5 курс талабалари учун
Download 99 Kb.
|
3-Naf yetish O\'pka yuragi
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИ. ЎПКА ЮРАГИ МАЪРУЗАСИНИНГ МАТНИ Проф. Аляви А.Л. ТОШКЕНТ -2008 Маъруза мақсади
- Тарбиявий мақсадлари
- Маъруза вазифалари
- Муаммонинг долзарблиги
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИНИНГ ФАКУЛЬТЕТ ВА ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ, ХАЛК ТАБОБАТИ ВА СТОМАТОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИНИНГ ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИ НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИ. ЎПКА ЮРАГИ МАЪРУЗАСИНИНГ МАТНИ Проф. Аляви А.Л. ТОШКЕНТ -2008 Маъруза мақсади: Нафас етишмовчилги. Ўпка-юрак этиологияси ва патогенези. Таснифи, клиник кўриниши, даволаш усуллари ва профилактикаси. Тарбиявий мақсадлари: Материални кенг ёритиб бериш йўли билан талабаларни шу муаммога қизиқтириш. Шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. Адабиётлар билан мустақил ишлашга қизиқиш уйғотиш. Профилактиканинг ахамиятига кўпроқ жалб этиш. Маъруза вазифалари: Ўрганилаётган муаммонинг этиология, патогенез, клиникаси ва касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнинг замонавий усулларининг долзарблигини хозирги замон миқёсида асослаб бериш. Муаммонинг долзарблиги: Нафас етишмовчилги. Ўпка-юракнинг тарқалишининг ошиб бориши ва кечишининг ўзига хослиги, даволаш принципининг ўзига хослиги билан долзарб мавзу бўлиб ҳисобланади. МАЪРУЗА РЕЖАСИ. Маърузанинг мақсад ва вазифалари -5 мин Этиологияси ва патогенезини ёритиш -15 мин Классификацияси ва клиникаси -25 мин Танаффус -5 мин Бемор намойиш қилиш -10 мин Лаборатор-инструментал диагностика -10 мин Таққосий диагностика -5 мин Даволаш ва профилактика -15 мин Хулоса. Саволларга жавоб -5 мин Нафас етишмовчилиги – организмнинг патологик ҳолати бўлиб, бунда физиологик механизмлар артериал қонда кислород ва карбонат ангидриднинг миқдорини меъёрида ушлаб тура олмайди, ёки организм нафас олиш ҳисобига уни компенсациялайди ва бунда организмнинг функционал имкониятлари пасаяди. Ўткир ва сурункали нафас етишмовчилиги фарқланади. Ўткир нафас етишмовчилиги бир неча минут ёки соатлар ичида юзага келади. Сурункали нафас етишмовчилиги бир неча ойлар ёки йиллар давомида вужудга келади. Нафас етишмовчилиги оғирлиги бўйича яширин (симптомсиз) – махсус текшириш усуллари ёрдамида аниқлаш мумкин; компенсацияланган (қонниниг газ таркиби компенсатор механизмлар ҳисобига нормал) ва декомпенсацияланган (артериал гипоксемия ёки гиперкапния аниқланади). Нафас етишмовчилиги уч даражага бўлинади: Ҳар кунги иш юкламаларидан ортиқ миқдорни кўтара ололмаслик; Ҳар кунги иш юкламаларини чекланган миқдорда бажариш; Тинч ҳолатда ҳам ҳансираш бўлиши. Download 99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling