5 курс талабалари учун
Download 99 Kb.
|
3-Naf yetish O\'pka yuragi
ЭТИОЛОГИЯ ВА ПАТОГЕНЕЗ
Васкуляр тури бирламчи ўпка гипертензияси, ТЭЛА, ҳар хил этиологияли васкулитларда учрайди. Ўпка-брохиал тури бронх ва ўпка тўқимасинининг диффуз жароҳатланиши Билан ифодаланади (обструктив бронхит, брохиал астма, ўсмалар, ўпка тўимасининг склерози). торакодиафрагмал тури пневмоторакс, массив плеврал швартларда, кўкрак қафасининг турли деформацияларида кузатилади. Бу турнинг энг кам учрайдиган сабабларидан бўлиб нафас мушаклари ва уларнинг нерв аппаратининг шкастланиши (ботулизм, полиомиелит, миастения ва ҳ.з.лар) ҳисобланади. КЛИНИКА Ўткир ЎЮ кўпинча ТЭЛАда, клапанли пневмотрораксда, астматик статусда учрайди. ТЭЛА да ЎЮ тўш орқасидаги кескин оғриқ, юрак чегараларининг ўнгга катталашиши, эпигастрийда пульсация, кучайиб борувчи тахикардия, ўпка стволи устида 2-чи тоннинг кучайиши ва акценти, айрим пайтларда эса от дупури ритми Билан характерланади. веноз босим кўтарилади (бўйин веналарининг катталашуви), жигар тез катталашади. диффуз «кулрангсимон» цианоздан ташқари акроционоз ривожланиши мумкин. Панжа ва оёқ кафтларининг харорати тушади, АБ пасаяди. ЭКГ да ЮЭУ нинг кескин ўнгга силжиши ва УК ва УБ нинг ҳаддан ташқари кўп ишлаши аниқланади. Ўткир ости ва сурункали ЎЮ брохиал астма ва бронхолит Билан оғриган беморларда учрайди. Клиникада эпигастрийда УК нинг пульсацияси, юрак турткисининг пайдо бўлиши, ўпка стволи устида 2-чи тоннинг кучайиши ва акцентини аниқлаш мумкин. Кўпинча ханжарсимион ўсимта устида ёки тўшдан чап томонда1-чи тоннинг кучайиши кузатилади. Декомпенсация босқичида юрак ўнг қисмларининг дилатацияси, тахикардия, бўйин веналарининг шиши, жигарнинг катталашуви, пастозлик, сўнг асцит, оёқларда шишлар, диффуз цианознинг туриб қолган акроцианоз Билан аралашиб келиши. Ката қон айланиш доирасида бузилишлар кучаяди. ДАВОЛАШ Ўткир ЎЮ-шошилинч госпитализация. Транспортировкада максимал равишда тинчлик, оксигенотерапия. Патогенетик даво ўпка гипертензиясини йўқотишга қаратилган: эуффилин, нитросорбитнинг 2,4% 20мг эритмасини в/в, кунига 4 марта юбориш; нифидипин 10-20мг дан 3 маҳал. Микроциркуляцияни яхшилаш учун кунига 2-3 маҳал 5000 бир.гепарин. Рибоксиннинг калий оротат ёки панангин билан аралашмаси қўлланилади. Даволашда бронходилататорларнинг таъсирини кучайтириш учун 7,5-12,5 15мг кунига преднизолон берилади. Download 99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling