Пиёз : Ишладилар баҳор, ёз, кузда пишдим мен пиёз .
Сабзи : Юпқагина пўстим бор, “А” витамин дўстим бор.
Топишмоқда ёзиқман, ўша олтин қозиқман .
Қалампир: Мен қалампир, қалампир аччиғим еб сўнг гапир .
Карам : Баргларим тарам- тарам , мени дейдилар карам.
Тузлаб кўпроқ ейдилар, маззаси зўр дейдилар .
Шолғом : Шўрва қилиб соласиз, ичиб терлаб қоласиз.
Бўлинг доимо соғлом, мени исмимдир шолғом .
Тарбиячи:- болажонлар мева ва сабзавотларни ким етиштиради
Болалар:- мева ва сабзавотларни деҳқон бобо
Деҳқонбобо : Олиб қолинг, олиб қолинг, келинг дўстлар, сотиб олинг!
Мева ва сабзавотлар , ўзини кўз- кўз қилар .
Қани- қани, олинглар, овқатга тез солинглар.
Буларни еган бола , соғлом бўлади жуда !
Тарбиячи:- болажонлар деҳқон бобомизга ёрдам берамизми . бобомиз ёрдамчилари мева ва сабзавотларни қўшиб саватларга йиғиб солибдилар, сизлар уларни тезда ажратиб беришингиз керак экан. Уйин “Гурухга ажрат”
Тарбиячи:-болажонлар мева ва сабзавотларни йиғиб олгандан сунг ерга ишлов бериш керак. Болажонлар қаранглар ким келяпти. (елкасида кетмон кўтарган деҳқон кириб келади) . деҳқонбобо сизларга , кузга ер майдончага қандай ишлар олиб бориш кераклигини тушунтириб ўтадилар (Деҳқон суҳбати иш қуроллари ва меҳнати ҳақида тушунча беради)
Мустахкамловчи саволлар
-куз фаслида об-ҳаво қандай бўлади?
-мевалар қаерда пишади?
-сабзавотлар қаерда етиштирилади?
-деҳқоннинг иш қуроллари нималардан иборат?
Машғулот якунида болалар рағбатлантирилади.
Март ойининг
2 – ҳафтаси
Мавзу:- Мушук боласи билан таништириш
Максад:- болаларни табиат ҳакидаги билимини мустаҳкамлаш ва ҳайвонлар, табиатни бир қисми ва мушук боласи уй ҳайвони эканлигини тушунтириш . Мушук нималар билан озиқланишини ўргатиш
Do'stlaringiz bilan baham: |