Материалларнинг сарфланишини бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишнинг муҳим хусусиятлари мавжуд. Корхонада материаллар қуйидаги мақсадлар туфайли омбордан чиқиб кетиши мумкин: - ишлаб чиқаришга сарфланганида; - ортиқча материаллар сотилганида ва бошқа ҳолларда. - Омбордан ишлаб чиқаришга материаллар сарфланганида қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
- Д-т Ишлаб чиқариш ҳаражатлари (2010, 2310, 2510 ва ҳоказо)
- К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар».
Ҳисоб-китобнинг журнал-ордер шаклидаги корхоналарда ишлаб чиқариш учун сарфланган материалларнинг улгуржи бахоси, шартнома ёки режа таннархи бўйича 10-журнал-ордер, бошқа мақсадлар учун сарфланган материаллар эса 10/1-журнал-ордерга ёзилади. Материалларнинг айрим турларини синтетик счётлар таркибида аналитик счётлар очиш ва уни ҳисобга олиш хусусиятларини кўриб чиқамиз. - Масалан, қишлоқ хўжалик корхоналарида 1010- «Хом ашё ва материаллар» счёти минерал ўғитлар ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари касалликларига қарши курашга мўлжалланган заҳарли химикатлар, биопрепаратлар, медикаментлар ва шу кабиларни ҳисобга олишга мўлжалланган.
- 1010- «Хом ашё ва материаллар» счётида моддий қийматликларнинг аналитик ҳисоби қуйидаги счётлар бўйича ташкил этишни таклиф қиламиз:
- 1011-«Минерал ўғитлар»,
- 1012-«Биопрепаратлар, медикаментлар, химикатлар»
- 1013-Бошқа материаллар
Материаллар ҳаракати билан боғлиқ муомалаларни ўз вақтида ҳужжатларда расмийлаштириш уларнинг ҳисобини тўғри юритишни таъминлайди. Корхоналарга материалларнинг ўз вақтида келтирилишини таъминот бўлими назорат қилиб боради. Таъминот бўлими ходимлари мол етказиб берувчи корхоналар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини текшириб, уларга материаллар камомади ва сифати бўйича эътирозлар ва даъволар қўйиш, корхонага ўз вақтида етиб келмаган юкларни топиш вазифаларини бажарадилар. - Материаллар ҳаракати билан боғлиқ муомалаларни ўз вақтида ҳужжатларда расмийлаштириш уларнинг ҳисобини тўғри юритишни таъминлайди. Корхоналарга материалларнинг ўз вақтида келтирилишини таъминот бўлими назорат қилиб боради. Таъминот бўлими ходимлари мол етказиб берувчи корхоналар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини текшириб, уларга материаллар камомади ва сифати бўйича эътирозлар ва даъволар қўйиш, корхонага ўз вақтида етиб келмаган юкларни топиш вазифаларини бажарадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |