Денежные документы бўлимида пулга оид ҳужжатлар миқдори ва қиймати тўғрисида маълумотларни кўрсатиш лозим. Пулга оид ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар Денежные документы маълумотномасида сақланади.
Ҳужжат босмага чиқариш шаклига эга уни ҳужжатнинг пастки қисмидаги Печать тугмаси ёрдамида босмага чиқариш мумкин
Ҳужжатни ўтказиш
Ҳужжатни ўтказиш учун буйруқлар панелидаги (Провести) тугмасини босиш зарур. Ҳужжатни ўтказиб шаклни ёпиш учун ОК тугмаси ишлатилади.
Ҳужжат бўйича проводкаларни (Результат проведения документа) тугмаси орқали кўриш мумкин.
Ҳужжатни таҳрирлаш
Ҳужжат реквизитларига ўзгартиришлар киритиш учун журналда тегишли ҳужжатни курсор орқали танлаш, (Изменить текущий элемент F2) тугмасини босиш, ўзгартиришлардан кейин ОКни босиш зарур.
Пулга оид ҳужжатларни бериш
Пулга оид ҳужжатларни беришни рўйхатга олиш учун Выдача денежных документов ҳужжати мўлжалланган.
Ҳужжат орқали хўжалик операцияларининг қуйидаги турлари акс эттирилади:
ҳисобдор шаҳсларга бериш;
Таъминотчига қайтариш;
бошқа турдаги бериш;
Операция тури Операция реквизитида белгиланади.
Выдача подотчетному лицу операцияси пул ҳужжатларини ҳисобдор шаҳсга беришда танланади.
Возврат поставщику операцияси пулга оид ҳужжатларнинг Таъминотчига қайтарилишида танланади. Договор реквизитида шартноманинг Прочее тури кўрсатилади. Қайтариш ҳолида қайтарилаётган сумма, агарда қайтариш суммаси пулга оид ҳужжат қийматидан фарқ қиладиган бўлса даромад ёки ҳаражат счети кўрсатилади.
Қолган бошқа ҳолларда Прочая выдача операцияси танланади.
Янги ҳужжатни қўшиш
Янги ҳужжатни қўшиш учун кирим касса ордерлари журналида
тугмасини босиш, очилган ойнада операция турини танлаб, ОКни босиш зарур.
Ҳужжат шаклида барча реквизитларни кетма-кет тўлдириш лозим. Танланган операция турига қараб реквизитлар таркиби ўзгариб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |