5– мавзу. Гносеология – билиш назарияси. Билиш даражалари ва методлари


Download 27.29 Kb.
bet5/7
Sana18.06.2023
Hajmi27.29 Kb.
#1595662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Фалсафа категориялари-fayllar.org

ТУШУНЧА
ХУКМ
ХУЛОСА


Тушунча – бу тажриба маълумотларини умумлаштириш натижасидир. Тушунчага таъриф бериш – торроқ тушунчани кенгроқ тушунча остига қўйишдир. Масалан: олма - мева, фил - ҳайвон, Эркин - одам, терак - дарахт ва ҳакозо.
Ҳукм-нарса ва ҳодисаларнинг туб моҳиятини ифодаловчи энг муҳим белги ва хусусиятлар мавжудлигини ё тасдиқлайди ёки инкор этади. Масалан, «инсон ақлли мавжудотдир», деган ҳукмда инсонга хос энг асосий белги - ақлнинг мавжудлиги тасдиқланаяпти. Бироқ инсон шундай мураккаб мавжудотдирки, унинг моҳияти фақат ақлли мавжудот эканлиги билан чекланмайди.
Хулоса — ақлий билишнинг муҳим воситаларидан бири, янги билимлар ҳосил қилиш усулидир. Хулоса чиқариш индуктив ва дедуктив бўлиши, яъни айрим олинган нарсаларни билишдан умумий хулосалар чиқаришга ёки умумийликдан алоҳидаликка бориш орқали бўлиши ҳам мумкин.

Интуитив билиш . Интуиция - бу билиш объектининг муайян шароитда бошқача йўл билан асослаб бериш мумкин бўлмаган хоссаларини бевосита, ғайримантиқий тарзда ҳақиқат деб билишдир, бир янги тасаввур ёки янги фикрнинг бирданига, кутилмаганда туғилишидир Интуиция сезги ва ақл ҳаракатига қарши турмайди, балки билишнинг хиссий ва рационал жиҳатлари билан биргаликда чиқиб уларни тўлдиради.

Ғойибона билиш инсон билишининг шундай турики, бунда киши узоқ масофадан туриб содир бўлган ёки содир бўладиган ҳодиса ва воқеани билиши, хис қилиши мумкин, бу ҳодиса ва воқеанинг қандай содир бўлиши унга аён бўлади. Лекин шуни айтиш керакки, ғойибона билишнинг ҳозирча механизми фанга маълум эмас. Шу сабабли кўпинча ғойибона билишни кишилар илоҳийлаштириб, бундай билиш фақат азиз-авлиёларга, алоҳида ғайритабиий кишиларга хос деб қаралиб келинмоқда.



Илмий билиш
Илмий билиш факт ва далилларга, уларни қайта ишлаш, умумлаштиришга асосланади. Илмий факт ва далиллар тўплашнинг ўзига хос усуллари мавжуд бўлиб, уларни илмий билиш методлари дейилади. Илмий билиш методларини ўрганадиган махсус соҳа — методология деб аталади.

Download 27.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling