282-модда. Ходимлар давлат ва жамоат мажбуриятларини
бажарганда бериладиган кафолатли тўловлар
- суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок этаётганда;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия фаолиятида иштирок этганда;
- ходим давлат ва жамият манфаатларини кўзлаб ҳаракатларни амалга оширганда (авариялар, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш, қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш, шунингдек бошқа ҳолларда);
- Ўзбекистон Республикаси қонунида ёки Президентининг фармонлари ва қарорларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
284-модда. Кафолатли тўловларни молиялаштириш манбалари
Ушбу Кодекснинг 280-моддасида назарда тутилган кафолатли
тўловлар иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
286-модда. Иш берувчининг ходимга компенсация тўловларини
амалга ошириш мажбурияти
Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат
мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:
- хизмат сафарларида бўлганда;
- сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;
- иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга
- кўчиб ўтганда;
- иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;
- ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;
- ходим ушбу Кодекс 234-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;
- иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати мутаносиб пул компенсацияси билан алмаштирилиши муносабати билан.
Do'stlaringiz bilan baham: |