Камчилиги-асосий Пўлатни эриш қалинлиги камлиги ва унумдорликнинг пастлиги, сабаби токнинг кучи камлигида.
Электр ёйи ёрдамида автоматик тарзда пайвандлаш
Бу усулда электр ёйини бошқариш электрод ва флюсни етказиб бериш ва пайвандловчи аравачани чок бўйлаб харакатга келтириш автоматик равишда амалга оширилади. Электр ёйи пайвандланаётган буюм билан электрод сими орасида ҳосил бўлади. Ажралиб чиққан иссиқлик таъсири натижасида флюс қатлами остида суюқ металл ваннаси ҳосил бўлади. Бунда ёй, флюс қатлами остида ёнади, демак пайвандлаш жараёни хавосиз муҳитда олиб борилади. Бундай пайвандлашда юқори сифатли текис сиртга эга бўлган кумуш рангли пайванд чок ҳосил бўлади; Пўлат эритмаси жуда тоза ва сифатли чиқади. Ишлатиладиган катта кучли ток (600-1200А) ва эритилган Пўлатнинг иссиқлигини сақлаш имконияти борлиги сабабли элементлар бирикмаси жуда чуқур ва мустаҳкам ҳамда унумли бўлади.
Камчилиги - тик ва шифт ҳолатда ҳамда ноқулай бўлган жойда бу усул билан пайвандлашни бажариш имконияти йўқлиги.
Электрошлак усули билан пайвандлаш
Бу усул айниқса тик бўлган туташиш чокларини пайвандлаш бажаришда автомат механизмлар ёрдамида бажарилади. Электрошлак усули, пайвандланадиган элементларнинг қалинлиги 20мм дан ортик бўлганда қўлланилади. Элементларнинг бир бирига бириктирилиши тоза сим орқали ва эритилган шлак остида утади. Шу усул билан бажариладиган чоклар жуда сифатли, тоза ва мустаҳкам бўлиб чиқади.
Ҳимояловчи газлар муҳитида пайвандлаш Пайвандлашнинг бу усули суюқланувчи электрод ёрдамида ярим автоматик тарзда бажарилади, пайвандловчи каллакка қайишқоқ шланг орқали электрод ва карбонат ангидриди гази узатилади. Карбонат ангидриди гази ёйнинг ёниш доирасидан хавони сиқиб чиқариб, суюқланган метални кислород ва азот таъсиридан химоя қилади.
Чоклар сифатли чиқади фақат ташқи куриниши нотекис бўлади. Автоматик усул билан бажаришга қараганда, унумдорлиги 15-20% гача юқорироқ. Бу усул билан пайвандлашнинг камчиликлари: Пўлатдаги углерод кўпайишининг хавфи бор, каллакни совитиш учун сув бўлиши шарти, ишчиларни ҳам ёйни ҳам газни таъсиридан асраш кераклиги.
Газ алангасида пайвандлаш. Пайвандлашнинг ушбу усулида бириктириладиган элементлар ёнувчи газлар (ацетилен, табиий газ, керосин ва бензин буғлари) ёрдамида қиздирилиб уларнинг пайвандланадиган жойи суюқлангандан кейин, ёнаётган алангага металл сим киритилади. Бу сим асосий элементларни қирраларидаги металли билан бирга суюқланиб, бир бутун яхлит бирикма хосил қилади.
Чок турлари
Пайванд бирикмаларда элементлар туташ ва устма-уст уланган бўлади. Баъзан бу икки хил усулдан аралаш фойдаланиш хам мумкин. Чокнинг тузилишига кўра туташ ва бурчакли бўлади. Элементларнинг пайвандланадиган қирраларига илгаридан ишлов бериш турига қараб
V-шаклли, К-шаклли, Х-шаклли ва U-шаклли чоклар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |