5-мавзу: Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа
Болтли бирикмаларни ҳисоблаш
Download 0.77 Mb.
|
5-мавзу. Метал конструкцияларини ҳисоблаш асослари 2023 (2)
Болтли бирикмаларни ҳисоблаш.
Болтлар қирқилиш, эзилиш ва чўзилишга ишлаши мумкин. Шу сабабдан, болтли бирикма учта кучланганлик ҳолати учун айрим-айрим текшириб кўрилади. Бу текширишдан асосий мақсад – бирикмадаги таъсир этаётган ҳисобий кучни қабўл қилиш қобилиятига эга бўлган болтлар сонини аниқлашдир. Таъсир этаётган ташқи куч болтларга тенг таъсир этмоқда деб фараз қилиб ҳисобланади. Битта болт қабўл қилиши мумкин бўлган ҳисобий кучни (Nв) қуйидаги формулалар бўйича аниқланади: Болт қирқилишга ишлаётган бўлса, (5.3.1) пакет материаллари эзилишга ишлаётганда (5.3.2) чўзилишда эса бу ерда: болтли бирикмаларнинг ҳисобий қаршиликлари; d-болтнинг диаметри; болтнинг кесим юзаси; болт кесимининг нетто юзаси; ns-болтдаги қирқилиш кесимларининг сони; t-битта йўналишда эзиладиган элементларнинг энг кичик жамланган қалинлиги; в -бирикманинг ишлаш шароитини эътиборга олувчи коэффициент. Бирикмадаги болтлар сони қуйидаги формула бўйича аниқланади: (5.3.3) бу ерда: битта болтнинг энг кичик юк кўтарувчанлиги. Ўта мустаҳкам болтларни ҳисоблаш қуйидаги тартибда бажарилади. Аввало болтнинг тўла тортилишидаги бўйлама зўриқиш кучи топилади. Сўнг битта болт билан маҳкамланган элементлардаги туташ сиртлардан ҳар бирининг қабул қила оладиган ҳисобий куч аниқланади; (5.3.4) бу ерда: RВh0,7RВип-ўта мустаҳкамли болтнинг чўзилишдаги ҳисобий қаршилиги, -ишқаланиш коэффициенти, ҚМҚдаги 2.03.05-97 13.2-жадвалдан қабул қилинади, h-ишончлилик коэффициенти, ҚМҚ 2.03.05-97. 13.2-жадвалдан қабул қилинади, в-бирикма ишлаш шароитининг эътиборга оладиган коэффициенти, болтлар сонига боғлиқ: сони 5-гача бўлганда коэффициент 0,8га тенг, 5≤n≤10 бўлса, В0,9 га тенг, агарда n > 10 унда В1 га тенг, болт кесимининг нетто юзаси. Эслатмалар: 1.Болтларни М бўйича ростлаш усули айлантириш пайти бўйича ростлаш, - бўйича эса гайка бурилиши бурчаги бўйича ростлашни билдиради. 2. Ишқаланиш -коэффициентларининг жадвалда кўрсатилганлардан қийматларини таъминловчи бошқа ишлаш усулларини уланаётган юзалар учун қўллашга рухсат этилади. Болтлар сони қуйидаги формула орқали аниқланади: (5.3.6) к- уланаётган элементларнинг ишқаланиш юзалари сони. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling