АМАЛИЁТДАН МИСОЛ
Бемор Н. 59 ёш клиникага 1991 йил октябрь ойида ёткизилган. 1986 йилдан буен бронхиал астма билан огрийди. 1991 йил ноябрь ойида тиббий курикдан утказилганда хеч кандай потология аникланмаган. Декабрь ойининг охирларида тусатдан хансираш, бугилиш сезгиси, умумий кескин холсизлик пайдо булган, врачга мурожат килмаган, бронхолитик препаратлар кабул килган, яхши натижа бермаган. Бемор врачга борган, курик пайтида юракда дагал систолик шовкин аникланган. Февраль ойида хансираш кучайиб кетган, бир хафтагача тана харорати 38 С гача ошган, шишлар пайдо булган, унг ковурга остида огирлик кузатилган.
Объектив: кам ифодаланган акроцианоз, оёкларда пастозлик, юрак чегараси чапга бироз кенгайган, чуккида биринчи тон сусайган, дагал систолик шовкин, барча нукталарга таркалган. АКБ 135/80 мм с.у. Пульс 72 зарба 1 мин. Жигар 8-11 см. катталашган. Кон анализи ва сийдик анализлари узгаришсиз. ЭКГ да : электр чизик чапга силжиган /AQRS 0 атрофида/ булмача -коринча утказувчанлиги пасайган /PQ 023C/ V 1-3 S-T сигменти пасайган. Беморга юрак гликозитлари, диуретиклар, оротат калий препаратлари тайинланди, беморда юрак етишмовчилиги белгилари камайди.
Диагноз: митрал клапан етишмовчилиги миокард некрози натижасида паппиляр мушаклар функцияси бузилиши окибатида. Атросклеротик кардиосклероз.
Кон айланиши иккала доирада /катта ва кичик/ бузилиши.
КЎРГАЗМАЛИ МАТЕРИАЛЛАР:
Маъруза давомида жадваллар, слайдлар ва мавзуга оид бемор кўрсатилади.
ХУЛОСА
Маъруза охирида утилган мавзу буйича киска хулоса килиниб, Қон айланиш етишмовчилиги клиникаси, кушимча текшириш усуллари, фаркли диагноз утказиш ва даволаш усуллари тугрисида маълумот берилади.
АУДИТОРИЯГА САВОЛЛАР
Маърузада касалликни тушунтириш пайтида талабаларни тулик тушуниши учун хар хил саволлар бериб, биргаликда жавоб топиш ва кушимча маълумотлар бериб мавзуни мустахкамлаш зарур.
НЕ нинг эрта белгилари ?
НЕ га олиб келган омил ?
Кушимча даволаш режаси ?
Do'stlaringiz bilan baham: |