4 – мавзу. Девиант хулқ-атвор ва социал назорат режа
Р.Ферис, Тириакян, Т.Шибутани
Download 128 Kb.
|
4-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- .Сатерленднинг
- Беккер Г, Д.Кицус, К.Ериксон ва бошқалар
- Р.Мертон
- Девиант хулқ-атвор жамиятда эьлон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвори мотивлари ва мавжуд имкониятларнинг бир-бирига мос келмай қолиши натижасидир
- . Бўйсуниш
- Ретретизм
- Диний меьёрлар
Р.Ферис, Тириакян, Т.Шибутани ва бошқаларнинг фикрича, девиант хулқ-атвор Социал бузилишилар натижасидир. Ижтимоий зиддиятлар таьлимотига кўра, Социал тизимда бегона маданиятга асосланган маданий хулқ-атвор намуналари меьёр бузувчи хулқ-атвордир.
Америка Социологиясида э.Сатерленднинг дифференсиал, катта ўрин тутувчи таьлимотлардан бири алоқалар таьлимотидир. Бунга кўра, ҳар қандай хулқ-атворга, шу жумладан меьёр бузувчи хулқ-атворга ҳам у ҳам ўрганилади, яьни мавжуд жамият аьзолари томонидан мазкур хулқ-атвор меьёрлари бошқаларга ўргатилади. Феноменологик Социология намоёндаларининг эьтироф этишларича, сосиологик тахлил “ ёрлиқ ёпиштиришга” асосланиши керак. Уларнинг фикрича, меьёр бузиш Социал баҳо ва санксия қўллаш натижасидир. Интераксионизм назариясига кўра, (вакиллари Беккер Г, Д.Кицус, К.Ериксон ва бошқалар) ходисани салбий ва ижтимоий хавфли деб бахолаш нисбий бўлиб, буни жамиятдаги хукмрон гуруҳлар белгилайди. Шафқациз жамият ҳимоясиз инсонни жиноятчи қилиб қўйиб, эзаверади. З.Фрейднинг фикрича, инсон хулқ-атворининг асосида атроф-муҳитни онгли баҳолаш билан онгсиз иштиёқ орасида зиддият ётади. Онгсизлик асосида эса инсонга бешикдан то қабргача соядек эргашиб юрадиган, унинг барча фикр ва истакларини белгилайдиган жинсий рағбат- либидо ётади. Барча атрофимиздаги воқйеа-ҳодисаларни жинсий рағбат белгилайди. Инсон руҳиятидаги барча жараёнлар ҳаёт инстинкти эрос ва ўлим инстинкти-танатос ўртасидаги кураш натижаси бўлиб, ҳар қандай хулқ-атвор, жумладан нотўғри хулқ-атвор ҳам, жинсий рағбат ва яшаш учун кураш натижасидир. Девиант хулқ-атворга Р.Мертон ишлаб чиққан таьлимот замонавий Социологияда йетакчи ўрин тутади. э.Дюркгеймнинг аномиясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таьриф беради; “Девиант хулқ-атвор жамиятда эьлон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвори мотивлари ва мавжуд имкониятларнинг бир-бирига мос келмай қолиши натижасидир”. Жамиятнинг расмий тузилмалари томонидан мақсадга эришишнинг турли гуруҳлар учун турлича имкониятлар яратиб бериши натижаси бўлмиш функсионал камчиликлар мақсадга эришишга хизмат қилувчи норасмий тузилмаларнинг ташкил бўлишига олиб келади. Мақсад ва воситаларга турлича муносабат қуйидаги хулқ-атвор турларига олиб келиши мумкин. 1. Бўйсуниш (мақсад ва воситаларни қабул қилиш). 2. Инновасия (мақсадларни қабул қилиш ва воситаларни инкор қилиш). 3. Ритуализм ( мақсадларни инкор этиш ва воситаларини қабул қилиш). 4. Ретретизм, чекиниш (мақсад ва воситаларни инкор қилиш). 5. Исён (мақсад ва воситаларни инкор қилиб, янгиларини ўрнатиш). Девиант хулқ-атвор назариясида ижтимоий меьёр марказий ўрин тутар экан, аввало ижтимоий меьёрнинг ўзи нима ва унинг қандай турлари мавжудлигини шунингдек, девиант хулқ-атворнинг энг кўп учрайдиган ва яққол намоён бўладиган турлари; жиноятчилик , ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва фоҳишабозликнинг нима эканлигини аниқлаб олишимиз керак. Ижтимоий меьёр - жамият бошқарувининг ажралмас қисми бўлиб, маьлум шарт-шароитларда шахс ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атворининг морслашиши воситаларидан бири ва уларнинг хулқ-атворларини жамият томонидан назорат қилиш воситасидир. Ижтимоий меьёрнинг бир қанча турлари мавжуд; 1. Хуқуқ. Индивидга нисбатан обйектив, ташқи унинг хулқ-атворини бошқарувчи қоидалар тизими. Ҳар қандай жамиятда хуқуқ хукмрон табақа демократик кўпчилик ёки бутун халқнинг ягона иродасини намоён этувчи ва шу сабабли ҳйеч қанақа ўхшатмаси ёки муқобили бўлмаган ягона меьёрлар мажмуидир. 2. Ахлоқ. этика мутахассисларининг фикрича, умумий ва хусусий манфаатларнинг моддий детерминасиялашган қарама-қаршиликларидан келиб чиқади.Инсоннинг ўзини такомиллаштириш ва ўз имкониятларини ривожлантириш қобилиятларини англатади. Хуқуқдан фарқ қилиб, ахлоқ биринчидан, баҳолаш вазифасини бажаради (яхши-ёмон, адолатли-адолациз), иккинчидан, унинг меьёрлари биринчи навбатда номус, бурч, виждон, адолат ва шу каби тушунчаларни мужассамлаштирган ички руҳий кечинмалар орқали фаолият юргизади. 3. Урф-одатлар. Ушбу меьёрий тизим хулқ-атворнинг эркин мослашувчи, шу сабабли одатга айланган тарихий шаклланган намуналари, асосан кишиларнинг бирга яшаш қонуниятларини ифодалайди. Ахлоқий меьёрлардан фарқ қилиб, урф-одатлар аниқ ва бир хил,баьзан тўла шаклланган кўринишга эга бўладилар. 4. Диний меьёрлар. Ушбу тизим жуда қадимий бўлиб, диний таьлимот тавсифига кўра диний меьёрлар ҳам турлича бўлади. Шунингдек, мазмунига кўра диний меьёрлар турли, хуқуқий, ахлоқий, урф-одат, эстетик ва ташкилий меьёрларни ўз ичига олади ва шу сабабли кўпинча юқоридаги меьёрий тизимларнинг ҳар бирининг бошқарув ххусусиятларини қамраб олиши мумкин. Диний меьёрлар ички таьқиқлар билан бирга ташқи таьқиқлар орқали ҳам таьсир қилади. Тарихий тажрибада, ҳамда ҳозирги жараёнлар, айниқса ислом давлатларида аксарият диний меьёрлар диндорлар учун кучли таьсир воситалари ҳисобланиб, уларни турли жиноятлар , фоҳишабозлик ва ичкиликбозлик каби иллатлардан сақлаб турувчи восита эканлигини кўрсатмоқда. Девиант хулқ-атворни фанда турларга ажратиб ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Фанда ушбу жараёнларни турлича таснифлаш мавжуд бўлиб, шулардан бири уларнинг ҳам обйектив ҳам субйектив томонлари билан бўлиқ бўлган таснифлашдир. Бунга кўра девиант хулқ-атвор турлари 2 гуруҳга бўлинади; а) ташқи муҳитга йўналтирилган хулқ-атвор (екстравертив (масалан, жиноятчилик)); б) шахснинг ўзига йўналтирилган хулқ-атвор (интравертив ( масалан, ичкиликбозлик)). Download 128 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling