5. нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатиш


Download 176 Kb.
bet9/11
Sana08.02.2023
Hajmi176 Kb.
#1176296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
нефт ташиш ва саклаш

7. НЕФТ БАЗА ОБЕКТЛАРИНИ ИШЛАТИШ
7.1. РЕЗЕРВУАРЛАР

7.1.1 Нефт махсулотларини сақлаш учун у ёки бу резервуар турини танлаб олиш, нефт база иқлим ва ишлатиш шароитлари ва нефт махсулоти тавсифларига кўра хамда нобудгарчиликни максимал пасайтиришни ҳисобга олиб, техник – иқтисодий ҳисоблашлар билан асосланган бўлиши керак.


7.1.2 Резервуарлар ва унинг ускуналари нефт махсулотларини буғланиш ва металл сиғимикамайишидан минимал йўқолишини, ишлатишда юқори ишончлигини таъминловчи талабларга жавоб бериши керак.
7.1.3 Резервуарларни ишлатиш “Правила технической эксплуатации резервуаров и инструкций по их ремонту”га ва мазкур қоидага мос равишда амалга оширилади. Резервуарлар ва улар ускуналарининг герметиклигига алоҳида эътибор бериш керак.
7.1.4 Муайян (маҳаллий) шароитларни ҳисобга олганҳолда, ишлатиш ва таъминлаш билан банд бўлган хар бир тоифадаги ходимлар учун ишлаб чиқариш йўриқномаларида қуйидагилар қайд этилган бўлиши керак:
А) резервуарларни ишлатиш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғалланувчи ходимларнинг хизмат бурчлари;
Б) асосий технологик жараёнлар, хизмат кўрсатиш ишлари,пайвандлаш ва бошқа таъмирлаш ишларини ўтказиш тартиб;
В) хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлигига оид зарур табдирлар;
Резервуарларнинг хавфсиз ишлатишга, унга техник хизмат кўрсатишга ҳамда резервуарларнинг техник ҳолатига жавобгар шахс корхона бўйича чиқарилган буйруқ орқали тайинланади.
7.1.5 Ишлаб турган хар бир резервуар унинг лойихасига монанд бўлиши керак, яъни: техник паспорти бўлиши; лойиҳада белгиланган ускуналар билан жихозланган бўлиши; технологик картага мувофиқ деворига аниқ қилиб ёзилган тартиб номерига эга бўлиши керак.
Ишлатиш мобайнида бутланган ашёларни бўлакларга ажратиш мумкин эмас.
7.1.6 Нефт базанинг резервуар паркларини кенгайтирганда, қайта қуришда ва замон талабларига мувофиқ такомиллаштирганда ҚМҚ 2.09.19.97 га амал қилиш зарур; унга мувофиқ резервуарларни гурух қилиб жойлатириш керак. Битта гуруҳнинг умумий сиғими (м3ларда) қуйидагидан ошмаслиги керак:
А) сиғими 50000 м3 ва ундан кўп бўлган, томи силжийдиган понтонли резервуарлардан фойдаланганда – 200000 м3;
Б) камида 50000 м3 сиғимли томи силжийдиган резервуарлардан фойдаланганда – 120000 м3;
В) томи стационар (кўчмас) резервуарларда чақнаш температураси 450С дан юқори бўлган нефт махсулотларни сақлаганда – 120000 м3;
Г) томи стационар (кўчмас) резервуарларда чақнаш температураси 450С ва ундан паст бўлган нефт махсулотларини сақлаганда – 80000 м3;
Д) томи силжийдиган резервуар сиғими 120000 м3 дан кўп бўлмаслиги керак; понтонли ёки стационар (кўчмас) – 50000 м3.
Е) сиғими 10000 м3 ва ундан кўп бўлмаган резервуарларни бир ёки икки қаторли гуруҳ қилиб жойлаштириш керак.
Нефт махсулотлари учун сиғими 400 м3 гача (у хам киради) бўлган резервуарлар умумий сиғими 4000 м3 гача бўлган гурухда битта майдончада жойлаштиришга рухсат берилади, шу ҳолда резервуарлар девори орасидаги масофа меъёрланмайди, сиғими 4000 м3 гача бўлган қўшни гуруҳдаги энг яқин резервуарлар орасидаги масофани эса 15 м қилиб қабул қилиш керак.
7.1.7 Бир гуруҳда жойлашган нефт махсулотлари учун ер юзасидаги резервуарлар орасидаги масофа қуйидагича бўлиши керак:
А) томи силжийдиган резервуарлар учун – диаметрининг 0,5 қисми;
Б) понтонли резервуарлар учун – диаметрининг 0,65 қисми;
В) томи стационар (кўчмас) резервуарлар учун – диаметрининг 0,75 қисми, лекин 30м кўп эмас.
7.1.8 Қўшни гуруҳларда жойлашган энг яқин резервуарлар девори орасидаги масофа қуйидагича бўлиши керак:
А) ер юзасидаги резервуарлар учун – 40 м;
Б) ер ости резервуарлари учун -15 м.
Резервуарларда сиғдирилган барча сақланаётган суюқлик, алоҳида котлованда жойлаштирилган ер юзасидаги резервуарлар гуруҳи билан қўшни котлованлар юқори учлари орасидаги масофа 15 м бўлиши керак.
7.1.9 Резервуар паркини кенгайтирилганда, резервуарларни жойлаштииш учун майдончаларни танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: майдонча асоисда ётувчи грунт (тупроқ) ҳолати ва сифати: нефт база жойлашган худуднинг сейсмик ва иқлимшароитлари; ер ости сувлари режими ва уларнинг кимёвий таркиби; ерлага тушадиган оғирлик; хар қайси холат учун синчковлик билан таҳлил қилингандан сўнг ўрнатилиши зарур бўлган резервуар асосида турлари. Бунинг учун нефт базани қураётганда олиб борилган изланишлар билан танишиб чиқиш ҳамда ишлатиш даврида геологик, сейсмик ва бошқа шароитлар бўйича киритилган ўзгаришларни ҳисобга олиш керак.
7.1.10 резервуар пойдеворини атмосфера сувларидан ювилиб кетишини ҳимоялаш, уларни резервуар парки майдончаларидан ёки алоҳида турган резервуардан канализация қурилмаларига тўсиқларсиз оқиб кетишини таъминлаш керак. Резервуар пастки қисмининг грунтга чўкиб туриши ва резервуар контури бўйича ёмғир сувининг тўпланишига йўл қўймаслик зарур.
Ишлатилаётган резервуарларда тубининг қўшни нуқталар баландлиги белгисидаги фарқ 6 м га 50 мм дан, диаметрал қарама-қарши нуқталар белгиси фарқи эса -150 мм дан ошмаслиги керак.
Резервуар тубининг чўкиши ҚМҚ 3.03.02 га мос равишда қуйидаги чегараларда бўлиши керак:

Download 176 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling