4-мавзу. ИҚтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми. Режа
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари
Download 230 Kb.
|
4-mavzu
2. Иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари
Бозор муносабатлари шароитида давлат иқтисодиётга аралашиб, бозор механизмининг амал қилишига кўмаклашади ва аҳолини унинг салбий оқибатларидан ҳимоялаш чора-тадбирларини кўради. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишдан кўзланган асосий мақсад бозор муносабатларини муайян ва маълум йўналишда ривожлантириб, иқтисодий танглик, таҳдид ва хавф-хатардан ҳимоялаш ҳамда аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймасликдан иборатдир. Давлат иқтисодиётни тартибга солишнинг қуйидаги йўналишларида ҳам фаолият юритади: иқтисодиёдаги жараёнларни объектив, кэнг қамровли мониторинги, шу жумладан, шахс, давлат ва жамиятнинг муҳим ҳаётий манфаатларига ички ҳамда ташқи таҳдидларни аниқлаш ва прогнозлаштириш учун ахборотлар базасини яратиш; иқтисодий манфаатларга бўлган таҳдидларнинг олдини олиш, уларнинг салбий оқибатларини йэнгиш ҳамда барҳам бериш бўйича жарима ва узоқ муддатли чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш. Бунда давлатнинг иқтисодий хавфсизлик стратегиясини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш чора-тадбирларининг натижалари баҳоланади. Иқтисодий хавфсизлик соҳасида қўланувчи сиёсий воситалардан мамлакат иқтисодиётига бошқа мамлакат ёки бир неча мамлакатлар томонида йетказилиши мумкин бўлган зарар, иқтисодий ҳуруж, таҳдидлардан ҳимояланиш мақсадида фойдаланилади. Ушбу сиёсий воситалар ўз ичига қуйидагиларни олади: БМТ ва БМТнинг Хавфсизлик кэнгашида мамлакат миллий-иқтисодий манфаатларига мос келадиган резолюциялар қабул қилинишига еришиш; халқаро арбитраж ёки халқаро судга иқтисодий тазйиқ, таҳдидлар юзасидан мурожаат қилиш; музокаралар ўтказилишини ташкил қилиш ва амалга ошириш; халқаро иқтисодий ташкилотларда аъзо сифатида ёки кузатувчи мақомида мамлакат миллий-иқтисодий манфаатларини амалга ошириш мақсадида фаолият юритиш; ўзаро манфаатли халқаро иқтисодий ҳамкорлик шартномаларини ратификация қилиш ва ҳ.к. Шуни айтиб ўтиш жоизки, иқтисодий хафсизликни таъминлашда давлат бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари Республика Президенти раҳбарлигидаги Миллий хавфсизлик кэнгаши томонидан амалгам оширилади. Хавфсизлик кэнгаши аъзолари мамлакат Президенти томонидан тайинланади. Унинг таркибига Бош вазир, Хавфсизлик кэнгаши котиби, Ташқи ишлар вазири, миллий хавфсизлик хизмати раҳбари, мудофаа ва ички ишлар вазирликларининг раҳбарлари киради. Кэнгаш доирасида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича идоралараро доимий комиссия фаолият юритади. Ушбу комиссия Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тегишли қўмиталари билан иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш борасида ҳамкорлик қилади, шунингдек, Хавфсизлик кэнгашига иқтисодий хавфсизлик соҳасидаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари бўйича таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқади ва бу борадаги турли вазирлик ҳамда муассасалар, ҳудудий бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашади. Download 230 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling