4-мавзу. Араблар ва Марказий Осиёнинг бошқа ўрта аср давлатлари ҳукмронлиги даврида амал қилган солиқлар


 Қўқон хонлигида солиқ муносабатлари


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/15
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753143
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
5 мавзу Ўзбек хонликлари давридаги солиқ муносабатлари

4. Қўқон хонлигида солиқ муносабатлари.

Қўқон хонлигида ҳам Ўрта Осиё минтақасига хос бўлган ер эгалиги 
билан бирга ҳунармандчилик ҳам анча ривож топган.

Хусусан, барча йирик ҳунармандчилик турлари, тўқимачилик, 
кулолчилик, темирчилик, мисгарлик, дурадгорлик ва бошқалар анча 
йўлга қўйилган.

Қўқон хонлигидаги молия маҳкамаси (халқ тилида ўз мамлакати 
меҳнаткашларини талаш маҳкамаси) солиқ йиғувчиларнинг кўп сонли 
штатларига эга эди.

Россияга қўшилишга қадар бу ерда солиқ ундиришнинг архаик усуллари 
ва деҳқонларни иқтисодий мажбур қилишнинг оғир усуллари сақланиб 
қолган.


Солиқ мажбуриятлари

Хонликдаги мавжуд солиқлар тизими шариат қонун-қоидаларига мос
келсада, аҳолидан кўплаб қўшимча солиқлар ва жарималар ундириб
олиш кенг тарқалган.

Асосий солиқ хирож бўлиб, у пул ва маҳсулот тарзида ундириб олинган.

Савдогарлар ва чорвадорлар закот солиғини тўлаган, хунармандлардан
ҳам турли солиқлар, хусусан, тамға солиғи олинган.

Солиқ йиғувчи амалдорлар танобчи (ер ўлчовчи ҳамда ҳар бир таноб
ердан солиқ олувчи), закот солиғини йиғувчи амалдорлар закотчи деб
аталган.

Солиқлар қатъий белгиланган миқдорда ва вақтида йиғилиши шарт
бўлса-да, хон ва амалдорларнинг ихтиёри билан бу нарса ўзгариб
турган.


Солиқ мажбуриятлари

Ҳарбий ҳаракатлар пайтида, айниқса, солиқлар тури ва миқдори
оширилган.

Солиқлардан ташқари аҳоли мажбурий равишда турли ишларга
(каналлар қазиш, ариқларни тозалаш, ободончилик ишлари) ва турли
қурилишларга жалб қилинган.

Ғаллазорлардан хирож йиғими, узумзорлар, полизлар, боғлар билан
банд бўлган ерлардан танобона ундирилган, мол-мулк ва чорвадан
закот олинган.

Шахсан хонга қарашли қишлоқлардан бевосита хонга бериладиган ёки
хоннинг махсус фармони билан у ёки бу аъёнларга таъминот учун
бериладиган солиқ ундирилган холос.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling