44-mavzu bugungi g еosiyosat va o‘zbеkiston hozirgi kunda butun dunyoda tinchlik, xavfsizlik va barqarorlikni ta’minlash, millatlararo hamjihatlik va hamkorlikni mustahkamlash muhim ahamiyat kasb etmoqda
O‘zbekiston rahbari ilk marotaba mintaqaning muhim suv
Download 70.77 Kb. Pdf ko'rish
|
44 - мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Asrorjon SATTOROV, Jamoat xavfsizligi universiteti dotsеnti, mayor.
O‘zbekiston rahbari ilk marotaba mintaqaning muhim suv
manbai bo‘lgan Amudaryo suvidan foydalanish bo‘yicha yangi a’zo hech kim bilan hisoblashmasdan yangi ishtirokchiga aylangani haqida 2023-yil 15-sentabrda Tojikiston poytaxti Dushanbe shahrida o‘tkazilgan «Orolni qutqarish jamg‘armasi ta’sischi davlatlarining rahbarlari» forumi doirasidagi nutqida aytib o‘tgandi. Bir so‘z bilan aytganda, dunyoda xavfsizlikni ta’minlash, o‘zaro geosiyosiy nizolarni kamaytirishning muhim yo‘li hamkorlik, diplomatiya va kelishuv orqali maqsadga erishish yo‘lidir. O‘zbekiston Prezidenti ta’biri bilan https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi aytganda, geosiyosiy nizolarning oldini olish va tinchlikni ta’minlash, mustahkam tinchlik va farovonlikka faqat umumiy intilishlar va birgalikdagi harakatlar bilan erishish mumkin. Zero, bugun dunyo hamjamiyatiga o‘zaro ishonch, birdamlik va hamkorlik ruhi har qachongidan ham ko‘proq zarurdir. Asrorjon SATTOROV, Jamoat xavfsizligi universiteti dotsеnti, mayor. https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi БУГУНГИ ГЕОСИЁСАТ ВА ЎЗБЕКИСТОН Ҳозирги кунда бутун дунёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш му ҳим аҳамият касб этмоқда. Турли минтақаларда у ёки бу кўринишдаги хавфсизликка та ҳдидлар сонининг ортиб боришига табиий ресурсларнинг, ози қ-овқат захирасининг камайиб кетаётгани ва уни эгаллашга интилиш учун ра қобат муҳитининг кучайиши омил бўлмоқда. Шунинг учун ҳам Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 78- сессиясидаги нут қида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни биргаликда таъминлашга қаратилган қатор ташаб¬бусларни илгари сурди. Ўзбекистон ра ҳбари «Жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда. Глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги муаммолар ва хал қаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш кучаймо қда. Ва буларнинг барчаси кенг кўламдаги кескинлик ортишига сабаб бўлмо қда» дея таъкидла¬ганида, ҳудудлар ва минта қаларда юз бераётган тўқнашувлар, ҳарбий ҳаракатлар, қудратли давлатлар¬нинг кичик давлатларга тазйи қи кучайиши, бир пайтлар стратегик шерик ва ҳамкор бўлган мамлакатларнинг бугунги кунга келиб уруш исканжасига тушиб қолаётганлигига ўзаро ишон¬чнинг йўқолиб бораётганлиги сабаб бўлаётганини кўзда тутганди. Шунингдек, БМТ саммитидаги нут қида ҳам давлатимиз раҳбари «Геосиёсий қарама- қаршиликлар туфайли савдо, инвестиция ва инновация соҳаларида эркин алмашиш йўлида янги тўси қлар вужудга келмоқда. Ҳатто иқлим ўзгаришлари, очлик ва тенгсизликка қарши кураш сингари бутун башарият та қдирига дахлдор бўлган масалаларда ҳам ўзаро мулоқот издан чиққани сезилмо қда. Бундай мураккаб шароитда амалий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик ру ҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда, мамлакатларни жипслаштириш ғояси ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бормо қда» деб таъкидлаган эди. Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда геосиёсий қарама-қаршиликлар, турли минта қаларда минерал хомашёлар ва жаҳон бозорларини эгаллаш борасида кучли ра қобат сабабли мана шундай вазият юзага келаётганлигини англаш мумкин. Дунё давлатлари томонидан хал қаро ҳуқуқ нормаларига биноан, давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини тан олиш, уни ҳурмат қилиш белгиланган. Бугунги кунда айрим геосиёсий кучлар томонидан ҳатто БМТ низоми ва ушбу ташкилотнинг қатор ҳужжатлари нормалари бузилаётганлигини кузатишимиз мумкин. Янги та ҳрирдаги Конституциямизнинг 17-моддасида давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принципига амал қилиниши аниқ белгилаб қўйилдики, Ўзбекистон ўз таш қи сиёсатида мана шу принципга амал қилади ва давлатлар ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади. https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi Республикамизни бу геосиёсий жараёнлардан четдаги давлат деб бўлмайди. Сўнгги йилларда дунёда хавфсизлик ва бар қарорлик, миллатлараро, динлараро ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган ўзига хос платформани илгари сураётган давлат сифатида, Ўзбекистон Марказий Осиё минта қасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, минтақани чинакам муло қот ва ҳамкорлик маконига айлинтириш бўйича ҳақиқий етакчига айланиб бормо қда. Ўтган қисқа даврда халқаро ҳамжамиятда мамлакатимизнинг нуфузи ва обрўйи ошиб, ҳамкорларимиз кўпайиши ва бу жараён кенгайишига сабаб бўлмо қда. Мутахассисларнинг фикрича, сўнгги йилларда Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеяси ва ихтисослаштирилган ташкилотлари ишида фаол иштирок этмо қда. Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72, 75, 76 ва 78-сессияларида, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг Олий даражадаги сегментида маърузалар қилди. Ўзбекистон бугунги кунда бир қатор халқаро ташкилотлараро минта- қаларда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда амалий ҳиссасини қўшиб келмоқда. БМТ, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти, Марказий Осиё давлат ра ҳбарлари Маслаҳат кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, «Марказий Осиё – А ҚШ» (С5+1) каби ташкилот ва платформалар орқали хал қаро муносабатлар тизимида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва бар қарорликни таъминлаш доирасида қатор ташаббусларни илгари сурмо қда. Жумладан, Президентимиз ташаббус қилган 6 та резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилиниб амалиётга киритилди. 2017 йил 19 сентябрь куни Бош Ассамблеянинг 72-сессияси доирасида Ўзбекистон ра ҳбари ташаббус қилган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясига дунёнинг 50 та давлати ўз ҳаммуаллифли¬гини эълон қилган ва 2018 йил 12 декабрь куни ушбу резолюция Бош Ассамблея томонидан қабул қилинди. Бундан ташқари, «Марказий Осиёда барқарор туризм ва бар қарор ривожланиш тўғрисида» (2019 йил декабрь), «Оролбўйи минта қасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида» (2021 йил май), «Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро бо ғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюция» (2022 йил июль), «Бар қарор ривожланиш ма қсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш тў ғрисида»ги (2022 йил декабрь) резолюциялар қабул қилиниб, бугунги кунда турли минта қаларда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон ра ҳбари ташаббус қилган ва Бош Ассамблея 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилган «Пандемия давридаги давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тў ғрисида»ги кодекс ҳам халқаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат сифатида қабул қилинди. https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида ҳам дунёнинг глобал муаммоларига биргаликда қарши курашиш, хавфсизлик ва бар қарорликни биргаликда таъминлаш борасида янада му ҳим ташаббусларни илгари сурди. Бугун дунёда инсоният иқлим ўзгаришига оид уч йирик муам-мога дуч келаётганлиги санаб ўтилиб, дунё давлатларига и қлимнинг исиши, атроф биохилма-хилликнинг камайиши ва атроф-му ҳит ифлосланиш даражасининг ошиб бориши кескин муаммоларни ту ғдираётганлигини таъкидлаб ўтган эди. Бу муаммоларга қарши биргаликда курашиш ва ечим излаш борасида келаси йил Самар қандда Марказий Осиёдаги иқлим ўзгаришларига бағишланган хал қаро форум ўтказилиши қайд этиб ўтилган эди. Ушбу форум якунлари бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиё глобал и қлим та ҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик» деб номланган резолюция лойи ҳаси тайёрланиши айтилган эди. Бу форум ҳам бугун минта қада кескин муаммога айланган сув ресурсларининг камайиб бориши, трансчегаравий дарёлардан фойдаланишда янги субъектлар пайдо бўлаётганлиги, и қлим исиш жараёнлари тезлашаётганлиги ва атроф-муҳит му ҳофазаси борасида ўзига ҳос ечимлар топишга қаратилган бўлади. Ўзбекистон ра ҳбари илк маротаба минтақанинг муҳим сув манбаи бўлган Амударё сувидан фойдаланиш бўйича янги аъзо ҳеч ким билан ҳисоблашмасдан янги иштирокчига айлангани ҳақида 2023 йил 15 сентябрда Тожикистон пойтахти Душанбе ша ҳрида ўтказилган «Оролни қутқариш жамғармаси таъсисчи давлатларининг раҳбарлари» форуми доирасидаги нут қида айтиб ўтганди. Бир сўз билан айтганда, дунёда хавфсизликни таъминлаш, ўзаро геосиёсий низоларни камайтиришнинг му ҳим йўли ҳамкорлик, дипломатия ва келишув ор қали мақсадга эришиш йўлидир. Ўзбекистон Президенти таъбири билан айтганда, геосиёсий низоларнинг олдини олиш ва тинчликни таъминлаш, муста ҳкам тинчлик ва фаровонликка фақат умумий интилишлар ва биргаликдаги ҳаракатлар билан эришиш мумкин. Зеро, бугун дунё ҳамжамиятига ўзаро ишонч, бирдамлик ва ҳамкорлик руҳи ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ зарурдир. Асроржон САТТОРОВ, Жамоат хавфсизлиги университети дотсенти, майор. Download 70.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling