4 – мавзу. Девиант хулқ-атвор ва социал назорат режа
Download 128 Kb.
|
4-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Девиант хулқ-атвор
Ижтимоий меьёр жамият бошқарувининг ажралмас қисми бўлиб, шахс ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атворини муайян ижтимоий мухитга мослаштирувчи қоидалар мажмуидир. Ижтимоий меьёрнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ҳамда урф-одатларга оид меьёрлар шулар жумласидандир.
Ижтимоий меьёрнинг афзаллиги шундаки, ёшлигиданоқ муайян меьёрларга мослаштириб борилган шахслар кўпчилик томонидан қабул қилинган тамойиллар доирасидан четга чиқмайди ва бошқалардан ҳам шуни кутади. Жамият тараққий этиб борган сари ўрнатилган меьёрлар ҳам эскириб боради ва янги меьёрлар ўрнатилади. Янги меьёрларни ўрнатиш жараёни жамиятда ўрнатилган мавжуд меьёрлар доирасини кенгайтириш ва ўзгартишдан иборатдир. Жамият тараққиётига хизмат қилмасдан, балки унга тўсиқ бўлувчи меьёрдан оғиш ҳолатлари ҳам мавжуд бўлиб, Социологияда бу нарса «девиантлик ҳолатлари», ундан туғилувчи хулқ-атворни «девиант хулқ-атвор» деб номланади. Девиант хулқ-атвор - жамиятда ўрнатилган ахлоқ меьёрларига мос келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти-ҳаракат, ижтимоий ҳодиса бўлиб, ёлғончилик, дангасалик, ўғирлик, ичқиликбозлик, гиёхвандлик, ўз жонига қасд қилиш ва бошқа кўплаб шу каби ҳолатлар ушбу хулқ-атвор хусусиятлари ҳисобланади. Девиант хулқ деганда, қуйидагилар назарда тутилади: а) жиноятчилик. Муайян давлатда ўрнатилган қонун ва меьёрларга нисбатан айрим шахсларнинг салбий муносабати жиноий фаолият, мазкур шахс эса жиноятчи ҳисобланади. б) ичкиликбозлик. Бу борада илмий адабиётларда бир неча таснифлар мавжуд: 1) Алкоголни хар-хар замонда истеьмол қилиш. 2) Алкоголни кўп истеьмол қилиш - спиртли ичимликларни мунтазам, яьни хафтада бир мартадан бир неча мартагача ёки, бирваракайига ўртада танаффус билан кўп микдорда (200 мл. дан ошиқ). Бу кўпинча алкоголизмга олиб келади. 3) Алкоголизм - спиртли ичимликларга патологик (муттасил) ўрганиб қолиш билан тавсифланувчи касаллик. в) гиёхвандлик. Гиёхванд ёки унга тенглаштирилган воситаларга доимий ружу қўйиш ва тиббий кўрсатмаларсиз истеьмол қилиш. г) фохишабозлик. Фанда расмий никохсиз жинсий алоқа иккита турга бўлиб ўрганилади: 1. Конкубинат - никохсиз бирга яшаш. 2. Фохишабозлик - пул учун ўз танасини сотиш. Ғарбда асосан иккинчиси қоралансада, Шарқда иккала ҳолатга ҳам меьёрдан оғиш сифатида каралади. Булардан ташқари, халқимизда махаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, боқимандачилик каби салбий ҳолатлар ҳам меьёрдан чекинишнинг диққатталаб кўринишларидан ҳисобланади. Девиант хулқ-атвор бир шахснинг салбий хулқ-атвордан иборат фаолиятини, шунингдек, муайян гуруҳнинг оғма хулқ-атворларини ҳам ифодаловчи тушунчадир. Маьлумки, ижтимоий меьёрлар ва улардан чекинишлар хақидаги қарашлар инсоннинг ижтимоийлашув жараёни билан бир вактда пайдо булган. Қадимги халқларнинг диний-мифологик тасаввурлари, хусусан Миср, Хиндистон ва Хитой диний қонун-қоидаларидаги ахлоқий меьёрлар бу соҳадаги дастлабки қарашлар эди. Ушбу «қонунлар»да барча ҳуқуқлар инсонга худолар томонидан берилади ва қонун бузувчиларни худолар жазолайди, деб ҳисобланган. Бундай қарашлар дастлаб юнон ва Рим файласуфлари асарларида ўз ифодасини топди. Ўрта асрларда ахлоқ меьёрлари диний қарашлар таьсири остида ривожланди ва улардан чекиниш диний нуқтаи назардан баҳоланган. Йевропада христиан дини барча соҳада хукмронлик қилган бўлса, шарқ дунёсида ахлокий-ҳуқуқий меьёрлар ва улар хақидаги таьлимотлар ислом фалсафаси таьсирида ривожланди. ХВИИ-ХВИИИ асрларга келиб, Йевропада жамият ривожининг кучайиши, ахлоқ меьёрларининг христианча талаблари доирасига сиғмай қолди. ХВИИИ аср мутафаккирлари ижтимоий меьёр ва ундан чекиниш муаммосини янада чуқурроқ таҳлил қилдилар. Ш.Л. Монтескйе, Ж.Ж. Руссо, Ч. Беккариа, К. Гелвесий, Д. Дидро, П. Голбах, Морелли ва Ш. Фурйелар ўз илмий изланишларида ижтимоий меьёрлар, қадриятлар учун умумий бўлган қонуниятларни топишга интилдилар. ХИХ аср охирларида табиий фанларда эришилган илмий ютуқлар ижтимоий фанлар тараққиётига ҳам ўз таьсирини кўрсатди. Хусусан, Социологияда ижтимоий меьёрдан оғиш ҳолатларини тушунтирувчи дастлабки таьлимот, э.Дюркгеймнинг «аномия» ғояси эди. э. Дюркгейм фанга ўзи киритган «аномия» атамаси орқали қонунчиликни, қонунларни тан олинмаслиги ва уларга амал қилинмасликни тушунади. Бу ғояни замонавий илм-фанда П.Солис, М.Клайнерд ва бошқалар ривожлантириб келишмоқда. Америка Социологиясида катта ўрин тутувчи таьлимотлардан бири э.Сатерленднинг дифференсиал алоқалар таьлимотидир. Бунга кўра, ҳар қандай хулқ-атворга, шу жумладан девиант хулқ-атворга ҳам ўрганилади, яьни мавжуд жамият аьзолари томонидан мазкур хулқ-атвор бошқаларга ўргатилади. Девиант хулқ-атвор муаммоларини таҳлил қилишда Р. Мертон ишлаб чиққан таьлимот Социологияда йетакчи ўрин тутади. э. Дюркгеймнинг аномия ғоясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таьриф беради: «Девиант хулқ-атвор жамиятда эьлон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвор мотивлари ҳамда мавжуд имкониятларининг бир бирига мос келмай қолиши натижасидир». Шахсларда юз берувчи девиант ҳолатларни пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган учта омилни кўрсатиш мумкин. Булар шахс хусусиятлари, муаммоли ҳолат ва ижтимоий назорат институтлари. Айнан мана шу омиллар шахснинг қандай фаолият юритишини белгилаб беради. Download 128 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling