5. нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатиш


НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ СУВСИЗЛАНТИРИШ


Download 176 Kb.
bet8/11
Sana08.02.2023
Hajmi176 Kb.
#1176296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
нефт ташиш ва саклаш

НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ СУВСИЗЛАНТИРИШ

6.4.1 Сувланган нефт махсулотлари сифатини қайта тиклаш учун нефт базаларда қуйидагилар қўлланилади:


А) даврий ишлаб турадиган тиндиргичлар – вертикал, цилиндрик, туб конуссимон резервуарлар; улар шуниси билан қулайки, чўккан ифлос конусда тўпланади ва у ердан тушириш жўмраги чиқариб ташланади;
Б) одатдаги резервуарлар; уларда тиндирилган нефт махсулоти кўтарма қувур ёрдамида юқори қатламларидан тортиб олинади; қовушқоқ нефт махсулотлари учун тиндиргичлар буғлиземмвиклар ёки электр иситкичлар билан жихозланади.
6.4.2 Нефт базада тиндиргичларнинг қуйидаги турларидан ҳам фойдаланилади: цилиндрик, ярим узлуксиз ишлайдиган (горизантал оралиқ яруслари билан. Қия тўсиқ-деворли, вертикал конуссимон тарелкалар билан); кўп ярусли чўкмалар ювиладиган, ликопчасимон типда; қуйқаларнитўкиш учун автоматик клапанли.
6.4.3 Мойдаги сув миқдорларини давлат стандартлари кўзда тутилган меъёригача келтирилиши учун уларни юқори температуради тиндирилиб ёки сиқилган ҳаво билан тозалаб сувсизлантириш, вакуум устунларида сувсизлантириш қўлланилади; катта миқдордаги мойларни центрифугалаш орқали сувсизлантирилади.
6.4.4 Сурков мойлари ва мазутларда сув ва ифлосликлар (механик аралашмалар)ни тиндириш фақат мойлар қовушқоқлиги талайгина камаядиган 70-900С гача бўлган қиздиришда самара бўлади. 1000С дан юқори ҳараоратда қидирилганда мойдаги сувнинг қаниш эхтимоли бор.
Тиндиришни иситкичларни ўчириб қўйиб амалга ошириш зарур чунки ишлаб турган иситкичлар конвекция оқимини келтириб чиқаради ва тиндиришни қийинлашатиради.
6.4.5 Мойларни сувсизлантиришда тиндириш йўли билан уларнинг қовушқоқлигидан қатъий назар, турғун эмулсия йўқлигида, юқори температурада амалга ошириш мумкин. Бу усулни мойларнинг ҳамма турларига ҳам қўллаш мукин эмас, чунки юқори температураларда кислота сони меъёридан кўпга кўтарилиб кетиши мумкин.
Трансформаторли ва трубинли мойларни шу усул билан сувсизлантириш (рангсизлантириш) ТАҚИҚЛАНАДИ.
6.4.6 Мойни рангсизлантириш қурилмасини ишлатиш режими ва мойни тиндириш вақтини тегишли йўриқномаларга мувофиқ, сувсизлантиришнинг ўртача тезниги (вақт бирлиги ичида мойни сувсизланиш даражасининг ўзгариши)га кўра аниқланади.
6.4.7 Ҳаво билан дам бериб мойни тозалашни, 1 г мойга кислота сони 0,15 мг КОН дан юқори бўлган ҳолларда тегишли йўриқномалар бўйича қўллаш мумкин.
6.4.8 Унча кўп бўлмаган миқдордаги нефт махсулотларини центрфугалаш орқали сувсизлантириш мумкин.
6.4.9 Зарраларнинг бирлашиш тезлигини яхшилаш-коагуляция ҳисобига уларни ўлчамини сунъий оширишдан иборатдир. Коагуляция жараёнини тезлатиш учун қуйидаги моддалар қўлланилади:
А) ноорганик электролитлар – калцийланган сода, тринатрийфосфат ва бошқ:
Б) органик электролитлар – фаол органик катион ёки анион билан ионогенли юзаки – фаол моддалар (ЮФМ-ПАВ); ноэлектролитлар – ноионогенли юзаки – фаол моддалар (ЮФМ-ПАВ);
В) гидрофилли юқори молекуляр бирикмалар ва юзаки – фаол коллоидлар;
Г) коагулянтларни қўллашни тиндириш ва филтрация билан бирга олиб борилганда нефт махсулотлар тозалигини юқори даражасига эришиш мумкин.
6.4.10 Мазутларни сувсизлантирганда деэмульгатор (кальцийланган сода)ларни қўллаш айниқса самарали бўлади.Чунки сув ва мазутнинг солиштирма оғирликларидаги фарқи унча катта бўлмагани ҳамда мазутнинг юқори қовушқоқлиги туфайли аралашманинг тиниши жуда секин кечиб, охиригача тинмайди; сув жуда секин ва тўла бўлмасдан тиндирилади.
6.4.11 сувланган нефт махсулотлари сифатини қайта тиклашининг асосий усуллар уларни сақлаш, транспортировка қилиш шароитлари ва иқтисодий самарадорлигини ҳисобгаолиб танланиши керак.
6.4.12 нефт базада нефт махсулотларни қабул қилганда, юклаб жўнатганда ва сақлаганда, нефт махсулотларининг сувланишини кескин қисқартирувчи тадбирларни қўллаш зарур: мазутли тозалаш миқдорини минималгача қисқартириш; сувланишга имкон бермайдиган иситишни янада такомиллашган усуллари (вибрацияли, тубли, элетр қиздириш)ни тадбиқ этиш.

Download 176 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling