5 курс талабалари учун
Download 99 Kb.
|
3-Naf yetish O\'pka yuragi
Этиология.
Нафас етишмовчилиги қуйидаги сабаблардан келиб чиқиши мумкин: Ўпкадан ташқари омиллар Ўпканинг нафас фаолиятини жарохатлайдиган омиллар Ўпканинг нафасдан ташқари фаолиятини жарохатлайдиган омиллар Нафас етишмовчилигининг ўпкадан ташқари омиллари: а) Калла суяги ва умуртқа поғонаси бўйин қисмининг жарохатлари, мияда қон айланишининг бузилиши, ўсмалар, метаболик комалар, экзоген интоксикациялар, мия шиши ва бошқ. б) Кўп ҳолларда нафас етишмовчилиги полиомиелитда, полирадикулоневритларда, тарқалган ва ёнлама амиотрофик склерозда кузатилади. Шу этиологик омиллар гуруҳига Ундин синдром ива ката ёшли одам ва чақалоқлар уйқусида бўладиган обструктив опноэ синдроми киради. в) Нафас мушаклари кучсизлиги, бунга сабаб: 1) марказий импульсациянинг бузилиши; 2) нафас мушакларининиг патологияси, бунга асаб-мушак синапси ҳам киради; 3) ўзгармаган нафас мушакларининг энергия таъминоти ва иш миқдорининг тўғри келмаслиги оқибатида чарчаши. ЎПКАНИНГ НАФАС ФАОЛИЯТИНИНГ БУЗИЛИШИ А) Нафас етишмовчилиги бўлиши нафас йўлларининг турли ерида тўсиқларнинг пайдо бўлишига боғлиқ. Халқум соҳасида обструкция бўлишини томоқ безларининг гипертрофияси ва аденоидлар, бу соҳадаги яллиғланиш ва ўсмалар, тилнинг орқага тушиши ва уйқудаги обструктив апноэнинг бўлиши келтириб чиқаради. Нафас етишмовчилиги томоқ ва томоқ атрофии соҳасининг қуйидаги патологияларидан келиб чиқади: овоз бойламларининг параличи, эпиглотит, томоқ жароҳатлари ва деформацияларида, ўтувчан яллиғланиши. Нафас етишмовчилиги трахея ва асосий бронхларсоҳасида экспиратор стеноз, ёт таналар бўлганда келиб чиқиши мумкин. Периферик нафас йўлларида шиш, яллиғланиш, спазм бўлганда нафас етишмовчилиги келиб чиқиши мумкин. Энг кўп сабабларидан – балғам кўп ишлаб чиқарилганда унинг етарли миқдорда ташқарига чиқарилмаслиги, нафас йўлларинининг табиий тозаланиш механизмларининг бузилиши, уларнинг дискинезиялари (обструктив касалликлар, бронхоэктатик касаллик). В) Альвеолаларнинг бузилиши. Зотилжам, респиратор дистресс-синдромда ва ўпкадаги бошқа инфильтратив жараёнлардаги шиш ва альвеолаларнинг яллиғланиши натижасида ўзгариши нафас етишмовчилигига олиб келади. Шкнингдек, нафас етишмовчилиги альвеолалардаги дистрофик ва атрофик жараёнлар натижасида – ўпка эмфиземаси, пневмосклероз, коллагеноз, ўпканинг касб касалликлари, ўпканинг туғма ва ўсма касалликлари, ателектаз, лат ейиш, ўпка резекцияси ва бошқалар оқибатида ўпкалар нафас олиш юзасининг камайиши натижасида вужудга келиши мумкин. С) Ўпкада қон айланишининг бузилиши юрак астмаси, ўпкаларнинг кардиоген шиши, ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўпка васкулитларининг асосий сабабчиси деб ҳисобланади. Бундан ташқари ўпка гипертензиясини келтириб чиқарган турли сабаблар нафас етишмовчилиги этиологик омилига айланади. ТАСНИФИ (Дембо А.Г., Либерман Л.Л., 1961) I даража – тинч ҳолатда нафас олиш хусусияти ўзгармаган одамда ҳар кунги жисмоний юклама берилган пайтда ҳансирашнинг пайдо бўлиши. II даража – унчалик ката бўлмаган жисмоний юкламаларда ҳансирашнинг пайдо бўлиши (организмда компенсатор механизмларнинг ноадекват ишга тушиши ва тинч ҳолатда диқиқалик ҳажмнинг кўпайиши). III даража – кислород етишмовчилиги, тинч ҳолатда ҳам ҳансирашнинг пайдо бўлиши. Download 99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling