4 – мавзу. Девиант хулқ-атвор ва социал назорат режа
Download 128 Kb.
|
4-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муамоли вазият
Шахс хусусиятларининг шаклланишида асосан 3та омил муҳим аҳамият касб этади, булар: 1) Ирсий омиллар; 2) Психофизиологик омиллар; 3) Шахснинг билим даражаси.
Шунингдек, ижтимоий оғишларнинг юз беришига шахснинг қатьиятли ёки қатьияцизлиги, принсипиаллик ёки принсипсизлиги, қоидаларга бўйсуниш ёки бўйсунмаслик одатлари, бирон бир қарорга кела олиш имконияти, ташқи таьсирга қанчалик берилиши, иродаси ва бошқа шу каби психофизиологик ҳолатлари, мижози ҳам катта таьсир кўрсатади. Ижтимоий бузилишларни ўрганишда муаммоли вазият муҳим аҳамият касб этади. Муамоли вазият шундай ҳолатки, у субйектдан йечимини талаб қилади, унинг йечими ижтимоий меьёрлард кўрсатилган бўлсада, у ёки бу сабабларга кўра, ушбу меьёрларни қўллаш қийинрок бўлади. Енг катта муаммоли вазият зиддиятли ҳолатларда, яьни турли шахслар ёки гуруҳларнинг манфаатлари бир-бирларига тўқнаш келганда юз беради. Шу ўринда таькидлаб ўтиш жоизки, ўз жонига қасд қилишларннг 40%и оилавий зиддиятлар оқибатида содир этилади. Зиддиятли ҳолатларни юзага келишида баьзан шахс хусусиятлари сабабчи бўлса, баьзан кичик ижтимоий гуруҳлар, оила, махалла, ишлаб чиқариш бригадаси аьзолари, синфдошлар орасидаги салбий муносабатлар сабабчи бўлади. Жамиятда шахс шаклланишига таьсир этувчи муаммонинг ва уни хал қилиш имкониятларининг мураккаблиги даражасига кўра муаммоли ҳолатнинг тўртта асосий ҳолати кўзга ташланади: 1) хеч қанақа муаммо йўқ ҳолат, бундай ҳолат хеч қанақка қарор қабул қилишни талаб қилмайди; 2) муаммо бор, бироқ қийинрок ёки осонрок бўлсада, унинг йечими ҳам ижтимоий меьёрларда кўрсатилган ҳолат; 3) мавжуд муаммони субйект ижтимоий меьёрлар доирасида хал қила олмайдиган ҳолат; 4) муаммони хеч қанақасига хал қилиб бўлмайдиган ҳолат. Ушбу турлича ҳолатлар кенг кўламда биридан иккинчисига ўтиб туради. Муаммоли ҳолатнинг мазмуни субйектнинг индивидуал мақсадлари билан жамият манфаатлари орасидаги мақсадлар ва унга эришишнинг мумкин бўлган воситалари орасидаги; фаолиятнинг кутилаётган оқибатлари ва унинг қўшимча натижаси (ижобий ёки салбий) орасидаги, шунингдек ижтимоий меьёр талаблари ва шахс хусусиятлари орасидаги зиддиятларнинг (кўпинча ўйлаб чиқарилган) пайдо бўлишидан иборатдир. Меьёр бузилишлар тизимида ижтимоий таьсир жиҳатларидан фарқланувчи қадриятларни ажратиб таҳлил этиш ўринлидир. Ижтимоий маьнавий зарар даражаларини пастлиги ва юқорилигига кўра девиант ҳолатларнинг тавсифланиши ижтимоий-ҳуқуқий аҳамиятига кўра қонунлар тизими ҳамда жамият томонидан қабул қилинган ахлоқий тамойиллар орқали амалга оширилади. Ушбу тавсифланиш бир неча факторларга: девиант хулқ-атворга муносабат билдираётган кишига, қонунбузувчининг шахсига, меьёр бузилиш юз берган қонкрет ҳолатга, қонунбузилиш ва бошқа шароитларнинг ўзига хослигига ҳамда аҳамиятига боғлиқ бўлади. Жамият аьзолари шахсий нуқтаи назарларининг шаклланишига, уларнинг девиант хулқ-атворга нисбатан ижтимоий фол муносабатларини таркиб топишига тарбиявий жараёнлар учун бевосита мутасадди шахслар, ташкилотлар рахбарларининг ўрни ва роли каттадир. «Баьзиларга мумкин - бошқаларга мумкин эмас», «ҳозир яхши - эртага ёмон» ва шу каби муносабат ҳолатларининг иккиламчи феьл-атвор шаклида, яьни параллел стандартлар йўналишида амал қилишига изн бериш жуда хавфлидир. Шу боисдан, хар қандай ҳолатларда ҳам мансабдор шахслар, турли жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларининг рахбарлари, педагог ва тарбиячилар, қонунни химоя қилувчи ташкилотлар вақилларининг хулқ-атвор меьёрларини бузиши қатьий қораланади. Девиант хулқ-атвор турларига кирувчи ичқиликбозлик, гиёхвандлик, ўз-ўзини ўлдиришлар билан боғлиқ ижтимоий иллатларнинг хар бири юзага келиши ва ижтимоий оқибатларига кўра мохиятан фарқли жиҳатларга эгадир. Биринчи фарқ, ижтимоий зарарли одатларнинг узоқ давом этиши девиант хулқи турмуш тарзининг узвий бўлагига айланиб кетишидан иборат бўлади. Доимий оилавий келишмовчиликлар, оила ва атроф-мухитдан норозилик, ишдаги тушунмовчиликлар ва хоказолар - буларнинг барчаси субйект рухиятини жарохатлайди ҳамда у мавжуд вазиятни ўзгартиришга уринади. Бу ўринда ижтимоий институтлардаги камчиликлар, шу жумладан зиддиятлар ривожланишининг олдини олувчи ва уларга қарши курашувчи ижтимоий назорат тизимлари ҳам салбий рол ўйнайди. Буларнинг иккинчи фарқли жикати юқоридаги ҳолатларни хал қилишнинг маьлум қийинчиликларга эгалигидир. Маьлумки, хар қандай ҳолатда ҳам, кўп «қурбон» бериб бўлсада, тўғри йечимга эришиш мумкин. Лекин ҳамма гап шундаки, субйект «қурбон» бера оладими: хотини (ёки эри) билан ажралиб кета оладими, янги касбга эга бўла оладими ёки йўқми. Қатьий қарорга кела олмай, кўпинча субйект «ўринбосувчи» воситаларга, ичкилик ва гиёхванд моддаларга мурожаат этади. Бунақа ҳолатларнинг кейинги фарқи шундаки, кўпинча субйект уларни хал қилишнинг нотўғри йўлларини танлайди. Оилавий ва ишдаги жанжаллар одатга айланиб қолганда, бундан «қутулишнинг» нотўғри хаёлий йўллари, ичкилик, гиёхванд воситалар ва хоказоларга мурожаат этилади. Бироқ бу йўл зиддиятнинг чуқурлашувига ва турмуш тарзини зарарлантирувчи факторга олиб келади. Шахснинг ижтимоийлашув жараёни жамиятнинг ва атрофдаги одамларнинг қатьий назорати остида амалга ошади. Инсонлар болаларни фақат ўргатибгина қолмасдан, хулқ-атвор меьёрий талабларининг тўғри бажарилишини назорат этишади ва бу билан ижтимоий назорат вакили (агенти) вазифасини бажаришади. Агар назоратни якка шахс амалга оширса, бу индивидуал тавсифга эга бўлади ва агар бутун бир жамоа, оила, дўстлар, мактаб, махалла (куни-қўшнилар) томонидан амалга оширилса, ижтимоий тавсифга эга бўлади ҳамда ижтимоий назорат дейилади. Ижтимоий назорат вақиллари инсонлар хулқ-атворини бошқаришнинг энг муҳим воситаси бўлиб, девиант хулқ-атворнинг олдини олишда ҳам ушбу жамоаларнинг ўрни катта бўлади. Инсон тарбиясида энг биринчи ва энг муҳим ижтимоий назорат институти бу - оиладир. Фарзанд тарбиясида ва баркамол авлодни шакллантиришда соғлом оила мухитининг ўрни каттадир. Бола туғилган кунидан бошлаб оила мухитида яшайди. Оилага хос аньаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантиради. энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орхали жамият талабларини англайди, хис этади. Инсон хатти-ҳаракати, хулқ-атвори ва фаолиятини таьлим муассасалари, махалла, меҳнат жамоаси, умумдавлат миқёсида эса, қонунни мухофаза қилиш органлари (суд, прокуратура, милисия) ҳам назорат қилиб боради ва ушбу шахсга нисбатан ижтимоий назорат институтлари вазифасини бажаришади. Кейинги йилларда юртимизда оила ҳақида соғлом авлод ҳақида ўйлаш, оилани мустаҳкамлаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, юртбошимиз томонидан 1998 йилни "Оила йили" деб эьлон қилиниши фикримизнинг исботидир. Президентимиз И.А.Каримов ўзининг "Баркамол авлод орзуси" асарида шундай фикрлар юритади. Бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос аньаналар, қадриятлар, урф одатлар бола зуваласини шакллантиради. энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади. Download 128 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling