Солиқ мажбуриятлари
Одатдаги солиқлардан ташқари хонлар янгиларини ҳам жорий этиб
турганлар. Бу борада айниқса Худоёрхон ажралиб турган. У экилган
мевасиз дарахтлардан, шаҳарга олиб кирилган пичандан, тоғ ўрмонларида
ёқилган писта ва кўмирдан ҳам солиқ олган.
Худоёрхон хазинадаги етишмовчиликни хилма-хил мусодара қилишлар ва
чайқовчилик воситасида тўлдирган.
1858 йилда Қўқон хонлигининг шимолий қисмида Туркистон, Чимкент,
Тошкент вилоятларида қўзғолонлар бошланади. Тошкент ҳокими Аҳмад
Парвоначининг солиқ йиғишида ҳаддидан ошиб кетганлиги халқ
харакатининг юз беришига сабаб бўлади.
У ҳар бир қўй учун 1 сўм, бир бош қорамол учун 2 сўм, туя учун 3 сўм,
бўталоғи учун 2 сўм, ҳар бир қиз турмушга чиққани учун 20 сўм тўлашни
шарт қилиб қўйган.
Солиқ мажбуриятлари
Қўқон хонлигида солиқларни йиғиш бирмунча бошқача бўлиб,
хирожнинг миқдори буғдой, жўхори ва бошқа донли экин ҳосилининг
1/5 қисми тариқасида ундирилган.
Хирожнинг яна бир тури танабона солиғи эди. Масалан, терак, қайрағоч
экилган бир таноб ердан 50 тийин, узум, мевазордаги ҳар таноб ердан 2
сўм, пиёз, сабзи экилган бир таноб ердан 1 сўм солиқ олинган.
Хирож дастлаб махаллий ҳоким хазинасига тушган.
Шу ҳисобдан бек маъмуриятни маош билан таъминлаб турган, хон
талаб қилганда қўшин тўплаб, уларга хизмат ҳақи тўлаган.
Солиқ мажбуриятлари
Хонликда солиқ тўловчиларнинг рўйхати қатъий юритиб борилган.
Аҳоли расмий солиқлардан ташқари мироб ва мулла учун ҳам ғалладан
маълум миқдорини бериши лозим бўлган.
Қўқон хонлиги Чор Россиясига тобе бўлгандан сўнг солиқлар миқдори
кескин даражада ошиб кетади. Чунки унинг хазинаси бўшаб қолган эди.
Шунинг учун хон янгидан-янги солиқ турларини жорий этади.
Сув пули, даллол пули, мевасиз дарахтлардан солиқ, ўтин пули, пичан,
писта, кўмирдан олинадиган солиқ ва бошқалар шулар жумласидандир.
Умумий ҳисобда хонликда 30 дан ортиқ солиқ турлари бўлган.
Эътиборингиз учун рахмат!
Document Outline
Do'stlaringiz bilan baham: |