5. нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатиш
НЕФТ ВА НАЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ИСИТИШ
Download 176 Kb.
|
нефт ташиш ва саклаш
НЕФТ ВА НАЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ИСИТИШ
Иситиш конструкциялари ишлаш тамойили ва белгиланишига кўра фарқланади. Асосан иситкичларнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш тавсия этилади: муқим ва кўчма; умумий ва маҳаллий; найчали, циркуляцияли иситиш; буғли, электрли ва б. Иситкичлар буғлари, чақнаш температураси 450С дан юқори бўлган қовушқоқ нефт махсулотларини тўхтовчсиз йил давомида қабул қилиш ва тақатишни таъминлаш учун белгиланган. Вертикал резервуарларда қовушқоқ нефт махсулотларини иситиш учун одатда, стандарт секцияли найчали ичиткичлар, горизантал резервуарларда эса спиралсимон (змеевикли) иситкичлар ҳам қўлланилади. Иситкичлар қовушқоқ нефт махсулотларини иситилишини таъминлаши ёки қайта ҳайдашда самарадорликка эришиш учун оптимал температурани ушлаб туриши, буғ ва электр энергиясини тежаб – тергаб сарфланишини таъминлаши керак; монтаж қилиш ва таъмирлашда оддий, техник жиҳатдан соз бўлиши керак. Қовушқоқ нефт махсулотларини темир йўл цистерналаридан тўкишда ва резервуарларга қуйишда шундай температурагача қиздирилиши керакки, унда иситиш ва қайта ҳайдашга минемал энергия сарфланиш таъминланади. Иситишнинг оптимал температурасини аниқлаш учун дастлабки маълумоталарни танлаш тўкиш – қуйиш бўйича муайян шароит ларга, нефт махсулоти ва атроф – муҳит температурасига ҳамда нефт махсулотлари хоссалари ва х.к..га боғлиқ. Ўзи оқувчи нефт махсулотларини тўкиш – қуйишда иситишнинг оптимал температураси, ўрнатилган муддатларда темир йўл ва автомобил цистерналарини тўкиш – қуйишни таъминловчи шароитларга қараб белгиланади. Мажбурий тўкиш ва қуйишда иситишнинг оптимал температураси насоснинг тортиши, иситиш ва қайта ҳайдашга минемал энергия сарфланишини таъминлаш шароитларига кўра аниқланади. Нефт махсулотини иситишни оптимал температурасига автоцистерналарга махсулот қуйганда, шундай температура қабул қилинадики, унда юборилган пунктда иситмасдан тўкиш имкони бўлади. Нефт махсулотларининг максимал иитиш температураси 400С ҳисобланади. Иситишни комбинацияланган усулида иситишни оптимал температураси шунча бўлиши керакки, унда мазкур вақтда ўзи оқиб тўлдиришни таъминлаши керак (ушбу нефт маҳсулоти турини суткалик реализацияси 3 т бўлганда). Оптимал температура ва иситиш давомийлиги технологик жараёнларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда танлаб олинади. Кўчма буғ иситгичлар билан темир йўл цистерналаридагинефт маҳсулотлари иситиш учун босими 29,4х10 Па бўлган тўйинган сув буғи қўлланилади. Гидравлик урилишларнинг олдини олиш буғ иситгичлар уларга буғ юборишдан олдин маҳсулот (конденсат)дан бўлиши керак. Буғни юбориш аста-секин ва буғ ўтказувчи жўмракларни равон очиб амалга оширилади. Буғни резервуар змеевикларига юборганда конденсат чиқариш учун ҳамма найчалар очиқ бўлиши керак. Буғ иситгичлар герметиклигининазорат қилиш ва нефт маҳсулоти сувланишинигг олдини олиш мақсадида оқиб чиқаётган конденсатнинг софлигини доимо кузатиб туриш керак. Нефт базаси ва нефт омборхоналарида электр иситишни қўллаганда асосий технологик операциялар қуйидагилар ҳисобланади: нефт маҳсулотларини темир йўл цистерналаридан тўкиш: қувурузатгичлар бўйича нефт маҳсулотларини қайта ҳайдаш:резервуарларда нефт маҳсулотларини сақлаш, нефт маҳсулотларини автоцистерналарга, бочкаларга ва ҳ.к.ларга қўйиш. Комплекс электр иситишда қовушқоқ нефт маҳсулотларини тўкиш фронти темир йўл грелкалари ва электр иситишли тўкиш асбоблари билан жиҳозланади. Тўкиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: а) цистерна люки орқали темир йўл грелкаси маҳсулот ичига ботириб туширилади ва тўла кўмилиб, секциялари очилгандан сўнг ишга туширилади: б) цистерна тўкиш патрубкасига электр иситгичли тўкиш асбоби уланади: в) цистернанинг тўкиш асбоби очилади ва у тўлганда, қувур узатгичлардаги эластик қиздиргичлар ишга туширилади: г) электр грелка устидаги нефт маҳсулотининг юзаси 600-700 мм бўлса, тўкиш вақтинча тўхтатилади, тўкиш асбоби ва қувур узатгичларни иситувчи эластик қиздиргичлар ўчирилади: д) нефт маҳсулоти қолдиғини цистернани кейин тозламасдан бутунлай бўшатилишини таъминловчи температурагача қиздирилади: е) қолдиқни грелкани ўчириб қўйиб тўкилади, лекин тўкиш асбоби қиздиргичлари ва қувур узатгичларни иситувчи эластик қиздиргичлар ишалб туриши керак. 6.3.16 Нефт базада қовушқоқ нефт маҳсулотларини қувур узатгичлар бўйлаб қайта ҳайдашда талайгина танаффуслар қилишга тўғри келади. Бу ўз навбатида йилнинг совуқ вақтларида очиқ ҳавода жойлашган қувур узаткич ва насосда нефт махсулотларининг қотишига олиб келади. Бу ҳолда қувур узаткичлар ва технологик ускуналар юзасини тасмали эластик иситкичлардан фойдаланиб иситишни кўзда тутиши зарур. 6.3.17 Резервуарларда нефт махсулотларини умуий, маҳаллий ва комбинациялашган электр иситиш усули билан амалга оширилади. Иситиш усулини танлаш, атроф ҳавонинг мавжуд температураси, нефт махсулоти маркаси, йилнинг совуқ вақтларида уни реализация қилиш ҳажми, резервуар типи ва ўрнатиш усулига боғлиқ. Ҳаво муҳити температурасини ҳисоблашда энг совуқ беш кунлик ўртача температура қабул қилинади. 6.3.18 Умумий усулдаги электр иситиш шундай ҳолда қўлланиладики, унда нефт махсулотини умумий суткали реализация ҳажми резервуар ҳажмига тенг ёки унинг 30% дан кўп бўлиши керак. Шу ҳолда нефт махсулотининг ҳамма ҳажми иситиладива сақлаш жараёнида берилган температура ушлаб турилади. 6.3.19 Электр иситишни маҳаллий усулида резервуарга жойлаштирилган, махсус иситиш камерасида, чегараланган ҳажмданефт махсулоти иситилади.Камеранинг ҳажми, суткалик сарфлаш ҳажмига тенг ёки бир сменада реализация қилинган нефт махсулоти ҳажми қабул қилинади. Суткасига реализация қилиш 1-2 т дан кўп бўлмаган ҳажмдаги қовушқоқ нефт махсулотларини грелка билан (оқим чиқишдаги найча) иситиш етарли ҳисобланади. 6.3.20 Комбинацияланган усулда нефт махсулоти олдин асосий сақлаш резервуарида, оралиқ резервуарига ўзи оқиб ўтишини таъминловчи температурагача қиздирилади. Комбинацияланган усул ушбу нефт махсулотининг суткалик реализацияси 3 т дан кўп бўлганда қўллаш мақсадга мувофиқ. Оралиқ резервуар бирлаштирувчи қиздирладиган қувур узаткич бўйича тўлдирилади. Тўлдиришни тезлатиш учун бирлаштирувчи қувур узаткич диаметри камида 250 мм бўлиши керак. Орлик резервуар умумий электр иситиш билан ускуналанади. Орлиқ резервуарни тўлдириш узлуксиз ёки вақти-вақти билан бўлиши мумкин. Оралиқ резервуарлар ҳажми максимал суткалик реализация қилиш имкониятига тенг деб қабул қилинади. Оралиқ резервуар иссиқни сақловчи изоляция қилинган бўлиши керак. 6.3.21 Чўктирилган электр иситиш қурилмалари иситкич устидаги махсулот қатлами 50 см дан кам бўлмаганда, уларни манбаъга уланишининг олдини олувчи блокировка (юза кўрсаткичлари)га эга бўлиши керак. 6.3.22 Электр иситкич ускуналарини ишлатиш тартиби завод йўриқномаси талабларига жавоб берилиши керак. 6.3.23 Қовушқоқ нефт махсулотларини электр иситиш воситалари мажмуаси уч гуруҳ электр иситиш ускуналарини ўзига олади: юзаки иситкичлар, чўктириладиган иситкилар, электр иситишли тўкиш – қуйиш қурилмаси. 6.3.24 Қовушқоқ нефт махсулотларини электр иситиш мажмуа воситасига хизмат қилувчи ходимлар қуйидагиларни бажаришлари шарт: иситкичларнинг таъминланиш ва температурани созлаш схемаларини билиши; берилган температурани ошиб кетишига йўл қўймасдан, иситкич ишлаш режимига қатъиян риоя қилиш; хавфсизлик техникаси қоидаларини билиши ва унга риоя қилиши; иситкич ишлашидаги носозликларни аниқлаб билиши. 6.3.25 электр иситиш схемаси ишлатган вақтда хизматқилувчи ходим уни қизиб кетишига йўл қўймасдан, созлаш ва назорат қилиш асбоблари ёрдамида температурани кузатиш зарур; элетр иситкичлар тизимида носозликлар аниқланганда, уларни бартараф қилиш бўйича зудлик билан чоралар кўриши керак. Ортиқча қизиб кетиш ва бошқа носозликаниқланган ҳолда, электр таъминланишини дарҳол тўхтатиш керак. Электр иситкични ишга туширишни фақат носозликлар тўла бартараф қилингандан сўнг йўл қўйилади. 6.3.26 электр иситиш тизимларини ишлатишда, қуйидагилар ТАҚИҚЛАНАДИ: А) назорат – ўлчов ва текширув операциялари билан боғлиқ бўлган айрим ҳоллардан ташқари, электр манбасига уланган қурилмада ишлар олиб бориш; Б) изоляция ёки герметиклаш қопламаси бузилган носоз иситгич ва электр иситкич тизимларини ишлатиш; В) қувурларга нисбатан изоляция қаршилиги 1 Ом – м дан паст бўлган юзаки иситкичлардан фойдаланиш; Г) электр манбасига уланган эластик тасмали иситкичларни таъминлаш, ўраш ва ўрнатиш. Download 176 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling