5-мавзу: Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


Download 0.77 Mb.
bet11/17
Sana01.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1242798
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
5-мавзу. Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари 2023 (2)

5.2.3-расм. Бурчакли чоклар
Кучланиш бир элементдан иккинчисига нотекис узатилади. Чоклар қирқилишга ишлаб бурчак бисиктрисаси кесими бўйича бузилади деб ҳисобланади

5.2.4-расм. Чокнинг хисобий кесимлари
а - қўлда пайвандлаш; в - автомат ярим автомат;
б - чокнинг ҳисобий кесимлари, 1 -чок кесими
2 чок атрофидаги кесими.
Чокнинг кесим юзи:
А=0.7*Kf*lw
бу ерда: 0.7*Кf -соs450, lw - чок узунлиги
Автомат ва яримавтомат пайвандлашда чок метални чўқурроқ эриши туфайли (5.2.4-расм, в) бурчак биссектрисасининг узунлиги 0,7*Кf дан каттароқ бўлиши мумкин, шунинг учун соs45ºС=0,7 қиймат билан алмаштирилади.
 -қиймати пайвантлаш усулига, чокнинг ҳисобий кесимига ва юзасига А= Кf lw боғлиқ бўлади.
Одатда чокнинг бузилиши фақат бурчак биссектрисаси (чок кесими) бўйича эмас балки чок атрофидаги металл кесими бўйича ҳам содир бўлиши мумкин.
Шунинг учун бурчакли чокларнинг мустаҳкамлиги иккита кесим бўйича текширилиши лозим:
Чок кесими:
(5.2.13)
Чок атрофидаги кесим:
(5.2.14)
бу ерда: βf, βz -коэффициентлар, пайвандланадиган элементлар оқувчанлик чегараси 580 мПа гача бўлса 5-иловага асосан қабул қилинади, 580 мПа дан катта бўлса пайвандлаш усули, чокнинг фазодаги ўрни, электрод симининг диаметри ва сифатидан қатъий назар βf=0,7, βz=1; тенг деб олинади.
бу ерда: Кf - чок катети (чок баландлиги);
lw -пайванд чокининг ҳисобий узунлиги-пайванд чок узунлигидан 10 мм га камайтириб олинади.
ϒwf, ϒwz -пайванд чокининг ишлаш шароитини ҳисобга оладиган коэффициентлар,
1, 2, 2, 3 - иқлим районларидан ташқари, ҳамма районлар учун қиймати
1-га тенг деб олинади. (5-иловадан)
Бурчакли пайванд чокининг ҳисобий қаршилиги, чокнинг шартли қирқилишидан: чок кесими бўйича:
(5.2.15)
чок атрофидаги кесим бўйича:
(5.2.16)
бу ерда Rwun-чок металлнинг меёрий қаршилиги;
Rwun -асосий металлнинг чўзилишдаги меъёрий вақтинчалик қаршилиги;
ϒwm- металлнинг ишончлилик коэффициенти.
Rwun ≤ 490 МПа бўлганда ϒwm=1.25
Rwun ≥ 590 МПа бўлганда ϒwm=1.35
Rwf , Rwz-ларнинг қийматлари 6-иловада келтирилган

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling