4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


Амирлик бошқарувидаги Бухорода солиқларнинг ўзгариши


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

Амирлик бошқарувидаги Бухорода солиқларнинг ўзгариши

Хон авлоди тугатилиб Бухоро амирликка айлантирилгандан сўнг
(1753-1785) солиқ тизимида ҳам бир қанча ўзгаришлар рўй беради.

Бухоро амирлигида ҳам барча солиқлар ичида энг йириги хирож
бўлиб, хонликдаги деҳқон аҳолига тегишли ерлар замини хирожий
деб аталган.

Хирож – ҳосилнинг маълум қисми ҳисобидан натура билан тўланган.

Хирожи вазифа – муайян ер участкасидан белгиланган суммада пул 
ва маълум миқдорда дон билан ундирилган.

Хирожи муқассама – ҳосилнинг мутаносиб қисмини тўлаш тарзида, 
ҳосилнинг 1/5, 1/6, 1/8 қисми миқдорида ифодаланган.


Хирожнинг пул тарзида ундирилиши

XIX аср охирларида йирик шаҳарлар атрофида ва баъзи кичик шаҳарларда
хирожнинг бир қисми пул билан йиғиб олина бошланган.

Бунинг учун ҳосил етилган пайтда амлокдор (солиқ йиғувчи амалдор) ўз
кишилари билан деҳқонлар даласига чиқиб борган.

Амлокдор дала неча таноб (Бухоро ҳисоби билан бир таноб ер 2500м2 га 
яқин) эканлигини «кўз билан чамалаб» ўлчаган ва қанча хирож тўланиши
белгиланган.

Агар деҳқонлар амлокдорнинг ўзбошимчалигига қаршилик кўрсатишга
ҳаракат қилсалар ёки баҳслашмоқчи бўлсалар, амлокдорлар деҳқонларни
бутунлай хонавайрон қилишлари мумкин эди.

Солиқ олингач амлокдор солиқ тўловчига патта бериб унга ўз муҳрини
босган. Бу деҳқоннинг ёки ер эгасининг солиқ тўлаганлигини амалда
исботловчи ҳужжат ҳисобланган.


Танобона солиғи

Деҳқончилик қилувчи қишлоқ аҳолиси қонунлаштирилган ер солиғидан
ташқари, ҳар бир таноб боғ (токзор, мевали дарахтзорлар) ёки полизга
махсус солиқ – таноб пули, бедазорга эса – алаф пули тўлаганлар.

Кўпинча, бу икки солиқ умумий термин билан “танобона” деб аталган.

Бу солиқларнинг миқдори ерларнинг бозорларга яқинлиги ва бошқа
сабабларга кўра турлича бўлган.

1807 йили амир Ҳайдарнинг бир ёрлиғида ҳар таноб ердан 1 тиллодан
танобона олиниши зарурлиги кўрсатилган.

Агар экинзор эгаси танобона тўлашдан бош тортса, ҳосилнинг 1/3 қисми мол 
(хирож) тариқасида олинган. Баъзида хирож, ҳосилнинг ярмини ташкил
этган.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling