Зигмунд Фрейд 1856 йилнинг 6 майида Австриянинг Фрайберг
(ҳозирги Чехиянинг Моравия) шаҳарчасида туғилган.
1873 йилда Вена университетининг тиббиёт факультетига ўқишга
кирди. 1881 йили Фрейд университетни тугатиб, Мия анатомияси
институтида ишлай бошлади ҳамда катта ёшдаги одам ва ҳомила
миясининг қиёсий тадқиқотлари билан шуғулланди. 1885 йил
Фрейднинг тақдирида бурилиш йили бўлди. У Парижга бориш ва ўша
даврнинг энг машҳур неврологларидан бўлган Жан Шарконинг қўлида
тўрт ой шогирд-тадқиқотчи бўлиб ишлашга имкон берадиган
тадқиқотчилик стипендиясини олишга муваффақ бўлди.
80-
йилларда Фрейд врач Иозеф Брейер билан ҳамкорлик қила
бошлади. Улар истериянинг психологик сабаблари ва бу касаллик
терапияси усулларини биргаликда тадқиқ қилишди. Бу иш «Истерияни
тадқиқ қилиш» (1895) китобини нашр қилиш билан якунланди.
Фрейднинг истерия ва бошқа психик бузилишлар асосида сексуаллилик
билан боғлиқ муаммолар ётиши ҳақидаги фикрлари 1896 йилда унинг
Вена тиббиёт жамияти аъзолигидан чиқарилишига сабаб бўлди.
Фрейд инсон психикасида даставвал нисбатан автоном, лекин доимий
ўзаро фаолиятда бўлувчи иккита структура, онгсиз “У” («Оно»,
«Ид») ва онгли “Мен” («Я», «Эго») ни ажратди, кейинчалик уларга
“Юқори Мен” (Сверх-Я) ни ёки Супер – Эгони қўшди, “Юқори-Мен”
“Мен”га жойлашиб олади ва махсус таҳлилсиз “Мен” уни англамайди.
Фрейднинг фикрича, неврознинг сабаби “У”, “Мен” ва “Юқори-Мен”
ўртасидаги ўзига хос зиддият ҳисобланади.
1901-
1905 йилларда Фрейд «Кундалик турмуш психопатологияси»
(1901), «Сексуаллилик ҳақида уч эссе» (1905), «Юмор ва унинг
онгсизликка муносабати» (1905) каби китобларини нашр қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |