Билишнинг мақсади илмий билимлар ҳосил қилишдангина иборат эмас, балки билиш жараёнида ҳосил қилинган билимлар воситасида инсоннинг баркамоллигига интилиш, табиат ва жамиятни инсонийлаштириш, табиий ва ижтимоий гармонияга эришишдир БИЛИШ ДАРАЖАЛАРИ:
ХИССИЙ
БИЛИШ
АҚЛИЙ
БИЛИШ
ИНТУИТИВ
БИЛИШ
Билишнинг қуйи
даражаси барча тирик
мавжудотларга хос
бўлиб, ҳиссий
билиш дейилади.
Ҳиссий билиш
сезгилар воситасида
билишдир.
Билишининг юқори
босқичи фақат
инсонларгагина хос
бўлиб, ақлий билиш
дейилади. Бунда инсон
ўз тафаккури воситасида
нарса ва ҳодисаларнинг
ички моҳиятини
билиб олади.
Билишнинг олий
даражаси интуитив
билиш, қалбан
билиш, ғойибона
билишдир. Интуитив
билиш ҳиссий ва
ақлий билишга
таянади.
СЕЗГИ
ИДРОК
ТАСАВВУР
Хиссий билиш шакллари
Сезгилар бу – шундай каналларки, уларнинг воситасида одам қуршаб турган олам билан боғланади, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради. Сезгилар абстракт тафаккур амалга ошишининг асоси бўлган озуқадир.
Идрок – бу бир сезги эмас, у турли хил сезишларнинг жамул-жами, комбинациясидир. Биз идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки уни яхлит ҳолда акс эттирамиз. Масалан, шарсимон, яшил-қизил, ялтироқ, хушбуй, чучук-нордон нарсаларни хис қилишлар биргаликда онгимизда олма образида ассоциациялашади.
Тасаввур - сезишдан ҳам, идрок қилишдан ҳам сифат жиҳатдан фарқ қилади. Тасаввур – бу хиссий идрок билан тушунча ўртасидаги оралиқ босқичдир. Сезиш ва идрок қилишдан фарқли ўлароқ, тасаввур энди субъект билан объектнинг бевосита ўзаро таъсири бўлиб чиқмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |