5– мавзу. Гносеология – билиш назарияси. Билиш даражалари ва методлари
Download 27.29 Kb.
|
Фалсафа категориялари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билиш ҳақидаги таълимотлар: Гностицизм
- Билиш ҳақидаги таълимотлар: Эмпиризм
- Рационализм
Фалсафа эса, аниқ фанлардан фарқли равишда, инсон билишининг табиати ва моҳиятини нима ташкил қилади, унинг энг муҳим қонуниятлари ва хусусиятлари нималардан иборат деган саволларга жавоб қидириб ва жавоб бериб келди.Шу сабабли, фалсафада инсон билишининг фалсафий муаммолари билан шуғулланмаган бирорта ҳам фалсафий оқим, бирорта ҳам файласуф йўқ. Ҳамма фалсафий оқимлар ва фалсафий йўналишлар бу соҳага оид ўз қарашларининг маълум тизимини ишлаб чиққанлар. Натижада, фалсафада инсон билишининг табиати ва моҳияти ҳақида турли хил таълимотлар, турли хил қарашлар ва назариялар келиб чиқди.Билиш ҳақидаги таълимотлар: Гностицизм (гр. gnosis - билиш)вакиллари дунёни билиш мумкинлигини эътироф этишади. Агностицизм (. agnosis билишга қарши) вакиллари инсон дунёни била олмайди билишга қодир эмас, деган ғояни илгари суради. Масалан, инглиз агностик файласуфи Д.Юм таълимотига кўра, бизнинг билишларимизнинг манбаи объектив борлиқ эмас,балки субъектив сезги ва идрокларимиздир, биз ўз сезги ва идрокларимиз чегарасидан ташқарида нима борлигини била олмаймиз, дейилади. Скептицизм (грекча skeptikos - шубҳа) Скептиклар инсоннинг дунёни ва ўзини билишига шубҳа билан қарайдилар, инсон дунёни тўлиқ била олмайди, деб инсон билишини чеклайди. Улар инсон билишининг нисбийлиги, унинг турли шароитлар ва вазиятлар билан боғлиқ эканлигини айтиб ҳамма эътироф қилувчи, исбот талаб қилмайдиган инсон билимларининг бўлиши мумкинлигига шубҳаланадилар. Билиш ҳақидаги таълимотлар: Эмпиризм грекча (empeiria – тажриба) Ҳиссий тажрибани билишнинг бирдан бир манбаи деб ҳисоблайди. Эмпиризм сенсуализмга яқин туради. Сенсуализм (лотинча sensus-сезги, ҳис) сезгиларни билишнинг асосий манбаи деб эътироф этувчи йўналиш. Сенсуалистлар ҳисларда бўлмаган нарса ақлда бўлмайди деган тамойилни илгари суради. Рационализм (лот. ratio -ақл) ақлни билишнинг асоси деб ҳисобловчи фалсафий таълимот. Рационализмга кўра, илмий билишга ақл воситасидагина эришилади. Инсон ҳиссиётлари ҳар доим унга объектив ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида тўғри маълумотлар бера олмайди. Download 27.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling