(5.1 жадвал)
Чегаравий ҳолат
гурухи
|
Чегаравий ҳолат
|
Чегаравий ҳолат кўриниши
|
Тавсифи
|
Биринчи
|
Юк кўтариш қобилиятининг йўқотилиши
|
Пластиклик, мўрт ёки чарчашдан бузилишлар. Ҳолат ёки шакл устиворлигини йўқотиш. Ўзгарувчан тизимга ўтиш
|
Тўлиқ ишлашга яроқсизлик
|
Оқувчанлик холати. Бирикмаларда ноэластик силжишлар. Шаклнинг ўзгариши.
|
Иккинчи
|
Нормалар ишлашга яроқсизлик
|
Кўчишлар (эгилиш, чўкиш, буралиш) Тебранишлар. Ҳолатнинг ўзгариши. Бирикмалардаги силжишлар
|
Темирбетон конструкцияларини ҳисоблашнинг бундай усули бузувчи зўриқишлар усулининг такомиллашган варианти ҳисобланади:
Мазкур усул бўйича ҳисобланган конструкциялар бир мунча тежамли бўлади.
Унинг асосини қуйидагилар ташкил этади:
-конструкциянинг чегаравий ҳолати деган тушунчаси киритилди. Стандарт СЭВ384-74 кўра барча чегаравий ҳолатнинг икки гурухи белгиланди:
биринчиси-юк кўтариш кобиляти,
иккинчиси-нормал шароитда ишга яроклилиги;
-кесим юзаларининг мустахкамлиги элементнинг кучланиш-деформацияланиш холатининг III босқичи бўйича амалга оширилади
-конструкциянинг нормал шароитда фойдаланишга яроқлилиги уни кучланиш-деформацияланиш ҳолатининг I ёки II босқичидан келиб чиққан ҳолда бажарилади;
-захиравий умумий коэффициенти ўрнига юк, материал ва ишлаш шароити бўйича ҳисобий ишончлилик коэффициентлари киритилди.
Чегаравий холатнинг биринчи гурухи бўйича ҳисоб ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади: мустахкамликка ҳисоблаш, конструкцияни бузилишдан сақлашини таъминловчи турғунликка ҳисоблаш, конструкция шаклини ўзгармаслигини таъминловчи ҳолат устиворликка ҳисоблаш (узунасига эгилиш ҳисоби); чидамлиликка ҳисоблаш ва чарчаш бузулишдан асрашга ҳисоблаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |