Қисқача хулосалар:
Президентимиз И.А.Каримов ўзининг "Баркамол авлод орзуси" асарида шундай фикрлар юритади. Бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос аньаналар, қадриятлар, урф одатлар бола зуваласини шакллантиради. энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади.
Инсон ҳатти-ҳаракати, хулқ атвори ва фаолиятини таьлим муассасалари, маҳалла, меҳнат жамоаси, умумдавлат миқёсида эса, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар (суд, прокуратура, милисия) ҳам назорат қилиб боради ва ушбу шахсга нисбатан ижтимоий назорат институтлари вазифасини бажаришади.
Мавзу бўйича таянч атамалар:
Ижтимоий меьёр, жиноятчилик, аномия, аҳлоқ, меьёрлар, қонун, ижтимоий муҳит, ҳатти-ҳаракат, ижтимоий ҳодиса, девиант хулқ-атвор, ижтимоий назорат, ижтимоий оғишлар, муаммоли вазият, аномия.
Назорат учун саволлар:
Ижтимоий меьёрлар нималар?
Девиант хулқ-атвор нима?
Девиант хулқ-атворнинг турлари қайсилар?
«Аномия» атамасини изоҳланг.
Шахс хусусиятлари деганда нимани тушунасиз?
Муаммоли вазиятни тушунтириб беринг.
Оиланинг ижтимоий назоратдаги ўрни.
Ижтимоий назоратда маҳалланинг роли қандай?
Социал меьёр ва аномия девиант хулқ-атвор назариясининг марказий тушунчаси сифатида.
Социал назорат кишилар ҳатти-ҳаракатини тартибга солиш механизми сифатида.
Do'stlaringiz bilan baham: |