Ўрта аср мутафаккирлари Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улугбек, Алишер Навоийлар билиш тўғрисида қуйидаги фикрларни келтиришган: Инсон табиат ва жамиятни ҳамда ўзини билишга қодир, инсон билиши сезги ва идроклардан бошланиб тафаккурга томон ривожланиб боради. Инсон ақли фаол, у билишнинг асосий қуролидир.
XVII-XVIII аср Европа файласуфлари ҳам инсоннинг дунёни ва ўзини билиши ҳақида қимматли фикрларни билдиришади.
Инглиз
ФайласуфиБэкон фикрича: Инсон билиши сезгилардан бошланади, билишнинг манбаи тажрибадир, сезгилар орқали олинган далилларни инсон тафаккури ёрдамида қайта ишлаб чиқади.
Француз файласуфи Декарт эса инсоннинг дунёни ва ўзини билиши масаласи ҳақида тўхталиб, бирдан бир тўғри билиш – тафаккурдир дейди.
Билишнинг икки шакли:
кундалик (эмпирик) билиш
Кундалик билиш кундалик ҳаётий тажрибалар орқали ҳосил бўлади. Бундай билимларни системалаштириш ва умумлашган ҳолда кейинги авлодларга бериш анча мушкулдир. Ҳозирги замон ғарб социологиясида халқларнинг кундалик билим ҳосил қилиш усулларини ўрганувчи махсус соҳа — этнометодология фани вужудга келди.
назарий (илмий) билиш Назарий билиш махсус ўқиш, ўрганиш, орқали ҳосил бўлади. Назарий билимларни олимлар ва назариётчилар яратади. Гносеология асосан назарий билиш ва унинг ривожланиш хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланади.
Билишнинг объекти, субекти, предмети мавжуд
Билиш объекти. Инсоннинг билимлар ҳосил қилиш учун илмий фаолияти қаратилган нарса, ҳодиса ва жараён, муносабатлар билиш объектлари ҳисобланади.
Билиш субъекти. Билиш билан шуғулланувчи кишилар билиш субъекти ҳисобланади.
Билиш предмети билиш объектининг айрим қисмлари ёки йўналишларидир. Масалан, табиатшунослик фанларини билиш предметига қараб ботаника, зоология, география ва бошқа соҳаларга ажратамиз.
Билиш объектлари моддий, маънавий, конкрет, мавҳум, табиий ва ижтимоий бўлиши мумкин. Билиш объектлари энг кичик зарралардан тортиб улкан галактикагача бўлган борлиқни қамраб олади. Билиш объектларига асосланиб, билим соҳалари табиий, ижтимоий-гуманитар ва техник фанларга ажратилади.
Билиш субъектлари. Айрим олинган тадқиқотчи-олимлар, илмий жамоалар, илмий тадқиқот институтлари ҳам билиш субъектларидир. Илмий фаолият табиат ва жамият моҳиятини билишгагина эмас, балки инсоннинг ўзига ҳам қаратилиши мумкин. Инсон ва бутун инсоният айни бир вақтда ҳам билиш объекти, ҳам билиш субъекти сифатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |