4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

Аҳолига солиқ юкининг оширилиши

Амир Музаффар ҳокимиятга келиши билан “аминона” атамаси билан
юритилган вақтинча солиқ жорий қилган.

Унга кўра товар нархининг 1,5 фоизи миқдорида солиқ тўланган.

Вақт ўтиши билан у доимий солиққа айланади ва тўловчиларнинг
қаршилигига қарамай 1920 йилгача, яъни амирлик тугатилгунга қадар
сақланиб қолган.

Закот ва аминонадан ташқари, даллол солиғи, бир вилоятдан иккинчи
вилоятга олиб ўтилаётган моллар, умуман юклардан олинадиган божлар
ҳам савдо йиғимлари қаторига кирган.

Молнинг нархи уни дастлаб олиб кетилган жойидан олиб борилган
жойигача бўлган масофанинг узоқ-яқинлигига қараб олинадиган бож ва
бунинг устига закот қўшилиши сабабли анча ошган.

Яна улар қаторига молларни қайиқларда дарёлардан олиб ўтганлик учун
солиқларни ҳам қўшишга тўғри келган.


Солиқ ислоҳотлари

XIX асрнинг 50-йиллари охирларида амир Насрулло (1827-1860) даврида
солиқларга ўзгартиришлар киритилади.

Зарафшон бўйида бир қанча деҳқонлар жамоаси полизлари ўз уйларидан
узоқ бўлгани ва уларга яқин жойлардаги полизларга қараганда ўша
ерларни ишлаш оғирлигини айтиб, таноб пулини камайтиришни
амирдан илтимос қиладилар.

Амир бу илтимосни қондиради ва полиздан олинадиган махсус солиқ
ўрнига “қўш пули”ни жорий этади.

Бунда омочга қўшиладиган бир жуфт иш ҳайвони ва унинг бир мавсумда
48-50 таноб ерни ишлай олиш қувватига қараб солиқ солинган.

Кейинчалик бу солиқ бошқа солиқларга қўшимча равишда ҳамма
деҳқонларга солинадиган бўлган.


Солиқ ислоҳотлари

Шохмурод замонида ҳар бир зироатчидан қўш пули ҳар қўш (48-50 
таноб) ердан 40 тийин миқдорида олинган.

Шохмурод (1785-1800) Бухоро аҳолисини олиқ-солиқлардан кўп
пайтлар озод қилишга ҳаракат қилди.

Бу эса савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ва маданий ҳаётнинг
жонланишига олиб келади.

Каналлар, иншоотлар, қалъа, кўприклар, йўллар таъмири ҳашар йўли
билан амалга оширилган. Бунда ҳашарчилар озиқ-овқат билан
таъминланган.

Олимлар, қозилар, сипоҳийлар ва навкарлар хирож ҳамда танобона
тўлашдан озод этилганлар.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling