5-мавзу: Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


Бирикмаларнинг ишлаши ва уларни ҳисоблаш


Download 0.77 Mb.
bet8/17
Sana01.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1242798
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
5-мавзу. Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари 2023 (2)

Бирикмаларнинг ишлаши ва уларни ҳисоблаш
Чузилиш еки сиқилишда ишлайдиган пайванд бирикмаларнинг мустаҳкамлиги, биринчи навбатда, асосий металл билан чок металининг мустаҳкамлигига боғлиқ. Аммо чок металининг бир жинслилиги ундан мавжуд камчиликлар туфайли асосий металлнинг бир жинслилигидан пастрок бўлади. Бу хусусият чок металининг ҳисобий металининг ҳисобий каршилигини бироз камайтиради.
Чок металлининг вақтинчалик қаршилиги Rwun (эриган металл мустаҳкамлиги) бириктириладиган элемент пўлатининг вақтинчалик қаршилигидан кам бўлмаслиги лозим, яъни. Rwun > Run.




5.1.3-расм. Пайванд бирикмаларнинг хиллари:
а-туташиш жойига қилинадиган чоклар; б-бурчакларга қилинадиган чоклар; в-туташиш жойи бирикмаси; г-устқуйма билан бириктириш; д-тавр шаклига келтириб бириктириш, е-худди шундай, бурчак шаклига.
Автоматик, ярим автоматик ёки дастаки усулда пайвандланган туташиш жойи бирикмасининг ҳисобий қаршилигини (Rw) қуйидагича қабул қилинади: назорат қилиш усулидан қатъий назар бирикманинг сиқилишида -Rwy=Ry ёки Rwu= Ru, физик услубда текширилган бирикманинг чўзилишида (ўқ бўйлаб чўзилиши ёки эгилишида), Rwy= Ry ёки Rwu= Ru, физик услубда текширилмаган бирикманинг чўзилишида, -Rwy=0,85Ry бирикманинг силжишида Rus=Rs.
Пайванд чоклар конструктив белгиси, вазифаси, тузилиши ва узунлигига қараб синфланади.
Бирикмаларнинг пайванд чоклари қуйидагиларга: чокнинг шаклига қараб-уланиш жойидаги чоклар (5.1.3,а-расм) ва бурчак ҳосил қилиб турувчи чоклар (5.1.3,б-расм); пайванд бирикмаларининг хилига қараб-уланиш чоклар (5.1.3,в-расм), бурчак ҳосил қилиб турувчи чоклар, ёнма-ён қилиб пайвандлаш чоклари (5.1.3,г-расм); кесими "Т" ҳарфи шаклида бўлган (тавр) чоклар (5.1.3,е-расм); чокларнинг жойлашиш жойларига қараб-олд томонда жойлашган, фланецли пайванд чоклари; бажариш жойига қараб-заводда пайвандланган ва элементни монтаж қилишда пайвандланган чокларга бўлинади. Туташиш чокларида пайвандланаётган деталлар битта текисликда, бурчакли чокда эса пайвандланаётган деталлардан ҳосил бўлган бурчакка пайванд қилиб ёпиштирилади.
Туташиш чоклари тўсинлар, колонналар, резервуарлар ва бошқа конструкцняларга ишлатилади. Бундай чоклар билан туташаётган элементлар бир-бири билан оддий бирикади. Туташтирилаётган элементларнинг қалинлиги 8> мм бўлса, қирраларига ишлов бериш керак (5.1.3, а-расм). Туташиш чокининг қалинлиги бириктирилаётган элементларнинг қалинлигига тенг қилиб ишланади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling