5. нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатиш


НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ АВТОЦИСТЕРНАЛАРГА ВА ИДИШЛАРГА БЕРИШ ТАРТИБИ


Download 176 Kb.
bet3/11
Sana08.02.2023
Hajmi176 Kb.
#1176296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
нефт ташиш ва саклаш

5.3. НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ АВТОЦИСТЕРНАЛАРГА ВА ИДИШЛАРГА БЕРИШ ТАРТИБИ

5.3.1 Нефтмахсулотларини автоцистреналарга қуйишнинг автоматик тизими (ҚАТ), автоэстокадалар, якка автоманзил хилидаги системалар орқали берилади.


5.3.2 Осон аланганланувчи ва ёнувчи нефт махсулотларини умумий айвон остида майдончадан бошқа идишларга қуйиш, истисно тариқасида рухсат этилади.
5.3.3 ҚАТдан тўғри фойдаланиш учун автоцистерналарга қуйишда ҳайдовчилар қуйиш станциясидан тегишли йўл-йўриқ олиши керак.
5.3.4 Автоцистерналарга нефт махсулотларини қуйишини двигател ишламаётган ҳолда амалга ошириш керак; ҳайдовчи қуйиш жараёнини назорат қилиши шарт. Қуйиш автоматик тизимида (ҚАТ) ҳайдовчи шу система учун йўриқномада назарда тутилган амалларни бадарилиши керак. Автоқуйиш эстакадасида ёнғин ҳолларида автоцистерналарни шатакка олиш учун штанга ёки трос бўлиши керак.
5.3.5 Автоцистерналарда тўкиш ва қуйиш ёпқич қурилмалари, люк қопқоғи нефт махсулотларига чидамли қистирмалари билан созланган бўлиши ва нефт махсулотларини транспортировка қилганда чайқаланиб тўкилишига ва оқиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак.
5.3.6 Нефт махсулотларини қуйишига узатиладиган автоцистерналар ГОСТ 1510 га мувофиқ тайёрланган бўлиши керак.
5.3.7 Нефт базадаги мансабдор шахслар нефт база худудидаги автоцистерналарни киришидан олдин, учқун сўндиргич, ерга уланиш қурилмаси созлигини, иккита ўт ўчиргич. Қуруқ қум солинган қути, белкурак ва кигиз борлигини текшириши шарт.
Цистернада ГОСТ 19433 га мувофиқ хавсизлик белгиси, ҳаракат пайтида 100-200мм узунликдаги ерга тегиб турувчи учқун бермайдиган занжир бўлиши керак.
Ёнғин асбоб-анжомлари носоз ва улар билан бутланмаган автоцистерналар юклашга қуйилмайди. Автоцистерналарга махсулот юкланаётганда албатта ерга уланиши керак.
5.3.8 Нефт махсулотлари қуйиш жойлари орқали мой ва мойлаш материаллари майда идиш (бочка, бидон ва бошқ.) ларга берилади.
5.3.9 Нефт махсулотларини майда идиш (тара)ларга қуйилганда, қуйидаги талабларни бажариш зарур:
А) металл, ёғоч, полиэтилен идишлар (бочкалар, бидонлар, барабанлар, қутилар, банкалар ва бошқ.) амалдаги стандарт ва техник шартларига мос келиши ва нефт махсулоти сифати сақланишини таъминлаши керак;
Б) қуйишдан олдин идиш қууқ ва тоза бўлиши ва зарурат тақозо этганда, уни буғлаш, ювиш, қуритиш керак;
В) нефт махсулоталрини бир марталик ташиш учун ишлатиладиган ёғоч бочка ва бидонлар, металлфанерли ва фанерли бидонлар ва барабанлар янги ва тоза бўлиши керак;
Г) идишга бевосита қуйишдан олдин портлашдан ҳимояланиб ишланган лампочка ёрдамида ичи кўздан кечирилади ва бегона предметлар ифлослик аниқланганда у бракка чиқарилад;
Д) нефт махсулотни идишга қуйгандан сўнг унинг оғзи тиқинлар (пробка) билан зич ёпилади.
5.3.10 Хизмат қилувчи ходим қуйидагиларни бажариши шарт:
А) оператив майдонлар жойлашган чизмасини билиши ва нефт махсулотларини истеъмолчиларга бериш операциясини хатосиз бажариши;
Б) ёнғин хавфсизлиги талабларига кўра тезкор зонада автотранспорт ҳаракати схемасига риоя қилиш;
В) нефт маҳсулотларини ьеришда ҳисобловчи счетчик ва тарозиларни ишга яроқли ҳолатда тутиб туриши ва уларни паспорти ва ишлатишга оид йўриқномаларидаги талабларни бажариш;
Г) махсулотли идишларни юклаш – тушириш ишларини бажарганда механиация воситаларини қўллаш;
Д) идишли юклар (бочкалар, бидонлар, қутилар ва бошқ.)ни ёнғин хавфсизлиги ва мазкур қоида талабларига мос равишда сақлаш.
5.3.11 автомобилларга ёнилғи қуйиш ва майда идишга қадоқланган нефт махсулотларини бериш “Правила технической эксплуатации автозаправочных станций”га кўра фаолият кўрсатаётган АЁҚШ орқали амалга оширилади.



Download 176 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling