5 курс талабалари учун


Download 99 Kb.
bet3/7
Sana29.04.2023
Hajmi99 Kb.
#1400171
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-Naf yetish O\'pka yuragi

КЛИНИК КЎРИНИШИ.
Ўткир нафас етишмовчилиги билан касалланган беморларга кўп терлаш ва юзаки нафас олиш хосдир. Узоқ кечаётган касалликларда нафас секинлашади, бир маромда бўлмайди бу эса нафас маркази параличи хавфидан дарак беради.
Ўткир нафас етишмовчилиги билан оғриган беморларнинг юрак-қон томир патологияларидан гипотензия, периферик циркуляциянинг ўткир бузилишлари, тахикардия кузатилади. Яққол брадикардия кўп ҳолларда асфиксияда кузатилади ва юрак тўхташининг асосий белгиси ҳисобланади.
Қон оксигенациясининг бузилиши натижасида ва ўпка шунтланишидан келиб чиқувчи қондаги веноз аралашмаларнинг кўпайиши натижасида бош миянинг гипокапнияси, гипоксияси ривожланади ва улар хушнинг қоронғилашиши, кома ҳолатигача тушиши, кучли цианоз вужудга келади.
Трахея ва томоқнинг стенози асосида келиб чиқувчи ўткир нафас етишмовчилиги баланд ва шовқинли нафас олиш билан (стидороз нафас олиш), қовурғалараро ва ўмров усти чуқурчалаининг тортилиши билан намоён бўладиган ёрдамчи мушакларнинг кучайиши билан ифодаланади.
Одатда ўткир нафас етишмовчилиги бошланишида беморларда тинчсизлик, кам ҳолларда эйфория ва кўп гаплик, узоқ давом этган ҳолларда – ҳушдан кетиш ва кома намоён бўлади.
Марказий нерв тизимида нафас олишни бошқаришнинг бузилиши, кукрак қафаси ва нафас олиш мушакоарининг жарохатланиши натижасида келиб чиққан ўткир нафас етишмовчилигида нафас олишда бўйин мушаклари, юзнинг имик мушакларининн қатнашиши ва томоқнинг хуружсимонтитраши Билан ажралиб туради. Узоқ давом этувчи ўткир нафас етишмовчилигида тери ер-кулранг рангда, совуқ, ёпишқоқ тер билан қопланган. Цианидлар ёки углерод билан захарланишдан келиб чиққан ўткир нафас етишмовчилигида тери, беморларнинг коматоз ҳолатига қарамасдан, яққол пушти рангда.
Сурункали нафас етишмовчилиги белгиларидан бири – ҳансираш. Одатда нафас етишмовчилиги билан касалланган беморларнинг 2 турида бўлади – «пушти ҳансирайдиган» ва кўк шишган».
Биринчи турда сурункали бронхитли астениклар бўлиб, уларда ҳансираш яққол ифодаланган, нафас олиш мушакларининг иши кучайган ва шунинг учун артериал қоннинг газ таркиби қониқарли даражада бўлади, демак компенсация босқичига яқин.
2 турдаги беморларда ҳансираш кам ифодаланган. Уларга асосан эмфизема, шишган кўкрак қафаси ва паст сезгирликка эга нафас марказига эга бўлган беморлар киради, булар натижасида уларда цианоз гиперкапния билан ифодаланган гипоксемия ривожланади. Бу декомпенсацияланган нафас етишмовчилиги.
Нафас етишмовчилигининг бошқа симптомларидан – хуштаксимон нафас, балғам ажралиши бузилганлиги, нафас йўлларининг обструкцияланиш даражасини кўрсатади. Ҳансирашда кузатиладиган клиник симптомлардан: гиперпноэ ва полипноэ, - МОД ва унинг частотаси ва чуқурлиги ҳисобига ошади; тахипноэ (минутига 40 мартадан кўп), батипноЭ – нафас олишнинг чуқурлашуви, брадипноэ – нафас олишнинг секинлашуви; олигопноэ ёки кичик нафас олиш – МОД частотаси ва чуқурлиги ҳисобига камайиши; апноэ – нафас олишнинг тўхташи; ортопноэ – нафас олишнинг кескин бузилиши, буни яхшилаш учун бемор мажбурий ҳолатни эгаллайди.
Ритмнинг бузилиши даражасига кўра тўлқинсимон, Чейн-Стокс, Куссмаул ва Биот нафас олишлари фарқланади.
Ташқи нафаснинг турига кўра Ҳансирашнинг 3 тури фарқланади – инспиратор (нафас олишнинг қийинлашуви), экспиратор (нафас чиқаришнинг қийинлашуви) ва аралаш.
Инспиратор ҳансираш диафрагма жароҳатларида, плеврада суюқлик йиғилишида, ифодаланган пневмосклерозларда, асцит билан асоратланган СМда, стидороз нафас Билан давом этувчи йирик бронх ва трахеяларнинг торайишида учрайди.
Экспиратор ҳансираш майда бронхлар торайишида (секретнинг уларнинг ичида тўпланиши, шиллиқ қаватнинг шиши, бронхлар спазм ва б.) учрайди.
Ташқи нафас фаолияти бузилишининг секин ортишида беморлар нафас ўзгаришларини сезмасликлари мумкин. Агар ҳансираш доимий бўлса бемор шунга кўникади, аммо объектив текширувда беморларда ташқи нафаснинг катта ўзгаришлари вужудга келиши мумкин.
Сурункали нафас етишмовчилигида шунингдек шиллиқ қаватларнинг, қулоқ супраларининг, тирноқ ўринларининг цианози кўринади. Кўкрак қафаси аста-секин бочкасимон ҳолатга келади. Ўпкалар перкуссисияда қутичасимон товуш эшитилади. Аускультация нафас олиш сусайган, айрим жойларда қуруқ хириллашлар эшитилади. Спирографияда ўпка ҳаётий сиғимининг камайиши аниқланади. Кейинчалик юзнинг юмалоқлашиши, бўйин веналарининг бўртиши, бармоқларнинг ноғора чўплари ҳолига келиши, тирноқлар бўртиши («соат ойналари» симптоми).

Download 99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling