҳнинг арзимас оз қисмини (айсберг тепасини) ўзида мужассамлаштиради. Фрейд нуқтаи назарича, инсон ҳатти-ҳаракати, интилишлари ва хоҳишлари тагзаминида У - яъни онгсизлик ѐтади. Бироқ Менга Удан ҳамма нарса келиб ўтмайди. Бу ўтиш ўзига хос «текширув» дан ўтади. Ижозат берувчи мақом вазифасини ўзида ижтимоий маданий тақиқлар ва қатъий бурчга ўзини мажбур қилувчи тизимини мужассамлаштирувчи Мендан юқори бўлган нарса бажаради. Бу ахлоқий қолиплар, анъаналар, тақиқлар ва шунга ўхшашлар бўлиши мумкин. «У-Мен – Мендан Юқори» тизимида Инсон ҳатти-ҳаракати ташкилий жиҳатининг уч савияси акс этган: биологик (У), алоҳидалик – шахсий (Мен) ва ижтимоий (Мендан Юқори). Ид (У) лаззат қоидасига тобедир. Бошқача айтганда, бизнинг барча онгсиз тамойилларимиз лаззат олишга қаратилган. Аммо ушбу тамойилларни доимий ва назоратсиз равишда қондиришнинг имкони йўқ. Шунинг учун Эго (Мен) ташқи зарурият билан ҳисоблашишга мажбур бўлиб, воқейлик қоидасига риоя қилади. Мабодо, агар Эго воқейлик билан ҳисоблашмай, Ид изидан бориб Супер –Эго ўрнатган мажбурий бурчларни бузса, у кейинчалик виждон азоби, гуноҳкорлик ҳисси, руҳий азобланиш кўринишларидаги жазоларга дучор бўлади. Шундай қилиб Ид, Эго ва Супе Эго ўртасида мураккаб қарама-қарши вазият келиб чиқади. Бу қарама-қаршиликни бартараф этишга қодир бўлган «ҳимоя механизмлари» воситасида: истакларни онгсизлик соҳасига сиқиб чиқариш, сублимация йўли билан эришиш мумкин. Сублимациянинг шаклларидан бири ижоддир. Ушбу қарама - қаршиликлар моҳиятини Фрейд онгсиз ҳолатдаги инстинктив (ғаризавий) тамойиллардаги ва маданиятдаги келишмовчиликларда кўрадики, маданият ўзининг йўналтирувчилик меъѐрлари, тақиқлари ва кўрсатмалари воситасида табиий хоҳишларнинг амалга ошишини чегаралиб туради. Кейинчалик психоанализ Фрейд ғояларини ривожлантириш билан ҳам, уни қайта кўриб чиқиб, бошқа руҳий таҳлилга доир қоидаларни вужудга келтириш билан ифодаланади. Психоанализ фалсафасининг ХХ асрдаги энг йирик вакиллари Альфред Адлар (1870-1937), Карл Густав Юнг (1875-1961), Эрих Фромм (1900-1980) ва бошқалар эдилар. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling