5. нефт, газ конденсати ва нефт махсулотларини қабул қилиш ва юклаб жўнатиш
НЕФТ БАЗАСИ ТЕХНОЛОГИК ҚУВУРУЗАТКИЧЛАРИ
Download 176 Kb.
|
нефт ташиш ва саклаш
5.4. НЕФТ БАЗАСИ ТЕХНОЛОГИК ҚУВУРУЗАТКИЧЛАРИ
ОРҚАЛИ НЕФТ, ГАЗ КОНДЕНСАТИ ВА НЕФТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ҲАЙДАШ. 5.4.1 Технологик қувурузаткичлар нефт махсулотларнинг сифатини бузмасдан ва миқдорини йўқотмасдан қабул қилиш,сақлаш, қуйиш ва бериш бўйича хамма операцияларни бетўхтов бажарилишини таъминлаши керак. 5.4.2 Резервуарларни технологик қувурузаткичлар билан ўзаро уланганда, зарур ҳоларда ёки аварияларда битта резурвуардан иккинчисига қайта ҳайдаш иложи кўзда тутиши керак. 5.4.3 хизматдаги ходимлар қувурузаткичларни, арматураларни ускуналарнинг жойлашиш схемасини, уларнинг белгиланишини, тузилишини ва ишлатишга оид йўриқномасини билиши керак. 5.4.4 Технологик қувурузаткичлар бўйича турли нефт махсулотларини қайта ҳайдаш ГОСТ 1510 ва нефт базасини технологик лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ бажарилиши керак. Нефт махсулотларини базанинг ички нефт махсулот узаткичлари орқали қайта ҳайдалган нефт махсулотқолдиқларидан бўшатилгандан кейингина рухсат этилади. 5.4.5 Ҳар сафар қайта ҳайдашдан олдин қувурузаткичлар синчиковлик билан текшириб чиқилиши аниқланган нуқсонлар эса зудлик билан бартараф қилиниши керак. Кўздан кечирганда қувурузаткичлар ўрнатилган таянчлартаянчлар ҳолатига уларнинг ишга яроқли эканлигига ва қувурларнинг тўғри ҳолатига алоҳида эътибор бериш керак.Компенсаторлар, шарнирли уланмалар эркин ҳаракатланиши ва герместикликни таъминлаши керак. 5.4.6 Нефт махсулотларини қувурузаткичдан ташқарида қайта ҳайдаганда мунтазам равишда кузатиб туриш керак. Ушбу қувурузатгич учун белгиланган босимнинг ошиб кетишига йўл қўймаслик керак. 5.4.7 Гидравлик урилиш ва қувурузатгичда содир бўладиган аварияларнинг олдини олиш учун зулфинлар, кранлар ва жўмраклар аста-секин, равон очилиб, ёпилиши керак. Суюқлик оқимини ишончли, равон ва тез ёпиш эҳтимолини назарда тутиб, ёпқич қурилмаларини тўла созликда ушлаб туриш керак. 5.4.8 Қудуқларда жойлашган арматура ва қурилмаларни ўлчаш, тезкор қайта ёқиш ёки кўздан кечирилгандан сўнг уларнинг қопқоқлари дарҳол ёпилиши керак. Қопқоқ а арматураларни очиш ва ёпиш учун лом, қувур ва учқун содир этиши ёки синдириб юбориш мумкин бўлган бошқа предметларни ишлатишга йўл қўйилмайди. Нефт махсулотларини қайта ҳайдашга тайёргарлик кўрилаётганда (Г илова)га мувофиқ фармойишлар журнали тўлдирилади. Download 176 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling