5-мавзу: Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


- мавзу. Болтли ва парчин михли бирикмалар


Download 0.77 Mb.
bet14/17
Sana01.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1242798
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
5-мавзу. Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари 2023 (2)

5.3- мавзу. Болтли ва парчин михли бирикмалар
Режа:
1.Болтли ва парчин михли бирикмалар.
2.Болтларни тури: нормал,аниқлиги оширилган,юқори мустахкамли ва анкер болтлар.
3.Болтли бирикмаларни ишлаши ва уларни хисоблаш..


Таянч сўзлар: Болт, парчин мих, чок, юқори мустахкамли болтлар, анкер болтлар.
Болтли ва парчин михли бирикмалар.
Болтлар пўлат конструкцияларнинг монтаж бирикмаларида ишлатилади. Болтлар аниқлиги нормал, аниқлиги оширилган, шунингдек ўта мустаҳкам хилларга бўлинади. Аниқлиги нормал болтлар учун тешикларнинг диаметри болтларнинг диаметрига қараганда 2-3мм ортиқ, аниқлиги оширилган болтлар учун эса болтларнинг диаметрига тенг қилиб пармалаб тешилади.

Расм.5.3.1. Болт
Болтлар узунликлари 40…200мм ва диаметрлари 10, 12, 14, 16, 18, 20, 22, 24, 27, 30, 36, 42, 48мм ли қилиб тайёрланади. Резьбали қисмининг узунлиги l0 қуйидагича танланади: диаметри 1014мм бўлган болтлар учун l0 2025мм, диаметри 1620мм ли болтлар учун l0 2830мм, диаметри 2230мм бўлган болтлар учун l03550мм.
Нормал болтлар углеродли пўлатдан тайёрланади. Ишлаб чиқариш технологиясига қараб мустаҳкамлиги бўйича бир неча синфга бўлинади: 4,6 дан 8,8 гача. Болт мустаҳкамлиги иккита сон билан белгиланади. Биринчи сонни иккинчисига кўпайтирсак, материалнинг оқиш чегарасидаги нормал қаршилигини аниқлаймиз:

Биринчи сонни 10-га кўпайтирганда, пўлатнинг вақтинча бўладиган қаршилигини топамиз

Нормал болтларнинг диаметри кичикроқ бўлгани учун, элементлар бирикмаси тез ва онсон бажарилади, лекин бирикма юмшоқ (податливый-кўчувчан) ва деформация ҳосил бўлиш имконияти бор. Шу туфайли ҳамма болтлар бир хилда ишламайди.
Болтларни тури:нормал,аниқлиги оширилган,юқори мустахкамли ва анкер болтлар.
Аниқлиги оширилган болтлар билан бўлган бирикмалар жуда сифатли, мустаҳкам ва деформациясиз бўлади. Лекин уларни тайёрлаш ва бириктириш учун кўп вақт сарфланади ва қийин амалга ошади.
Ўта мустаҳкамли болтлар юқори ҳарорат билан ишлов берилган (40 Х, 40 ХФА ва 38 ХС) пўлатлардан тайёрланади. Ўта мустаҳкам болтли бирикмалар туташтириладиган қисмларни ушбу болтлар билан тортиб бир бирига нисбатан катта куч билан сиқиш натижасида сиқиладиган сиртларда юзага келувчи ишқаланиш кучи туфайли ишлайди. Ишқаланиш кучини ошириш учун бириктирилаётган қисмларнинг туташадиган сиртлари мой, занг ва бошқа ифлослардан тозаланади.
Болтларнинг тортилиш кучини белгилаш мақсадида улар махсус калитлар билан маҳкамланади. Ўта мустаҳкам болтлар турли кучлар таъсирига бардош берадиган, ишончли, силжимайдиган бирикма бўлишини таъминлайди.
Металл конструкцияларни бириктириш учун пайвандли бирикмалардан ташқари болтли ва алоҳида ҳолларда эса парчин михли бирикмалар ишлатилади.
Болтли ва парчин михли бирикмалар. Болтлар пўлат конструкцияларнинг монтаж бирикмаларига ишлатилади. Болтлар аниқлиги нормал, аниқлиги оширилган, шунингдек юқори даражада пишиқ хилларга бўлинади. Аниқлиги нормал болтлар учун тешиклар эзиб (босиб) очилади ёки болтларнинг диаметрига қараганда 2-3 мм ортиқ, юқори даража пишиқ болтлар учун эса, болтларнинг диаметрига тенг қилиб пармалаб тешилади. Болтларнинг диаметри 10 дан 30 мм гача бўлади.
Парчинлаб бириктиришдан ҳозирги вақтда жуда кам, асосан, динамик ва кўп қайта такрорланадиган юклар таъсирига дучор бўладиган конструкцияларда фойдаланилади. Парчин мих билан қиздириб (800°С ва ундан баланд) ёки совўқлайин бириктирса бўлади. Парчин михнинг диаметри 14-30 мм бўлиши мумкин. Парчин мих бирикма парчин михлар ҳосил қилиш усулига қараб В группа ва С группа бирикмаларга бўлинади. В группада парчин михлар лойиҳавий диаметргача пармаланган тешикларга қўйилади. С группада парчин михлар эзиб очилган тешикларга ёки айрим деталларда контурсиз пармаланган тешикларга (кейин пармалаб кенгайтирмасдан) қўйилади.

5.3.2-расм. Оддий болтларнинг иш схемаси: а-бир жойидан қирқиладиган бирикмалар, б-икки жойидан қирқиладиган бирикмалар; в-чўзилишга ишлайдиган болтлар; 1-қирқилиш текислиги, 2-тешик деворининг эзилиши.
Болтли ва парчин михли бирикмалар схемаси 5.3.2, а,б-расмда келтирилган. Аниқлиги оширилган ва нормал болтлар, шунингдек парчин михлар ҳам бириктирилаётган элементларни бир-бирига киритиб бириктирилган чизиқ бўйлаб кесилишга, ён томонларнинг юзалари бўйлаб эса эзилишга ишлайди (5.3.2, а,в-расм).
Кесик юзаси болт кесимининг юзасига тенг; эзилиш юзаси болт диаметрини битта йўналишда эзиладиган элементларнинг энг кичик жамланган қалинлиги 5t га кўпайтирилганига тенг қилиб олинади.
Парчин михли бирикмалардан хозирги қурилиш конструкцияларида камдан-кам ҳолларда фойдаланилади. Парчинмихли бирикмаларнинг конструкцияси болтли бирикмаларники каби бўлади.Бириктириладиган элементларда тешиклар килиниб, уларга парчинмихлар киритилади; парчинмихлар бир томони калпокли стерженлардан иборат. Парчинлашда бириктириладиган элементларнинг тешиклари мих билан зич бекитилади ва парчинлаб, туташтириш каллаги дейиладиган иккинчи каллаги хосил қилинади. Парчинмихли бирикмалар хам болтли. бирикмалар сингари кесилиш, эзилиш ва чузилишга ишлайди.Бирикмаларда парчинмихлар болтли бирикмалар учун қабўл килинган коидалар бўйича жойлаштирилади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling