4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet39/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

Март ойининг
4 – ҳафтаси
Мавзу: Чумоли инини кузатиш
Машғулотнинг мақсади: Болаларнинг табиат тўғрисидаги билимларини аниқлаб, чумолининг ҳаёт тарзи, яшаш жойи, тузилишини кузатиш. Унинг табиатга ва одамларга бўлган фойдали ва зарарли томонларини тушунтириш. Чумолини мехнаткашлиги оркали болаларни мехнат тарбиясини шакллантириш .
Кутилаётган натижа:
Болалар чумолининг ҳаёт тарзи, яшаш жойи, тузилиши ҳақида тушунчага эга бўладилар.
Машғулотга тайёргарлик: Тарбиячи машғулотдан олдин катта чумоли инини танлаб, болалар ўтиришлари учун жой тайёрлайди. Жой кузатиш учун қулай бўлиши керак.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, бугунги машғулотимиз мавзусини сизлар топишмоқ орқали топасизлар.



  1. Қаторма-қатор, занжирдек қатор. (Чумоли.)




  1. Бели хипча қора от, тоққа чиқса тоймайди, тошқин бўлсаботмайди. (Чумоли.)

— Тўғри, болажонлар, биз бугун чумолилар билан танишамиз. Сизлар кўриб турган жой чумолиларнинг ини. Чумолилар жуда кўпчилик бўлиб яшайди, улар ҳам бир катта оила бўлиб яшайдилар. Агар чумоли инига яқин борсангиз, уларнинг оёқ остида ҳисобсиз ўрмалаб юрганини кўриш мумкин. Бир қатор чумолилар ини томон ўрмаласа, иккинчи қатор чумолилар инидан қайтиб келаётган бўлади. Аксарият чумолилар хас-чўп, дон-дун, баргларнинг бўлаклари, нон ушоқлари, пашша, қўнғиз, капалак, қуртларни ўлжа сифатида ташиб кетишяпти. Чумолилар кўрмайди ҳам, эшитмайди ҳам, бир қатор бўлиб келаётганда улар бир-бирига урилиб, йўлда давом этиб кетаверади. Чунки улар ҳид билиш қобилиятлари орқали ўз йўлларини топадилар. Чумолилар ўз изларидан юрадилар, адашиб қолганларида изларини топмагунча бир жойда айланаверадилар, улар кўплаб зарар кунанда ҳашаротларни қириб, табиатга жуда катта фойда келтирадилар. Чунки дарахт ва бошқа ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишади. Уларнинг бир оиласи ёз давомида қиш фасли учун кўплаб ҳашарот, капалак ва қуртларни ўз инларига ташиб оладилар.





Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling