5-мавзу: Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


Расм 5.1.1 Туташ бирикмаларнинг шакллари


Download 0.77 Mb.
bet7/17
Sana01.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1242798
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
5-мавзу. Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари 2023 (2)

Расм 5.1.1 Туташ бирикмаларнинг шакллари.



Расм. 5.1.2. Бурчак чокли пайванд бирикманинг ҳисобий кесимлари.
1. Чок металли бўйича; 2.Эриш чегараси металли бўйича.
Пайванд бирикманинг мустаҳкамлиги бириктирилган деталларнинг материалига, чок металининг мустаҳкамлигига, бирикманинг шакли ва турига, кучлар таъсирининг характерига, пайвандлаш усулига ва пайвандчининг малакасига боғлиқ бўлади.
Пўлат конструкцияларнинг элементлари асосан электр ёйи билан: автоматик, ярим автоматик ёки дастаки усулларда пайвандлаб бириктирилади. Пайвандлаш жараёнида шу жойнинг ўзида интенсив қизиш юз беради, бу қизиш конструкцияларда қайтарилмайдиган деформациялар содир бўлишига сабаб бўлади. Пайвандланган чоклар совишида киришиш деформациялари пайдо бўлади. Улар пайвандланаётган конструкцияларда кучланишларни вужудга келтириши мумкин.
Қурилиш пўлати каби пластик материаллар учун киришиш деформацияларининг таъсири ҳисобга олинмайди, чунки улар пўлатнинг пластиклиги ҳисобига қайтади.
Конструкцияларда пайвандлашдан содир бўладиган деформациялар конструктив тадбирлар кўллаш ва пайвандлашнинг технологик процессини танлаш ҳисобига бартараф қилинади.
Конструкцияларга эритиб сарфланадиган металлнинг солиштирма чиқими сезиларли даражада қисқариши мумкинлигини таъминлай оладиган пайванд чоклари ўлчамларининг оптимал вариантини танлаш -материал, энергетик ва меҳнат резервлари тежамининг йирик резервига эришиш демакдир. Бу йўл конструкциялар ясашнинг амалдаги технологиясининг ўзгартирмаган ҳолда ва қўшимча сармоя сарфламасдан ресурсларни тежашга имкон беради.
Оптимал вариантни танлашнинг биринчи навбатдаги объекти бу бурчакли чоклардир. Бундай чоклар улушига пайвандлаб ясаладиган қурилиш конструкцияларига эритиб сарфланадиган металлнинг асосий ҳажми тўғри келади. Ўз-ўзидан маълумки, чокларнинг кесими билан чўзиқлиги конструкцияларнинг ишончлилиги ва иш ҳусусиятларига зарар етказмайдиган даражада камайтирилиши лозим.
Замонавий технология пайвандланадиган материалларни тўғри танлаганда пайванд бирикмаларнинг механик хоссаларини пайвандланадиган пўлатнинг механик хоссаларидан олиш имконини яратган.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling