4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet42/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

2 – ҳафтаси
Мавзу: Қум ва сувнинг хусусиятлари билан таништириш.
Мақсад: Болаларга қум ва сув ҳақида тушунча бериш. Қум ва сув жонсиз табиат бўлаги эканлигини, қум ва сувдан оқилона фойдаланиш кераклигини болаларга ўргатиш. Сувни тежашга, ифлос қилмасликка ва уни тежашга ўргатиш.
Кутилаётган натижа: болалар қум ва сув ҳақидаги тушанчаларга эга бўладилар
Керакли жиҳозлар: идишда қум, махсус шаклли идишларда сув, рангли қумлар ва махсус қум доскаси
Луғат иши: жонли, жонсиз, тоғу тош
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар,бугун биз сизлар билан қум ва сувнинг хусусиятлари билан танишамиз. Табиат деганда нимани тушунасиз?
Болалар: дарахтлар, гуллар, майсалар, тоғлар
Тарбиячи: Баракалло болажонлар.Табиат бизни ўраб турган боғлиқ. Табиат икки турга бўлинади. Жонли табиат ва жонсиз табиат. Жонли табиатга дарахтлар, ўсимликлар, қушлар, гуллар, ҳайвонлар, инсонлар киради. Жонсиз табиатга қув, сув, қуёш, тош, стол, стул киради.
Болажонлар ҳозир биз марказларга бўлинамиз. Бунда биз стол устидаги расмлардан фойдаланамиз.
Стол устида расмлар тескари қилиб жойлаштирилган, ҳар бир бола ўзи тортган расмга қараб марказларга тарбиячи ёрдамида жойлашади.
Нутқ ва тил (томчи расми) болаларга сув оби ҳаёт манбаи эканлиги, ундан оқилона фойдаланиб, ариқ ва зовурлардаги оқар сувларга ахлат ташлаб ифлос қилмаслик ва сувни тежаб ишлатишга ўргатиш.
Қумдан унумли фойдаланиш. Инсоннинг табиатга ўзаро таъсири ва ўрни ҳақида тушунча бериш. Ер юзидаги барча жонзотларга ғамхўрлик қилиш лозимлигини уқтириб бориш.
Болалар билан биргаликда “Сувни қадрла” шеърни ёд оламиз.
Демак, сув тиллога тенг,
Уни қадрлаб билинг.
Сув бу ҳаёт дегани,
Эҳтиёжга ягона
Бир ҳикмат бор қадимдан
Сувга туфлаш гуноҳдир.
Ким билса сув қадрини,
Обод қилар юртини.
Илм фан ва табиат маркази (тош расми) махсус идишларга қум солиб шакллар ҳосил қиламиз. Идишга сувни солиб, тўнтарганимизда сувдан шакл ҳосил бўлмайди, сув сачраб кетади. Сувга коптокчани қўйса коптокча сув юзасига сузиб юради. Қумга коптокчани қўйсак, жойида туради, ҳаракатланмайди. Идишдаги сувга қум солинганда сув лойқаланади. Қум ва сувни қоришмасидан ғишт, тандир, уйлар ва ҳоказолар қурилади.

Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling