5-мавзу: Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа
Download 0.77 Mb.
|
5-мавзу. Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари 2023 (2)
Иккинчи гурух бўйича чегаравий ҳолат ҳисоби қуйидагиларни уз ичига олади: конструкцияда ёриқ ҳосил бўлиши бўйича ёки уларни очилиши бўйича ҳисоблаш; конструкцияни рухсат этилмаган силжишлардан асраш учун деформациялар бўйича ҳисоблаш.
Бунда чегаравий ҳолатларнинг биринчи гурухи бўйича ҳисоблаш мухимроқ ҳисобланади, чунки у конструкция хаётини белгилайди. Шунинг учун чегаравий ҳолат биринчи гурухи бўйича ҳисоблаш барча конструкциялар учун шарт. Конструкцияларни деформацияга хисоблашда уларда ташқи юкдан ҳосил бўладиган солқилик-f унинг чекланган миқдори f дан ортиб кетмаслиги таъминланиши зарур. Металларнинг ҳисобий ва меъёрий қаршиликлари Металлар, жумладан пўлат учун меъёрий ва ҳисобий қаршиликлар давлат стандартлари билан белгиланади. Меъёрий хужжатларга асосан пўлат материали учун чегаравий қаршилик сифатида унинг оқувчанлик чегарасидаги кучланиш Ryn ёки вақтинчалик қаршилиги Run қабўл қилинади. Материалнинг ҳисобий қаршилигини белгилаш учун меъёрий қаршиликлар материал бўйича ишонч коэффициенти ут га бўлинади: Ry =Ryn/ɣn; Ru=Run/ɣm бу ерда ɣм>1,0-пўлат учун ишонч коэффициент; давлат стандартларида ɣм=1,025-1,15 оралиқда белгиланган бўлади, қалинлигига қараб ўзгаради. Пўлатлар учун оқувчанлик бўйича ҳисобий қаршилик-Ry ва муваққат қаршилик-Ru меъёрий хужжатларда кўрсатилган бўлади. Прокат пўлат учун меъёрий ва ҳисобий қаршиликлар 5.4-жадвалда кўрсатилган. Жадвалда ёйиқ (лист) ва фасон (прокатлар) алоҳида ажратиб кўрсатилган. Прокат қалинлиги учун токча қалинлиги белгиланган. Силжиш (қирқилиш) деформациясига ишловчи конструкциялар учун хисобий қаршилик Rs оқувчанлик чегарасидан фойдаланиб, Rs=0,58Ryn/ɣn (5.6) формуладан аниқланади.Пўлатларнинг меъёрий ва хисобий қаршиликлари. 5.2-жадвал
Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling