5-амалий машғулот. Симметрия элементлари асосида молекуланинг қутблилиги ҳамда изомерларни аниқлаш Машғулотнинг мақсади


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana13.11.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1769787
  1   2
Bog'liq
5-амалий машғулот



5-амалий машғулот. Симметрия элементлари асосида 
молекуланинг қутблилиги ҳамда изомерларни аниқлаш 
 
Машғулотнинг мақсади: Симметрия элементлари асосида 
молекуланинг қутблиги ва изомерларини ҳамда унинг электрик 
хоссаларини аниқлаш. 
Машғулотнинг режаси: 
1. Қутбли ва қутбсиз молекулалар. 
2. Молекуланинг дипол моменти ва симметрияси. 
3. Молекуланинг дипол моменти ва изомерия. 
Молекулалар икки типга тақсимланиши мумкин. Айрим 
молекулаларда мусбат ва манфий зарядлар оғирлик марказлари 
бир-бирига мос келса, яъни бир марказда йўналган бўлса, 
бошқаларида бир-бирига нисбатан маълум масофада жойлашган 
бўлади. Биринчи тип молекулаларга қутбсиз, иккинчи тип 
молекулаларга қутбли молекулалар дейилади. Бироқ қутбсиз 
молекула доимий ташқи электр майдонига жойлаштирилса ёки 
қўшни ион, молекуланинг таъсир доирасига тушса, енгил 
ҳаракатчан электронлар силжиши кузатилади ва натижада 
йўналтирилган (индуцирланган) дипол моменти пайдо бўлади. 
Молекула таркибига кирган атомларда ҳам силжиш 
кузатилади. Электр майдонида электронлар, атомларнинг силжиши, 
молекуланинг 
ориентацияланишига 
қутбланиш 
дейилади. 
Қутбланиш 
қиймати 
молекуланинг 
қутбланувчанликка 
мойиллигини - қутбланувчанлик а қиймати билан харектерланади. 
Одатда қутбли молекулалар электр майдонида ориентирланади. Бу 
жараён бирикмалар учун суюқ ва газ фазали ҳолатларида 
температурага боғлиқ бўлади. Модда газ ёки суюқ (эриган) ҳолатда 
бўлса, қутбли молекулалар ориентацияси молекулаларнинг 
иссиқлик ҳаракати натижасида ўзгаради. Шунинг учун умумий 
қутбланиш, молекулалар ориентациясига боғлиқ қутбланиш 
температура ошиши билан камаяди. 


Мазкур табиатдаги моддаларнинг молекуляр қутбланиши 
эритма ва газ ҳолатлар учун Дебай формуласи (тенгламаси) орқали 
ҳисоблаш мумкин: 
бунда а - доимий бўлиб, b - қиймати қуйидаги ифодадан 
аниқланади: 
 
бунда - Авагадро сони; - доимий коэффициент; μ - қутбли 
молекуланинг электрик моменти (дипол моменти). 
Электронлар силжиши қийматини дипол электр моменти 
қиймати харектерлайди. 
Дипол моменти тушунчаси барча молекулаларни молекулада 
мусбат ва манфий зарядлар тақсимланиши ҳамда уларнинг 
электрик хоссаларига қараб икки гуруҳга ажратади. 
1. Қутбли молекулалар – мусбат ва манфий зарядлар маркази 
молекулада ядроларнинг мувозанатли конфигурациясига мос 
келмайди ва μ ˃ 0 бўлиб, улар қутбли электрик хоссага эга 
бўлишади. 
Қутбли молекулаларда доимий (хусусий) дипол моменти
 
бўлиб, l-мусбат ва манфий зарядлар марказлари орасидаги масофа, 
q-зарядлар қиймат кўрсаткичи. 
2. Қутбсиз молекулалар - мусбат ва манфий зарядлар маркази 
мос келади ва молекуланинг доимий (хусусий) дипол моменти 
қиймати нолга тенг бўлади, яъни: μ=0. 
Бундай молекулаларга: 
1. Бир атомли газлар: He, Ne, Ar, Kr, Xe ва K, Na буғлари. 
2. A-A типидаги икки атомли симметрик молекулалар: H
2
, N
2

O
2
, Cl
2.
3. B-(A)
n
-B типидаги чизиқли симметрик уч ёки тўрт атомли 
молекулалар: CO
2
(O=C=O), CS
2
(S=С=S), C
2
H
2
(H-C≡C-H). 
4. AB
4
типдаги тетраэдрик молекулалар: CH
4
, CCl
4
, SiCl
4
, SnI
4.


Дипол моменти қиймати нолга тенг бўлмаган молекулалар:
1. Носимметрик A-B типдаги икки атомли молекулалар: 
Молекула μ(D)
CO 0,10 
HCl 1,03 
HBr 0,78 
HI 0,38 
2. Носимметрик B-A-C типдаги уч атомли молекулалар: 
O=C=S 0,65 D 
H-C≡N 2,60 D 
3. Чизиқли бўлмаган B-A-B типдаги молекулалар: 
H
2
O 1,84 D 
H
2
S 0,93 D 
SO
2
1,61 D 
4. AB
3
типдаги молекулалар: 
NH
3
1,46 D 
PH
3
0,55 D 
AsH
3
0,15 D 
SbCl
3
4,00 D 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling